Хуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги профилактикасини амалга ошириш фаолиятини ташкил этиш


Хуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги профилактикасини амалга ошириш фаолиятини такомиллаштириш чоралари



Download 39,71 Kb.
bet2/5
Sana21.02.2022
Hajmi39,71 Kb.
#43886
1   2   3   4   5
Bog'liq
Макола- Нематов- гаранг

Хуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги профилактикасини амалга ошириш фаолиятини такомиллаштириш чоралари

Ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги профилактикаси аҳамиятга молик жиҳатларидан бири шахсдаги жамиятга зид бўлган салбий йуналиш жараёнини шаклланаётган даврда шахснинг умуминсоний, ахлоқий меъёрлардан четга чиқишининг бошланиши вақтида амалга оширилишининг муҳимлигидир.


Ички ишлар органлари ва бошқа ҳуқуқни мухофаза қилиш органлари, жамоат ташкилотлари томонидан эътиборга олиниши керак бўлган ҳолат шуки, ички ишлар органларининг бевосита тарзда жиноятларни профилактика қилиш фаолияти муайян шахс томонидан жиноят содир этиши аниқ бўлган ҳолатда, яъни шахснинг ғайри-ижтимоий хаёт тарзини юритиши, қонунлар, ҳуқуққа хилоф тарздаги ҳатти-харакатлар содир этиши ҳамда бундай ҳаёт тарзи ва ҳатти-харакатлар оқибатида жиноят содир этилиши билан тугаши аниқ кўриниб турган вақтда амалга оширилади. Буни профилактика субъектлари ўз вақтида ва доимий тарзда амалга оширишлари керак бўлади.
Ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги профилакасини амалга ошириш энг аввало, шахснинг ҳулқ-атворида жамиятга зид ғайриижтимоий салбий ҳатти-ҳаракатларни содир этишини олдини олиш ва уни тарбиялаш экан бунда ички ишлар органларининг ўрни муҳим аҳамиятга эгадир. Шундай экан, тарбиявий таъсир чораларига муҳтож ички ишлар органларининг профилактик ҳисобида турувчи шахслар билан якка тартибдаги тарбиявий аҳамиятга эга бўлган ишларни ташкил этиш биринчидан, жамият учун хавф туғдурувчи ҳар қандай турдаги ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш, иккинчидан ушбу шахсларнинг ҳулқ-атворида жамиятга нисбатан ижобий дунёқарашни шаклантириш ва улар томонидан жиноятлар содир этилишини олдини олиш чораларни ўз ичига қамраб олади.
Таъкидлаш керакки, 2014 йил 14 майда Ўзбекистон Республикасининг «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги қонунининг қабул қилинганлиги бевосита жамиятда ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг профилактикасини самарали ташкил этиш имкониятини беради. Мазкур қонуннинг қабул қилиниши ўз навбатида ички ишлар органларнининг ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши кураш фаолиятини ислоҳ этиш борасидаги ислоҳотларнинг давоми ҳисобланади.
Ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги профилктикаси фаолияти доирасида ғайри ижтимоий хулқ – атворли, хуқуқбузрлилклар содир этишга мойил бўлган, хуқуқбузрлилклар содир этган шахсларни аниқлаш, уларнинг хисобини юритиш ва уларга тарбиявий таьсир кўрсатишга қаратилган чора – тадбирларни қамраб олади.
Ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги профилктикаси доирасида юқоридаги ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни олдини олиш, ҳуқуқбузарликларни содир этилиш сабабларини аниқлаш ва бартараф этиш юзасидан маьмурий худуддаги илгари судлаганлар, маьмурий назорат ва профилактик ҳисобда турувчи шахслар ўртасида, уларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришга хизмат қилувчи долзарб мавзуларда, айниқса хафтанинг хар пайшанба кунларида худуднинг жамоатчилик вакиллари билан жиноятчиликни камайтириш борасида аниқ харакатларни амалга ошириши зарур.
Ўзбекистон Республикакси МЖТКнинг 206-моддасида маъмурий назорат қоидаларини бузганлик учун жавобгарликка тортилиши белгилаб ўтилган. Устидан маъмурий назорат ўрнатилган шахснинг маъмурий назорат қоидаларини бузиши, мазкур шахсга шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин осдир этилиши Ўзбекистон Республикакси ЖК нинг 226 – моддасида назарда тутилган жиноий жавобгарликни келитириб чиқаради.
Бизнинг фикримизча, Ўзбекистон Республикакси ЖК нинг
226–моддасида назарда тутилган жиноий жавобгарликнинг олдини олиш мақсадида, Ўзбекистон Республикакси МЖТКнинг 206-моддасининг санксиясида кўрсатиб ўтилган жаримани ошириш мақсадга мувофиқ.
Якка тартибдаги профилктикани ташкил этишда замонавий ахборот технологияларидан унумли фойдаланишларида кўникмаларининг етарли эмаслиги
хам ушбу фаолиятни самарали ташкил этишга тўсқинлик қилмоқда.
Ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги профилктикани ташкил этишда замонавий ахборот технологияларидан унумли фойдаланиш борасидаги кўникмаларини шакллантириш борасида ўқув курсларини ташкил этиш мақсадга мувофиқ.
Ҳулоса сифатида шуни айтиш жоизки, ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг ҳар бир турини хуқуқбузарликларнинг олидини олишда ўзининг аҳамияти бўлганидек, якка тартибдаги профилктиканинг ўрни ҳуқуқбузарликларни олдини олишда ўрни беқиёсдир.


Download 39,71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish