98
Теодор
Драйзер
Фақат кўлда сайр этиш учун, бир кунга, етмиш
миль йўл босиб, Утикадан нақ Катта мушгирга бо-
риб келиш шарт эмас, албатта. Бу Робертага ҳам,
бошқа ҳар қандай кишига ҳам эриш туюлади. Бу
ҳатто унда шубҳа туғдириши ҳам мумкин. Балки,
яхшиси, ҳали у бари бир шляпа сотиб олиш учун
Утикада бир оз вақтга Робертани ёлғиз қолдириш-
га мажбур бўлади, биринчи кечани худди шу Ути-
када, қайсидир оддийгина, арзон-гаров меҳмон-
хонада ўтказишгани маъқул кўриняпти, у шундан
кейин Ўтлоқзор кўлига боришни таклиф қилса ҳам
бўлади. У ердан эса эртасига эрталаб Катта муш-
гир кўлига қараб жўнашади. Клайд Катта мушгир
чиройлироқ... ёки Учинчи миль Кўрфазига (аслида
у оддийгина бир қишлоқ) борамиз, ўша ерда ни-
коҳдан ўтиб, йўл-йўлакай томоша қилиш учун Кат-
та мушгирга ҳам бир бош суқиб ўтамиз, дейиши
мумкин. У, сенга кўлни кўрсатмоқчиман, сўнгра
сени ва ўзимни бир-икки расмга туширмоқчиман,
деб айтади. У аппаратни аслида шу мақсадда...
кейинчалик Сондрани ҳам расмга тушириш учун
атайлаб олган.
Қанчалик қора ният бу!
(Ана, ям-яшил адир ён бағрида тўққизта оқ ва
қора сигир ўтлаб юрибди!)
Жомадонининг сиртига аппарат оёғи ва ғилоф-
ли теннис ракеткасини боғлаб олишганини кўриб
йўловчилар, агар борди-ю икковлари изсиз йўқо-
лишган тақдирда ҳам... у билан Робертани олис бир
ердан келаётган ўткинчи саёҳатчилар бўлишса ке-
рак, деб ўйлашади... хўш, нима бўпти, улар чиндан
ҳам бу ерлик эмас-ку... Ахир, йўл кўрсатувчи ҳам
айтмаганмиди, бу кўлнинг чуқурлиги Пасс кўлига
ўхшаб етмиш беш фут келади, деб? Ҳа, ростдан Ро-
бертанинг жомадони-чи... уни нима қилиш керак?
Шу пайтгача бу нарса сира хаёлига келмаган экан.
99
Америка
фожиаси
(Ана, учта автомобиль поезд билан баб-бара-
вар тезликда ғизиллаб боряпти.)
Шундай қилиб, улар Ўтлоқзор кўлида тунаб
чиқишади-да, кейин яна йўлга тушишади. Клайд
Робертага: Кулранг кўлдаги Учинчи миль Кўрфа-
зида таниш бир руҳоний бор, ўша ерда никоҳдан
ўтамиз,
деб айтади; у Робертани Қуролсоз бека-
тида жомадонини қолдириб кетишга кўндиради,
у ердан Катта яйловга улар автобусда жўнашади,
– ўзининг жомадонини эса бирга олиб кетади. У
биринчи дуч келган кишигаёқ, масалан, қайиқчи-
гами ёки автобус ҳайдовчисигами, жомадонимда
фотография аппаратим бор, дейди гўё бепарво
оҳангда ва бу ерда чиройли жойлар кўпми, деб
сўраб ҳам қўяди. Ёки жомадонга нонуштаси солин-
ган бўлади. Ҳойнаҳой, шу фикр дурустга ўхшайди:
у нонуштасини ола кетса, бу билан Робертани ҳам,
ҳайдовчининг ҳам кўзини бўяган бўлади.
Бунга
аслида унча-мунча одамнинг ақли етавермайди,
шундай эмасми? Кўлга борганда аппаратини жо-
мадонига солиб оладиганлар сон мингта-ку. Нима
бўлганда ҳам у жомадонини, албатта, ўзи
билан
бирга олиб кетиши зарур. Акс ҳолда шунча режа-
дан оролга сузиб бориб, у ердан ўрмон оралаб жа-
нубга қараб кетишдан нима фойда, хўш?
(Қанчалик ярамас, даҳшатли режа! Наҳотки, у
шуни амалга ouiupca?)
Лекин Катта мушгир кўлидаги анави қуш жуда
ҳам ғалати қичқирган эди-я! Клайд ўша овозни
яна қайта эшитмагани ёки ўша йўл кўрсатувчига
дуч келмагани маъқул: йўл кўрсатувчи уни дарров
таниб қолиши мумкин. Тўғри, Клайд у билан бир
оғиз ҳам гаплашмаган, фақат ойнадан қараганини
айтмаса... ҳатто автомобилдан тушмаган ҳам эди,
эс-эс эслашига қараганда, йўл кўрсатувчи унга
ҳатто бирон марта қайрилиб ҳам қарамаган эди,
машинадан чиқиб уни сўроққа тутган Грэнт Крэн-
100
Теодор Драйзер
стон ва Харлей Бэгот билан гаплашган эди нуқул.
Мабодо ўша одам ўша ерда бўлса ва
уни таниб
қолса-чи? Э-э, бундай бўлмас-ов, ахир, у Клайд-
ни тузукроқ кўрмагану? Йўқ, ҳойнаҳой, у одам
Клайдни эслай олмайди, эҳтимол, Катта мушгирда
у мутлақо йўқдир...
Лекин нима учун Клайднинг
қўллари-ю, юзлари доим муздай, жиқ-жиқ терга
ботиб, тиззалари қалтирагани-қалтираган?
Do'stlaringiz bilan baham: