Теодор Драйзер, «Америка фожиаси». Ғафур Ғулом номи



Download 3,68 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/43
Sana25.02.2022
Hajmi3,68 Mb.
#257265
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   43
Bog'liq
dataContent 56MARETMMBB082720100836

Нажот йўли кўл орқали ўтади. 
Нажот йўли кўл орқали ўтади.
Аммо кўлга боргандан сўнг – ўша ўзи ўйлаган-
дек иш тутгани маъқулми ёки йўқми... буни ай-
тиш амри маҳол. Эҳтимол у Робертанинг фикрла-
рини ўзгартириб юбора олар. Ҳарқалай, нима бўл-
ганда ҳам, Роберта жуда адолатсизлик қиляпти, у 
Клайдни ҳаддан ташқари кўп қийнаяпти. Сондра 
ҳақидаги қалтис хаёлларга бутунлай шўнғиб кет-
ганидан, у, Робертани бекордан-бекорга арзима-
ган нарсадан пашшадан фил ясагандек катта бир 
фожиа чиқаряпти, деб ҳисоблар эди. Очиғини айт-
ганда Роберта ҳам худди Эстанинг аҳволига туш-
ган, холос. Аммо Эста менга уйланасан, деб биров-
ни зўрлагани йўқ-ку. Хўш, Клайднинг ота-оналари 
бўлмиш қашшоқ ваъзгўйлардан, Олденлар – қаш-
шоқ фермерларнинг қай ери ортиқ? Робертанинг 
ота-онаси нима дер экан, деб нега мунча хавотир-
га тушишмаса, ахир, Эста ота-онамга нима бўлар-
кин, деб ҳатто хаёлига ҳам келтирмаган эди-ку?
Роберта унга ҳар қанча айб қўйган тақдирда 
ҳам, унинг ўзида айб йўқми сира? Тўғри, Клайд 
сўзсиз уни ўзига шайдо қилишга, йўлдан уришга 
интилди, истаса-истамаса – бор гап шу, аммо бу 
билан Робертанинг айби ювилиб кетармиди? Агар 
у шунчалик ахлоқли экан, нега унда Клайдга қар-
шилик кўрсатмади? йўқ, у бундай қилмади. Клайд 
туфайли бошига тушган бахтсизликни айтадиган 
бўлса, хўш, у Робертани қутқариш учун қўлидан 
келганча ҳамма ҳаракатини қилди-ку, ахир? Бу-
нинг устига топишининг мазаси йўқ. Аҳволи эса 
ундан беш баттар. Йўқ, Робертагаям худди Клайд 
сингари қанча дашном берилса арзийди. Аммо 
шунга қарамай, Роберта Клайдни яланг чатоқ йўл-
га ниқтагани-ниқтаган, уйланасан деб оёғини ти-


86
Теодор Драйзер
раб олгани-чи, ваҳоланки, у ўз йўли билан кетаве-
ришга кўнса-ю, дарвоқе, Клайд ёрдамида шундай 
қилишга уриниб кўрса нима қипти. Клайдни ҳам, 
ўзини ҳам бу азоблардан қутқарган бўларди-я.
Йўқ, бунга кўниш қаёқда, ҳе, унда Клайд ҳам 
уйланишни истамайди, гап шу – вассалом! Клайд-
ни мажбур қиламан, деб хом хаёллик қиляпти у. 
Йўқ, йўқ, овора бўлади бари бир!
Баъзан кайфияти шундай кўтарилган пайтлар-
да у ўзини ҳамма нарсага қодирдек ҳис этар, Ро-
бертани ҳам осонлик билан чўктириб юбора ола-
ман, бунга унинг ўзи айбдор бўлади, деб ўйлар эди.
Кейинроқ эса, билиб қолишса – эл-юрт нима 
деркин, қандай чора кўришаркин, умрим даво-
мида виждоним сўроғига ўзим нима дейман, қа-
билидаги даҳшатли фикрлар яна миясига қайтиб 
келаверар эди. Шунда Клайд Ликургда қолишни 
ўзи қанчалар истаса ҳам, аммо қўлидан бирон иш 
келмаслигига, демак бу ердан қочиши кераклиги-
га ишонч ҳосил қилди.
Шу алпозда якшанбада Роберта хатини олгани-
дан бери ҳам орадан сешанба, чоршанба ва пай-
шанба кунлари ўтиб кетди. Пайшанба куни кечқу-
рунга бориб (бутун кун бўйи хавотирли фикрлар 
унга ҳам, Робертага ҳам азоб бериб тинчитмади) 
Клайд ушбу номани олди:
«Бильц, чоршанба, 30 июнь.
Азизим Клайд!
Сени огоҳлантириб қўйяпман, агар менга жума 
куни тушгача телефон қоқмасанг ёки ўшангача 
хатингни олмасам, унда Ликургга ўша оқшомда-
ёқ етиб бораман ва мени қай аҳволга солганингни 
одамлар бир билиб қўйсин. Мен энди бир соат ҳам 
кутиб туролмайман ва бошқа азобга чидолмайман. 
Минг афсуски, шундай қилишга мажбурман, чун-


87
Америка фожиаси
ки худди сувга тушгандек жим бўлдинг-кетдинг, 
шанба куни – учинчи июль, мен эсам мақсад ва 
режаларинг қандай, мутлақо бехабарман. Гулдай 
умрим хазон бўлди, сеники ҳам нуқсонсизлигича 
қолавермас, деб ўйлайман, аммо бунга фақатгина 
мен айбдор эмасман. Сенинг заҳматингни енгил-
латиш учун қўлимдан келган ҳамма ишни қилдим, 
ота-онам ва дўстларимнинг, сенга қадрли бўлган 
ҳар бир кишининг ҳам дилини оғритиш менга жу-
даям қийин, албатта. Аммо мен энди бир соат ҳам 
кутмайман ва азоб чекмайман.

Download 3,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish