Теодор Драйзер, «Америка фожиаси». Ғафур Ғулом номи



Download 3,68 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/43
Sana25.02.2022
Hajmi3,68 Mb.
#257265
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   43
Bog'liq
dataContent 56MARETMMBB082720100836

Қит-қит-қит... қра-а-а-а!
Қит-қит-қит... қра-а-а-а!
Қит-қит-қит... қра-а-а-а!
(Яна ўша номаълум қушнинг ғалати, машъ-
ум... қандайдир совуқ, шанғи овози! Гўё Клайдни 
унинг жони учиб юрган хаёл оламидан мана шу 
мавжуд ёки шубҳали, бироқ машаққатли, тезлик 
билан амалда ҳал этишни талаб қиладиган маса-
лага қайтарди.)
У ўйлаганини қилиши керак! Қилиши керак!
Қит-қит-қит... қра-а-а-а!
Қит-қит-қит... қра-а-а-а!
Қизиқ, бу қичқириқда қандай маъно бор: 
огоҳлантиришми... норозиликми... ҳукмми? Мана 
шу қушнинг қичқириғи билан Клайднинг миясида 
туғилаётган машъум ниятлар қайд қилинди. Ҳув 
ана, қуриган дарахтда турибди ўша баттол қуш... 
Энди эса сал нарига, ўрмон ичкарироғидаги бош-
қа дарахт (у ҳам қуриган ва жонсиз эди) тарафга 
учди... Учиб бора туриб, қичқираётир... Э, худо!..
У яна – ўз иродасига қарши бориб – қайиқни соҳил-
га бурди. Жомадонини нимага олиб келди, ахир, 
беш-олтита расм оламан деган эди-ку – шунинг учун 
энди Робертани расмга тушишга таклиф этиши ке-
рак, эҳтимол, қирғоқдами ё сувдами, ўзи ҳам тушар. 


122
Теодор Драйзер
Гапнинг қисқаси, Роберта яна қайиққа ўтирганда 
Клайднинг жомадони шикастланмай, қуп-қуруққи-
на соҳилда қолаверади. Клайд қирғоққа ўтиб, иложи 
борича хушманзара жойларни қидираётгандай кўр-
сата бошлади ўзини, аслида эса қайтиб келгуним-
ча жомадонимни аниқроқ қайси бир дарахт ости-
га ташлаб кетсам экан, деб жони ҳалак эди. Энди у 
тезда изига қайтиб келади... тезда... Лекин иккалови 
қирғоққа бошлашиб тушишмайди энди. Ҳеч қачон! 
Ҳеч қачон! Робертанинг чарчадим, кетамиз, деб ту-
ришига ҳам қарамай, у вақтни чўзяпти, ваҳоланки, 
унинг ўзи ҳам тезда қайтсак керак, деб ўйлаган эди. 
Ҳозир, ҳойнаҳой, бешдан ошди шекилли. Клайд қа-
йиқда туриб, мана бу ажойиб дарахтлар, оролча ва 
қорамтир сув сатҳини акс эттирадиган яна бир-ик-
кита расм оламизу, кейин изимизга қайтамиз, деб 
кўндиради Робертани.
Нега унинг қўллари бунчалик терга ботиб қал-
тираяпти-я!
Қоп-қора, намиққан, чақчайган кўзлари дуч 
келган ёққа олазарак бўларди-ю, аммо фақат Ро-
бертага қаролмасди...
Мана, яна улар сувда, қирғоқдан беш юз футча 
нарида туришибди; қайиқ қўлтиқчанинг деярли қоқ 
ўртасида, Клайд бўлса қўлидаги ихчам, лекин оғир 
фотография аппаратини мақсадсиз равишда айлан-
тириб ўйнаяпти; у бирдан даҳшатга тушиб атрофга 
қарай бошлади. Энди... энди... қачондан бери ўзи 
орқага суриб келаётган ўша мудҳиш дақиқа энди 
унинг иродасига ҳамла қила бошлади... Қирғоқда 
эса – тиқ этган овоз ҳам, товуш ҳам эшитилмайди, 
биронта одамнинг қораси ҳам кўринмайди... на бир 
йўл, на кулба, на бирон шарпа кўзга ташланади. 
Мана, Клайднинг ўзи яратган ёки унинг иродаси-


123
Америка фожиаси
дан ташқари қандайдир йўл билан яратилган ўша 
дақиқа тақдирини ҳал этадиган мушкул дақиқа 
етиб келди; ҳаракат қилиш они! Энди у фақат бит-
та иш қилиши: шахт билан бир зумда қайиқни ўнг 
ёки чап томонга ағдариши... қайиқнинг чап ёки ўнг 
биқинини бир силташда сувга киритиб юбориши; 
агар унда ҳам бўлмаса, бор кучи билан чайқалтири-
ши керак. Мабодо Роберта жазаваси тутиб дод-вой 
соладиган бўлса, фотография аппарати ёки анави 
қайиқда ётган эшкакларнинг бири билан бир уриш 
керак. Агар юраги дов бериб, иродаси етса... бе-
малол шундай қилиш мумкин... кўз очиб юмгунча, 
шов-шувсиз қилса ҳам бўлади. Кейин дарров бошқа 
ёққа сузиб кетиши керак... ундан у ёғига эса – эр-
кинлик... омад... Сондра-ку, сўзсиз уники бўлади, 
бахт-иқбол... бутунлай бошқача, сурурли, қувончли, 
сирли ҳаёт бошланади.
Шундай экан, нега у чўзяпти?
Унга нима бўлди ўзи?
Нега у чўзяпти?
Мана шу мушкул дақиқада, қатъий ҳаракат қи-
лишдан бўлак бирон чораси қолмаган бир пайтда 
тўсатдан унинг иродаси-ю жасорати, нафрат ва ға-
заби фалаж бўлгандай қотди-қўйди, ваҳоланки, бу-
ларсиз қандай ҳаракат қилиш мумкин ўзи, Робер-
та эса қайиқ қуйруғида ўтирганча унинг ҳаяжон-
ланиб, бирдан буришиб кетган, аммо айни пайт-
да қатъиятсиз, ҳатто саросимали юзига тикилиб 
қолди... Тўсатдан Клайд қиёфасидаги қаҳр-ғазаб, 
жаҳл, йиртқичларча шиддат ўрнини тортинчоқлик 
эгаллади, унинг нигоҳи деярли маъносиз тус олди. 
Унга қараб туриб, қўрқув билан (ўлим ёки ўлимга 
олиб борувчи ваҳшиёна тошбағирликни ўйлаш ту-
файли туғиладиган ҳиссиёт) ҳаракат – ҳаракат – 
ҳаракат иштиёқи ўртасида, шу беҳад, тинимсиз, 
аммо, ҳарқалай ношуд иштиёқ ўртасида кураш 


124
Теодор Драйзер
бораётганини сезиш мумкин эди. Бу бир зумлик 
саросима бўлиб, икки қудратли интилиш, яъни ҳа-
ракат ва ҳаракатсизлик ўртасидаги мувозанат тенг 
келиб қолган дақиқани ифодалар эди. Клайднинг 
кўз гавҳарлари кенгайиб, баттар қорайди; юз ва 
қўллари, бутун гавдаси худди томир тортишгандек 
ғужанак бўлди; бир ерда қотиб туриши ва руҳий 
васвасаси борган сари кучайиб ваҳшиёна бир тусга 
кирди, аммо бу, аслида қотилликдан ҳам қайтмай-
диган шафқатсиз, дадил ирода кучи бўлмай, балки 
фақат фалажлик ёки қоқшолликнинг ўзгинаси эди.
Роберта Клайднинг теварак-атрофдаги барча 
нарсаларга ғалати бир тарзда ва малол келадиган 
даражада зид бўлган бу ўз-ўзи билан зўр бериб 
олишувини, қип-қизил телбалик жазавасига ўх-
шаш ғалати аҳволини кўриб, бирдан ваҳм босиб 
қичқириб юборди:
– Клайд, Клайд, эсингни едингми? Сенга нима 
бўлди? Юзингда юз қолмади-ку... сен қандайдир... 
қандайдир ғалати бўлиб кетдинг. Мен сени ҳеч қа-
чон бу алпозда кўрмаганман. Нима бўлди сенга?
Роберта ўрнидан турди-да, қайиқни чайқалти-
риб юбормаслик учун энгашганча, эҳтиёткорлик 
билан битта-битта босиб Клайднинг олдига кела 
бошлади, назарида ҳозир Клайд қайиқ тубига ёки 
ташқарига муккаси билан ағарилиб тушадигандай 
эди. Клайд ўзининг беҳад муваффақиятсизлиги, 
қўрқоқлиги ва шундай қулай имкониятдан фойда-
ланолмай ношудлик қилиб турганини ўша лаҳза-
даёқ тушуниб етди, уни Роберта ёки қисматнинг 
ўзи шу даражада оёқ-қўлини боғлаб, азобга сола-
ётгани учун тўсатдан фақат ўзигагина эмас, балки 
Робертага нисбатан ҳам қалбида нафрат бўрони 
жўш урди. Лекин шунда ҳам у ҳаракат қилишдан 
қўрқар эди... у бундай бўлишини истамасди... У 
Робертага, ҳеч қачон сенга уйланмайман, ҳеч қа-


125
Америка фожиаси
чон... ҳеч қачон, ҳатто мени чаққан тақдирингда 
ҳам, сен билан никоҳдан ўтиш учун Ликургдан 
кетмайман, демоқчи эди... У Сондрани севади, 
фақат Сондранинг ўзини севади! Лекин Клайд-
нинг гапиришга мажоли йўқ эди. У фақат дарға-
заб ва саросимада қолган эди; Робертага худди қу-
тургандек ўқрайиб қараб турарди. Роберта ёнига 
келиб, унинг қўлини ўз қўлига олмоқчи вa аппара-
тини қайиқ тубига қўймоқчи бўлганида Клайд уни 
шиддат билан итариб юборди, аммо шунда ҳам 
Клайднинг ёмон нияти йўқ эди, фақат Роберта-
дан, унинг суйканишларидан, гина ва меҳрибон-
чиликларидан... доим хира бўлиб туришларидан 
қутулишни истарди, холос... Э, худо-е!
Аммо у шу қадар қаттиқ куч билан отилди-
ки, Робертанинг лаблари, бурни, даҳани аралаш 
аппарат билан ургани ҳам майли-я (у онгсиз ра-
вишда ҳали ҳам аппаратни қўлида маҳкам ушлаб 
турарди), унинг ўзини ҳам қайиқнинг чап биқи-
нига итқитиб ташлади, қайиқ эса қийшайиб сув-
га ботиб кетай деди. Роберта қора қонга бўялган 
юзининг оғриғидан ва қайиқ қийшайиб кетгани-
дан даҳшатга тушиб қулоқни тешиб юборгудек 
даражада чинқириб юборди. Бу чинқириқдан 
довдираб қолган Клайд сапчиб ўрнидан турди-ю, 
бир кўнгли унга кўмаклашиб, ушлаб қолиш, бир 
кўнгли бехосдан уриб юборганига кечирим сўраш 
ниятида Робертага томон интилди-ю, шу ҳаракати 
билан қайиқни бутунлай ағдариб юборди: Роберта 
ҳам, Клайд ҳам бирдан сувга тушиб кетишди. Тўн-
карилаётган қайиқнинг чап биқини Роберта сувга 
бир кўмилиб кетиб, яна қалқиб юзага чиққан пай-
тида унинг нақ бошига тегди, Клайд ўз рўпараси-
да Робертанинг телбаларча буришган юзини кўр-
ди. У бир зумда ўзига келди. Роберта эса эс-ҳуши-
ни йўқотиб, юраги чиқиб кетган, оғриқ ҳамда ғоят 


126
Теодор Драйзер
даҳшатли, васвасали қўрқув зўридан нима содир 
бўлаётганини билмасди: сув даҳшатли эди, ғарқ 
бўлиш даҳшатли эди, Клайднинг бехосдан, деярли 
ўйламай туширган бу зарблари даҳшат эди...
– Ёрдам беринглар! Ёрдам беринглар!..
– Ё худо, мен чўкяпман! Чўкяпман! Ёрдам бе-
ринглар!..
– Клайд! Клайд!
Бирдан Клайднинг қулоқлари остида бир овоз 
эшитилди: «Ахир, бу... бу... Эртаю кеч ақлингни банд 
этган, ноилож аҳволга тушганларингда ёлвориб ти-
лаган нарсанг шу эмасмиди, ахир? Мана ўйлага-
нинг! Минг ваҳимага тушганинг, қўрқоқлик қилга-
нинг билан, бари бир, у юз берди-ку. Қасддан эмас, 
бехосдан туширган зарбанг ва бу бахтсиз ҳодиса 
сен ўзинг бутун вужудинг билан хоҳлаб юрган, аммо 
қилишга юрагинг бетламаётган ўша дардисар му-
аммодан сени халос этди-ку! Наҳотки, энди сен ҳеч 
нарсадан ҳеч нарса йўқ – бу, ахир, одатдаги бахт-
сиз ҳодиса-ку – Робертага ёрдам қилсанг, демак, яна 
боши берк кўчага тушиб, азоб чекишни истар экан-
сан-да, аслида-ку, худди шу нарса сени обдан тамом 
қилмаганмиди, энди ундан қутулдинг-ку, ахир? Сен 
уни қутқариб қолишинг мумкин. Лекин қутқармас-
лигинг ҳам мумкин! Ана, қара, қанчалик типирчи-
лаяпти, жон ширин-да. Сен ургандаёқ бўлар иш 
бўлган эди. Энди ўзига қўйса қутулолмайди, мабодо 
унга яқинлашсанг борми, жон талвасасида сени ҳам 
ғарқ қилиб юбориши мумкин. Ахир, сен яшашни ис-
тайсан-ку! Агар у тирик бўлса, сенинг ҳаётингда бир 
чақалик ҳам маъно қолмайди. Салгина, атиги бир 
неча лаҳзагина ўзингни босиб тур! Кут, кут, ёрдам 
сўраб ёлвораётганига зътибор берма! Шунда... шун-
да... Ҳа, ана қара. Ҳаммаси тамом бўлди. У чўкиб 
кетди. Сен уни ҳеч қачон, ҳеч қачон тирик кўрмай-


127
Америка фожиаси
сан, ҳеч қачон. Ҳа, ана, шляпанг ўзинг ўйлагандек 
сувда ётибди. Қайиқда эса Робертанинг ўртиги 
эшкак ҳалқасига илинганча қолибди. Уларга тегма. 
Ахир, шулар бу жойда бахтсиз ҳодиса рўй берганига 
асос бўлолмайдими?»
Шу билан тамом... сув юзи салгина мавжлан-
япти... теварак атроф ҳайрон қоларли даражада 
осойишта ва тантанавор. Яна ўша мудҳиш, сирли 
қушнинг этни жунжитувчи, мазахли қичқириги:

Download 3,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish