XLVII БОБ
Кечқурун келишиб олинганига биноан улар эрта-
си куни эрталаб (яна бошқа-бошқа вагонда) Ўтлоқ-
зор кўлига қараб жўнашди. Лекин манзилга етиб бо-
ришгач, Клайд кўл қирғоқлари ўзи ўйлагандан кўра
гавжумроқ эканлигига ишонч ҳосил қилди. Бу ерда
ҳукм сураётган жонланиш ҳафсаласини пир қилиб
юборди, уни даҳшатга солди: у эса бу кўл ҳам Кат-
та мушгирга ўхшаб кимсасиз бўлса керак, деб ўй-
лаб юрибди. Аслида бу жой Пенсильваниядаги май-
да бир диний мазҳаб тўпланадиган ер бўлиб, унинг
ёзги манзилгоҳи ҳам шу жой эди: бекат рўпарасида-
ги кўл соҳилида чоғроқ ибодатхона ва сон-саноқсиз
шийпончалар кўзга ташланиб турарди.
Роберта бирдан тўлқинланиб кетди:
– Жудаям соз-ку! Биз шу ернинг руҳонийсига
кириб, никоҳ ўқитиб олсак ҳам бўлади, тўғрими?
Кутилмаган бу чалкашликдан довдираб қолган
Клайд:
– Ҳа, бўлади, албатта... – деди шоша-пиша кўниб.
– Мен у epгa сал кейин бориб, билиб қайтаман...
104
Теодор Драйзер
Аммо хаёлида эса Робертани қандай қилиб ал-
даш йўлларини ўйлар эди. Меҳмонхонага ўрнаш-
ганларидан сўнг у Робертани қайиққа солиб сайр-
га олиб чиқади, кўлда атайлаб уни узоқроқ ушлаб
туради. Эҳтимол, бирор-бир пастқам, кўздан холи
жой ҳам топилиб қолар... Э, йўғ-э, бу ерда одам
ғужғон ўйнаб ётибди-ку. Кўл унчалик катта эмас,
ҳойнаҳой, у қадар чуқур бўлмаса ҳам керак. Суви
худди қатрондек тим қора, шарқий ва шимолий
соҳилларида эса баланд-баланд қорамтир арчалар
гўё соқчилардек зич саф тортиб туришибди. Клайд
шу қадар умидсизлик ва шубҳа ботқоғига ботган,
хаёли шу даражада безовта бўлган эдики, ўша ар-
чалар нақ найза ушлаган афсонавий одамхўрлар-
ни эслатувчи зийрак девларга ўхшаб гавдаланарди
унинг назарида. Бунинг устига теварак-атроф да
ҳали одам кўп, кўлда ҳам кам деганда ўнта қайиқ
сузиб юрибди.
Қанчалар мудҳиш буларнинг бари!
Қанчалар мушкул!
Бирдан шивир-шивир овоз эшитилди:
«Бу ердан ўрмон оралаб юрганда Учинчи миль
Кўрфазига сира ҳам етиб бўлмайди. Йўқ, йўқ. У ер-
гача орада роппа-роса ўттиз миль масофа бор. Усти-
га-устак бу кўл анча-мунча гавжум, ҳойнаҳой, анави
мазҳабпарастлар ҳам доим ундан кўз-қулоқ бўлиб
туришгандир». Йўқ, йўқ... У Робертага айтиши за-
рур... айтади ҳам... аммо нимани ҳам айтарди унга?
Мен сўрадим, одамларнинг гапича, бу ерда никоҳ-
га рухсат этилмас экан, дейдими? Ё руҳоний ҳозир
аллақаёққа кетибди ёки у менда йўқ ҳужжатларни
талаб қиляпти, десинми? Ёки... ёки... Эҳ, нима бўлса
ҳам эртагача, Катта мушгир ва Шейронга борадиган
поезд шу ердан жўнаб кетгунча Робертанинг овози-
ни ўчириб тура олса – марра уники, у ерда эса улар
албатта никоҳдан ўтишади!
105
Америка фожиаси
Нимага Роберта бунчалик талаб қўяверади-я?
У бир тоғни қайириб беряптимики (айтганимдан
қайтмайман, деб оёқ тираб олишини агар унинг
ҳақли, қатъий талаби деб тушунган тақдирда ҳам),
Клайд унинг орқасидан ҳали у ёққа, ҳали бу ёққа
тентираб юраверса? Аслида Клайдни соат сайин,
дақиқа сайин эзаётган ситам шу-ку, ўта шафқат-
сиз ва чегарасиз қалб азобику бу, ваҳоланки у Ро-
бертадан қутула олганда эдими... Оҳ, Сондра, Сон-
дра, қани сен бир илтифот қилсангу, ўз юксакли-
гингдан тушиб, менга мадад берсанг! Мен бошқа
алдамасам! Бошқа азоб чекмасам! Камситишу
аламларни зинҳор билмасам!
Аммо буларнинг ўрнига яна қаллоблик. Узун-
дан-узоқ, бенаф, жонга тегадиган бир тарзда сув
нилуфарларини излаб юриш. Клайднинг бунчалик
безовта ва асабийлигидан сайр-томоша Робертага
ҳам татимади, сал ўтмаёқ Клайддан баттар унинг
ҳам юраги сиқилиб кетди. Нима учун Клайд ни-
коҳдан ўтиш масаласига бунчалик совуққонлик
билан қараяпти, деб сўрарди у ўзи ўзидан. Буни
анча олдин қилса ҳам бўларди, ана ўшанда бу то-
мошалар Робертага ўз ниятларининг ушалаётгани
бўлиб туюларди... агар... агар Клайд Роберта ис-
таганидек ҳаммасини олдиндан, Утикадаёқ бир
ёқлик қилиб қўйганда шундай бўларди, албатта.
Энди яна кутиш, унга-бунга чалғиш... Клайд ода-
тига хос доимий бетайинлик ва мужмалликка чи-
даш. Роберта яна иккилана бошлади, Клайднинг
унга уйланмоқчи бўлаётгани ростмикан ўзи, лаф-
зида турармикан? Аммо эртага ёки кеч деганда
индинга ҳаммаси равшан бўлади-қўяди. Шунинг
учун ҳозир ташвиш тортиб ўтириш ўринсиз.
Эртаси куни Клайд туш пайтида Қуролсоз бекати
ва Катта мушгирда вагондан тушди-ю, Робертани
йўловчиларни пойлаб турган автобус томонга бо-
106
Теодор Драйзер
шлади. Қайтишда ҳам шу йўл билан келганимиздан
сўнг жомадонингни шу жойда қолдирсанг, қулай
бўларди, деб Робертага уқтира бошлади йўл-йўлакай
Клайд эса жомадонини ўзи билан олиб кетади, чун-
ки ичида фотография аппарати ва аввалдан тайёр-
лаб қўйган нонушта ҳам бор, ахир, нонуштани улар
кўлда қилишмоқчи-ку!.. Аммо автобусга етиб келиб,
ўша ўзи Катта мушгир кўлида учратган йўл кўрса-
тувчи автобус ҳайдовчиси эканини кўрганда Клайд-
нинг нақ ўтакаси ёрилиб кетай деди. Энди у одам
уни илгари кўрганини тўсатдан эслаб қолса-я! Ахир,
Финчлиларнинг чиройли автомобилини, олдинги
ўриндиқда ўтирган Бертина ва Стюарт, орқадаги
Клайд ва Сондрани, у билан гаплашмоқчи бўлиб
машинадан тушган Грэнт ва Харлей Бэготни эслаш
унга унчалик қийинмас-ку?!
Кейинги пайтларда, ҳаяжон ва ваҳимага туш-
ган онларида доим бўлгани каби, бир дақиқанинг
ўзидаёқ юзи ва қўлларини совуқ тер босди. Илга-
ри, ахир, у нимани ўйлаган эди? Режа деганни ҳам
шунчалик хом тузадими? Ҳаммасини шунақанги
пала-партиш ўйлаган экан, хўш, бу ишнинг удда-
сидан чиқишига қандай умид қилса бўлади? Шу
хомлиги сабабли йўлда, Ликургдан Утикага келгун-
ча шапка кийиб олиш ёки ақалли бўлмаса похол
шляпа харид қилгунга қадар жомадонидаги шап-
касини кийиб туриш ҳам хаёлига келмабди, уму-
ман шляпани илгарироқ сотиб олиши керак эди.
Аммо худо бир асради уни, йўл кўрсатувчи та-
нимади! Аксинча, у мутлақо нотаниш одамга му-
рожаат этгандай синчковлик билан:
– Катта мушгирга борасизларми? – деб сўради. –
Бу ерда биринчи марта бўлишингларми?
Клайд ўзини гўё елкасидан тоғ ағдарилгандай
ҳис этди-ю, аммо ич-ичидан қалтироғи босилмай:
– Ҳа, – деб жавоб берди, кейин безовта бир аса-
бийлик билан сўради: – У ёқда бугун одам кўпми?
107
Америка фожиаси
Охирги сўзини айтиб улгурмасидан ўзи бер-
ган саволи ўзига ниҳоятда бемаъни туюлиб кет-
ди. Нима учун, нима учун, қайси шайтон йўлдан
урмаса, шундай савол беради-а? Бунақанги аҳ-
моқона, хатарли довдирашларининг наҳотки чеки
бўлмаса? У шунчалик эзилиб кетдики, йўл кўрса-
тувчининг жавобини ҳам деярли эшитмади, унинг
овози гўё аллақайлардан, олис бир жойдан келаёт-
гандек бўлиб туюлди.
– Унчалик кўп эмас. Етти-саккизта одам эди,
шекилли. Тўртинчи куни бизда ўттизтача одам
бўлди, бироқ ҳаммаси кеча кетди.
Улар бораётган ёпишқоқ тупроқли йўл атрофида
саф тортган дарахтлар унсизгина қаққайиб туриб-
ди; ҳаво салқин ва теварак жимжит; ҳатто ҳозир,
қоқ туш пайтида ҳам ўрмон ичкарилари зимистон
ва хилват, қоп-қоронғи бўлиб кўринарди. Агар шу
ўрмон ичига тундами, кундузими кириб кетсанг
бас, тирик жонни учратиб бўпсан! Чакалакзорлар
орасидан бойўғлининг хунук овози зшитилади; ку-
муш ранг зулмат қаърини олисларда жарангдор
сайраётган тўрғай қўшиғи босиб кетади. Усти
ёпиқ оғир автобус шалдираб оқаётган ариқчалар
устига солинган ғадир-будир ғўла кўприклардан
ўтаётганда Роберта зилол сувга қараб туриб ўзи-
да йўқ ҳаяжонга тушарди. «Бу ернинг сўлимлиги-
ни қара, Клайд! Ариқчаларнинг чулдираётганини
эшитяпсанми? Тоза ҳавоси-чи!»
Шунга қарамай, Робертанинг ажали етиб турибди!
Э, парвардигор!
Аммо, фараз қилайлик, Катта мушгир меҳмонхо-
насида ҳам, бандаргоҳда ҳам одам гавжум, дейлик.
Эҳтимол, кўлни балиқ шинавандалари эгаллаб, ҳали
у ерда-ҳали бу ерда битта-биттадан ўтириб олиш-
гандир, натижада биронта хилват, тинч жой қолма-
гандир. Клайд бу ҳақда бош қотириб кўрмагани қи-
зиқ! Ҳойнаҳой, бу кўл ҳам Клайд ўйлагандек у қадар
108
Теодор Драйзер
кимсасизга ўхшамайди, қайтага шу бугун Ўтлоқзор
кўлидагидан кам одам йиғилмайдиган кўринади бу
ерда ҳам. Унда нима бўлади?
Нима бўларди, унда ҳайё-ҳув деб жўнаб қола-
ди... жўнаб қолади... кейин осмон узилиб ерга туш-
майдими. Бунақанги азобларга у чидолмайди...
Жин урсин-е!.. Бу ташвишлар сўзсиз ёш жонига
завол бўлади. Мана шундай ёвуз ва шафқатсиз
ният – қотиллик йўли билан бахтга эришиш, кейин
қочиб кетиш... тўғрироғи уни ўлдиришга ўлдириб,
яна ўзини сувга чўккан қилиб ҳам кўрсатиш...
ваҳоланки, у – қотил даври давронини суриб юр-
ган бўлади, ахир қайси виждони билан у шулар-
ни ўйлаяпти-а. Оламда бундан ҳам жирканчлироқ
режа бўлармикан ўзи! Бироқ, начора, бошқа нима
ҳам қила оларди? Нима ҳам қила оларди? У, ахир
худди шунга тайёрланмаганмиди, хўш? Наҳотки,
энди аҳдидан қайтса?
Ёнида ўтирган Робертанинг хаёли эса бошқа
ёқда, гўё уни кечи билан эртага эрталаб чинакам
тўй кутаётгандай эди. Ҳозирча у Клайд мақтаган
хушманзара кўлни томоша қилиб, юрагини ёзиши
керак, ахир, Клайд бу саёҳатни худди икковлари
ҳаётидаги энг унутилмас, катта воқеадай осмонга
кўтариб мақтаган эди-ку.
Йўл кўрсатувчи Клайдга мурожаат қилиб яна
гап бошлади:
– Сизлар бу ерда узоқ турмайсизлар шекилли?
Хонимчанинг буюмларини бекатда қолдирганла-
рингга кўзим тушиб қолувди.
У бекат томонга имо қилиб қўйди.
– Йўқ, биз бугун кечқурун, саккизу ўндаги по-
ездда кетамиз. Ўша пайтда сиз одамларни олиб
бориб қўярсиз-а?
– Ҳа, албатта.
– Менга Ўтлоқзор кўлида шундай дейишган эди.
109
Америка фожиаси
Тавба, нега у Ўтлоқзор кўлини тилга олиб вал-
дираяпти-а? Шу сўзи билан у Роберта иккаласи бу
ерга келишларидан аввал Ўтлоқзорда бўлганли-
кларини билдириб қўйди-ку, ахир. Анави аҳмоқ
ҳам «хонимчанинг буюмлари» бекатда қолдирил-
ганини келиб-келиб шу ерда эслатиб ўтирганини
қаранг! Шайтон ургур-ей! Нега бировнинг ишига
бурнини суқади-а? Нега у Роберта иккаласини
ҳатто эр-хотин ўрнида ҳам кўрмаяпти? Ёки бу гап
бутунлай хаёлига келмаганмикан? Ҳарқалай, улар-
да иккита жомадон бору, шунда ҳам нега у бундай
савол бердийкин? Айнан Робертанинг жомадони
қолганини у қаёқдан билади? Қизиқ! Бу сурли-
ги нимаси! У қандай билганикин, қандай ақлига
келганикин... Бироқ эр-хотинми улар ёки йўқми
– бари бир эмасми? Агар Робертани топишолма-
са, у эрга текканми ёки тегмаганми – бунинг бир
мирилик ҳам аҳамияти қолмайди. Борди-ю, топиб
олиб, эрга тегмаганини аниқлашса, бу унинг кўлга
фақат ким биландир келганини исботлайди холос,
лекин Клайд биланми, бошқа биланми келгани-
ни исботлай олмайди, шундай эмасми? Демак, бу
ҳақда ҳозир ташвиш тортиб ўтириш ўринсиз.
– У ёқда биз қўнадиган жойдан бўлак турса
бўладиган уйлар ёки меҳмонхоналар ҳам борми? –
деб сўради Роберта йўл кўрсатувчидан.
– Йўқ, хоним, бошқа биронта ҳам жой йўқ, фақат
бизники. Кеча бу ерда тўда-тўда ёш-яланг йигит-қиз-
лар юришувди, улар шарқий қирғоққа, биздан тахми-
нан бир милча нарига лагерь қуриб олишган эди. Улар
ҳалиям ўша жойдами ёки кетишдими, билмайман.
Бугун улардан биронтасини ҳам кўрмадим.
Тўда-тўда ёш-яланг йигит-қизлар эмиш! Ўзи
шуниси етмай турган эди! Эҳтимол, уларнинг бари
ҳозир кўлда... қайиқларда сайр қилишаётган-
дир... У бўлса Роберта билан бошлашиб юрибди!
Балки, ким билади, уларнинг орасида Ўн иккин-
110
Теодор Драйзер
чи кўлдан келганлар ҳам бордир, ахир, Клайднинг
ўзи, Сондра, Гарриэт, Стюарт ва Бертиналар ҳам
бундан икки ҳафта бурун шу ерга келишган эди-
ку... Эҳтимол, улар Крэнстон, Гарриэт ва Финчли-
ларнинг боғ сайрига келган ёр-биродарларидир,
улар Клайдни дарров танишади. Яна айтгандай,
кўлнинг шарқ томонига туташган аллақандай йўл
ҳам бор, дейишган эди. Ана шу ёш-яланглар ке-
тишмаган бўлса, қарабсизки, Клайд бу ерга қуруқ-
дан-қуруқ келиб кетаверган бўлади. Бунчалик ҳам
аҳмоқона режа тузмаса у! Ўйлаётганда сал ақлини
ишлатганмиди ўзи... Ипидан игнасигача олдиндан
пишитиб олиши, янаям олисроқ кўлни танлаши
керак эди... лекин у кейинги кунларда шу қадар
азоб чекканидан нимани ўйлаганини ҳам тузук-
роқ билмайди ўзи. Энди бўлар иш бўлди, фақат
бориб, ўз кўзи билан кўришдан бўлак иложи йўқ.
Борди-ю, у ерда одам кўп бўлган тақдирда ҳам,
у қандай бўлмасин бирор ҳақиқий хилват жойни,
кимсасиз овлоқни топиши керак... ёки Ўтлоқзор
кўлига қайтсинми... ёки бўлмасам яна боши оққан
томонга қараб кетаверсинми? Эй, худо-е, у ерда
одам кўп бўлса, нима қилса бўларкин?
Лекин шу пайт дарахтлар сийраклашиб – авто-
бус ўтиб бораётган узундан-узун ўрмон йўлаги ту-
гагандек бўлди – Клайд ям-яшил ўтлоқчани, Кат-
та мушгир кўлини ва айвони кўлнинг тўқ мовий
суви томонга қараган шинам меҳмонхонани тани-
ди. Ҳув ана, ўнг томонда, нақ сувнинг ёнгинаси-
да қайиқ сақланадиган пастаккина сарой, унинг
томи қизғишлигини Клайд ўтган гал эслаб қолган
эди. Роберта қувончи ичига сиғмай:
– Оҳ, қандай жозибали! Қандай гўзал! – деб
юборди. Клайд олисдаги унчалик баланд бўлмаган
қорамтир оролчага кўзи тушиб, теварагида одам
сийраклиги, оролчанинг ўзида эса ҳеч зоғ йўқли-
гини кўрди-ю, шоша-пиша:
111
Америка фожиаси
– Нимасини айтасан, жудаям гўзал! – деди,
аммо нақ бўлмаса нафаси ичига тушиб кетаёзди.
Уларга меҳмонхона хўжайинининг ўзи – ўрта
бўй, елкалари кенг, юзи қип-қизил киши пешвоз
чиқди-ю, синчковлик билан:
– Уч-тўрт кун бўласизларми бу ерда? – деб сўради.
Навбатдаги бу чалкашликдан жаҳли чиққан
Клайд йўл кўрсатувчига бир доллар узата туриб:
– Йўқ, йўқ. Биз бугун кечқурун кетамиз, – деди
гапни чўрт кесиб.
– Ундай бўлса, бизда овқатланиб кетарсизлар
балки? Поезд саккиздан ўн бешта ўтгандагина
жўнайди.
– Ҳа, унда албатта... Ҳа, яхши, овқатланамиз.
Шуниси ҳам ўз-ўзидан равшанки, Роберта ўз
асал ойида, тўйи ҳамда шундай саёҳати чоғида
катта зиёфат берилишидан умидвор. Анави қизил
башара чорпаҳил галварс эса шундай бир пайтда
гапириб қолганини қаранг!
– Майли, унда жомадонларингни мен хонага
олиб кириб қўяман, сизлар эса келиб кетувчилар
рўйхатидан ўтинглар. Рафиқангиз, балки, бир оз
тараниб олишни истар?
У жомадонларни кўтарганича зипиллаб жўнади,
Клайд эса нақ қўлидан юлиб олгундек бўлиб ғижин-
ганча қолаверди. У бу жойда бутунлай рўйхатдан
ўтишни ҳам, жомадонни қолдиришни ҳам истамас-
ди. Қолдириб бўпти! У ҳозироқ қайтариб олади-да,
ижарага қайиқ сўрайди. Аммо ҳар қанча қувлик
қилмасин – хўжайин «шунчаки расмиятчилик» деб
атаганидек – дафтарчага: Клифорд Голден рафиқа-
си билан, деб ёзилишга мажбур бўлди, шундан кей-
ингина у буюмларини қайтариб олди.
Клайд ҳали шу хавфли кўл сайрига чиқиб ул-
гургунча яна қанча синоатлар ва кишиларга дуч
келишини ваҳимага тушиб ўйлаб турган бир пайт-
да Роберта бирдан унинг асабини баттар қўзғаб,
112
Теодор Драйзер
уни саросимага солмоқчи бўлгандай, кун иссиқ-
лиги ва тушликка қайтиб келишларини рўкач қи-
либ, шляпам билан пальтоимни шу ерда қолдириб
кетаман, деса бўладими; Клайд унинг шляпасида
Ликургдаги Браунштейн фабрикаси тамғасини
кўрди-ю, қолдиргани тузукми ёки олиб кетгани-
ми, шу ҳақда бош қотира бошлади. Лекин афти-
дан иш битгандан кейин... кейин... агар у чиндан
ҳам ўша ишни қила олса... у ҳолда шляпасида фаб-
рика тамғаси бормиди-йўқмиди – бунинг сариқ
чақалик ҳам қиммати қолмайди. Борди-ю топиб
олишса, тамгасиз ҳам уни бари бир танишади-ку?
Агар топишолмаса, минг дод-вой қилишганда ҳам
унинг кимлигини қаёқдан билишсин.
Клайд шунчалик ҳаяжонга тушиб, калаваси-
нинг учини шу қадар йўқотиб қўйганидан ўзининг
нима қилаётганини ҳам билмай, мияси ғовлаб, жо-
мадонини қўлига олди-ю, бандаргоҳга қараб жў-
нади. Кейин жомадонини қайиққа ташлади-да, бу
ерда чиройли жойлар кўпми, расмга олмоқчиман,
деб сўради қайиқчидан. Аллақандай кераксиз ту-
шунтиришларни эшитиб бўлгач, ниҳоят, Роберта-
га кўмаклашди (энди Роберта Клайднинг назарида
деярли нақ тасаввурдагина кўринувчан, аслида
эса ўзи йўқ бўлган кўлда хаёлдаги қайиққа чиқаёт-
ган жисмсиз – танасиз соядай кўринарди), кейин
ўзи ҳам сакраб ўтди, ўртадаги ўриндиққа ўтириб,
эшкакларни қўлига олди.
Камалакдай ранг-баранг жилоли жимжит кўл-
нинг юзи сувдан кўра кўпроқ нефтга ўхшар эди; гўё
кўлнинг энг тубида яширинган ер қатлами устида
шиша эритмаси мислсиз қуюқ ва оғир жисм бўлиб
ётгандек туюларди. Енгил, тоза, ёқимли шабада
кўл сатҳини билинар-билинмас мавжлантирарди.
Соҳил бўйлаб қаёққа қараманг, қалин, сербар ар-
чалар, баланд-баланд учи найзага ўхшаш арча да-
113
Америка фожиаси
рахтлари. Уларнинг ортида эса – қорамтир, олис
Адирондак тоғларининг ўркачсимон елкалари.
Кўлда биронта ҳам қайиқ кўринмасди. Қирғоқлар-
да на бир уй бор, на бир кулба. Клайд олазарак
бўлиб, йўл кўрсатувчи айтган лагерни қидира бо-
шлади, аммо ҳеч нарса кўрмади. Шу яқин ўрталар-
дан овоз келмасмикин, деб қулоқ солиб ҳам кўрди.
Ўз қўлидаги эшкакларнинг оҳиста шипиллаши-ю,
икки юз... уч юз... беш юз... минг фут нарида суҳ-
батлашиб турган қайиқчи билан йўл кўрсатувчи-
нинг ғўнғир-ғўнғир овозини айтмаганда, бошқа
чурқ этган товуш ҳам эшитилмасди.
– Қандай осуда ва жимжит жой экан, тўғри-
ми? – бу Робертанинг овози эди. Ҳамма ёқ худди
сув қуйгандек! Менимча, бу ерни анави олдинги
кўлга солиштириб бўлмайди, бу ер анча чиройлига
ўхшайди. Дарахтларнинг баландлиги! Тоғлар-чи,
тоғлар! Бу ёққа келаётганимизда, гарчи йўли бир
оз ўйдим-чуқур бўлса ҳам, лекин шу қадар салқин
ва холи жойлар эканки, деб ўйлаб келдим.
– Сен меҳмонхонада бирон киши билан гаплаш-
мадингми бу ерда?
– Йўқ, ҳеч ким билан гаплашмадим. Нега бун-
дай деяпсан?
– Эҳтимол, бирон таниш-билишингни учратиб
қолдингми, деб ўйловдим. Ҳа, ростдан, бугун бу
ерда одам камга ўхшайди.
– Тўғри айтасан, кўлда ҳам ҳеч ким кўринмаяпти.
Меҳмонхонада эса фақат бильярд ўйнаётган икки
эркак билан аёллар хонасида бир қизни учратдим,
холос, – у қайиқ четидан қўлини осилтириб, Клайд
эшкаклари остида ҳаловатини йўқотган кўкиш-қо-
рамтир сувга билагини солди, – вуй, совуқ экан!
– Совуқ дейсанми? Мен қўл тиқиб кўрмадим!
Клайд эшкакни тўхтатиб, қўлини сувга солди-ю,
ўйланиб қолди. Жанубдаги анави оролчага ҳозир-
114
Теодор Драйзер
даноқ бирдан сузиб боришмагани тузук. Чунки у
анча олис... бунинг устига вақт ҳам ҳали эрта... бу
Робертага ғалати туюлиши мумкин. Яхшиси, бир оз
сабр қилгани маъқул. Яна миясида бир сидра пи-
шитиб олиши... у ёқ-бу ёққа разм солиб ҳам кўриши
лозим. Роберта нонуштасини қиладиган бўлса (ҳа,
унинг нонуштаси!), ҳу, ана, тахминан бир милча на-
рида хушманзара бурун кўриниб турибди. Ўша ерда
тўхтаб, аввал нонушта қилиб олиш мумкин... яъни
у, Роберта нонушта қилади, Клайд бугун туз ҳам тот-
майди. Шундан кейин... кейин...
Роберта ҳам ўша бурунга кўз ташлади: ба-
ланд-баланд арча дарахтларига бурканган ёйси-
мон ер парчаси кўл ўртасини анча жойгача ёриб
кириб, жанубга томон қайрилиб кетган эди.
– Жоним, – деди Роберта, – бирор жойда тўхтаб
тамадди қилиб олишимизга жой танламаганми-
динг? Хиёл қорним очди, сеники-чи?
(Дақиқа сайин уни «жоним» деявермасачи-а!)
Шинам меҳмонхона билан шимолий қирғоқдаги
қайиқ турадиган сарой борган сари кичкина бўлиб
кўрина бошлади; энди улар Клайдга Крам кўлидаги
чўмилиш жойи ва бандаргоҳни, Клайд биринчи бор
қайиқда сайр этган ўша кунини эслатди, Клайдда
ўша куни Адирондак тоғлари яқинидаги мана шу
кўлга ўхшаш жойларни кўриш истаги пайдо бўлган
эди, у мана шунақа кўлга боришни... Робертадақа
қиз билан танишишни орзу қилган эди... Крам кў-
лидаги ўша даҳшатли кундагидек момиқ булутлар,
ана, ҳозир ҳам боши узра сузиб юрибди.
Қанчалар даҳшатли ва машаққатли шуларнинг
ҳаммаси!
Вақт ўтказиш учун бугун улар бу ердан сув ни-
луфарларини излашлари мумкин... вақт ўтказиш...
гумдон қилишдан аввал... (эй, худойим-ей!..) Агар
у охири шу ишни қилиши аниқ бўлса, унда бу
115
Америка фожиаси
ҳақда ўйламаслиги керак. Ақалли ҳозир шу ҳақда
бош қотириб ўтирнш – бутунлай ўринсиз.
Клайд қайиқни Роберта ёқтирган жой – зиғир-
даккина кўрфазчанинг асалдай сап-сариқ қум-
ликдан иборат қирғоғига олиб бориб тўхтатди;
шимол ва шарқ томонда қирғоқнинг ёйга ўхшаб
бурилиб кетиши уларни синчков кўзлардан пана
қилиб турарди. Улар қайиқдан тушишди. Клайд
эҳтиёткорлик билан нонуштани жомадонидан ол-
ди-да, то уни Роберта қум устига ёзилган газетага
битта-битта териб бўлгунча, қирғоқ бўйлаб у ёқ-
дан-бу ёққа юриб турди, манзаранинг чиройлили-
гини, арчаларнинг яхшилигини, кўрфазчанинг су-
лувлигини (зўр бериб хаёлидан бир-бир ўтказди...),
айни пайтда у кўл четидаги оролчани ҳам ўйлар...
оролчанинг нариги ёнида ҳам шунақа қўлтиқча бор-
микин, деб хаёл сўрарди... у тобора шашти тушиб
бораётган бўлса-да, худди ўша жойда аввалдан пи-
шитиб юрган ёвуз, даҳшатли ниятини албатта амал-
га ошириши кераклигини... агар... агар у чиндан
ҳам қочиб кетишни... ўзи жон-жаҳди билан интила-
ётган нарсасидан бир умрга жудо бўлишни истама-
ётган бўлса, унда қанча оворагарчиликлар эвазига
атайлаб зўрға қўлга киритилган бу имкониятни асло
бой бермаслиги кераклигини ўйларди.
Аммо бу нақадар даҳшатли ва хавфли иш эди...
энди буларнинг барига жуда озгина вақт қолди...
хиёл бўлса ҳам хатога йўл қўйилса – тамом деган
сўз... Бирдан, масалан, у қайиқни ўзи ўйлагандек
ағдаролмай қолса... ёки... буни қилолмаса... қи-
лолмаса... э, худо-е! Кейин эса, балки у... унинг...
қотиллиги фош бўлар! Уни қамоққа олишади. Суд
қилишади. (Йўқ, йўқ, йўқ, бу иш унинг қўлидан
келмайди, у буни қилмайди!)
Роберта бўлса унинг ёнида, қумда хотиржам
бир тарзда, афтидан севинчи ичига сиғмай ўти-
116
Теодор Драйзер
рарди. У ниманидир хиргойи қилди-қилдида, сўн-
гра ке йинги турмуш икир-чикирларига оид турли
мулоҳазаларини, моддий аҳволлари бундан буён
қандай бўлиши, бу ердан қайси йўл билан ва қа-
ёққа қараб кетишлари (ҳойнаҳой, энг яхшиси Си-
ракузага борган маъқулдир, бунга ҳарқалай Клайд
ҳам қарши эмасди-ку!) ва у жойда нима юмуш
қилишлари ҳақида ўз фикрларини баён эта бо-
шлади. Роберта поччаси Фред Гейблдан Сиракуза-
да кўйлак ёқа тайёрлайдиган янги фабрика очи-
лишини эшитган эди. Балки, Клайд вақтинчагa
бўлса ҳам ўша фабрикада ишлаб турар. Кейинроқ
ҳамма ташвишлардан қутулиб олишгандан сўнг,
Роберта ҳам ўша ерга ёки бирор-бир бошқа кор-
хонага ишга киради. Ҳозирча пуллари камлиги
учун бирор-бир оилага қарашли биттагина хона-
ни ёки Клайдга бу ёқмаса (улар ҳозир бурунгидай
апоқ-чапоқ эмаслар-ку ахир), балки иккита хо-
нани ижарага олишлари мумкиндир. Гап шунда
эдики, Клайднинг ҳаддан ташқари мулозамати
ва ширин такаллуфи замирида Роберта, ҳарқалай
унинг қатъий норозилигини ҳам сезиб турарди.
Клайд ҳамон ўй сурарди. Ахир, бу гапларнинг
энди бир тийинлик ҳам аҳамияти йўқ-ку! У кўнди
нима-ю, кўнмади нима, бари бир эмасми? Клайд
Роберта билан гўё эртага ҳам у шу ерда бўлади-
гандай гаплашяпти. Роберта эса бўлмайди. Ахир,
Клайдни ҳам, Робертани ҳам мутлақо бошқа-бош-
қа қисмат кутяпти-ку. Э, парвардигори олам!
Тавба, Клайднинг тиззалари намунча титрама-
са-я? Яна қўллари, юзлари, бутун баданини қопла-
ган совуқ тер-чи...
Кейин улар кўлнинг ғарбий қирғоғига, ўша орол
томонга сузиб кетишди, Клайд чор атрофга хаво-
тирли ва ҳорғин назар ташлаб, соҳилда ҳам, сувда
ҳам – ҳеч қаерда бирон тирик жон йўқлигига ишонч
117
Америка фожиаси
ҳосил қилди. Ҳеч зоғ йўқ! Худонинг раҳми келгани
шумикан, ҳамма ёқ жимжит, кимсасиз эди. Агар
қурби етса... мана шу жойда ёки шу яқин атрофда
ўша ишини қилиши мумкин, аммо ҳозирча бун-
га сира қўли бормай турибди... Роберта кафтини
яна сувга солди-да, бу жойлардан сув нилуфар-
лари ёки соҳилга чиқиб ёввойи гул термаймизми,
деб сўраб қолди. Сув нилуфарлари эмиш! Ёввойи
гул эмиш! Бу пайтда Клайд шу баланд-баланд,
саф тортган қалин арчазорлар орасида тириклик
белгиси бўлмиш – на бирон йўл, на бирон сўқмоқ,
на бирон кулба-ю, на бирон чодир йўқлигига, шу
ажойиб кунда ажойиб кўлнинг поёнсиз кенглик-
ларида биронта қайиқ сузиб юрмаганлигига яна
бир карра ишонч ҳосил қилди. Аммо аллақандай
якка-ёлғиз овчими, йўл кўрсатувчи ё балиқчими
ўрмонда ёки соҳилда беркиниб турган бўлса-чи?
Хўш, шундай бўлиши мумкин эмасми? Ҳув анави
жойларда кимдир яшириниб олиб, уларни кузатиб
турган бўлса-я?
Пешонасидагини кўради!
Ҳалокат!
Ўлим!
Лекин атрофда на бирон товуш, на бирон шар-
па сезиларди. Фақат, фақатгина анави баланд,
учи найза ям-яшил арчаларгина қовоғи уюлган-
дай чурқ этмай туришибди, холос, ҳар ер-ҳар
ерда уларнинг орасида – жазирама офтобда куй-
ган кўкиш-кулранг дарахт таналари учраб қолар,
уларнинг ингичка қуриган шохлари эса худди
пўписа қилаётган кўлдек тепага кўтарилган эди.
Ўлим!
Қалин чакалакзорда ўрмон тўрғайининг қулоқ-
ни тешиб юборгудек ўткир овози янгради, ёлғиз
бир қизилиштон нариги оламдан эшитилаётган-
дай ажиб «туқ-туқ-туқ»ини бошлади; ора-сира худ-
118
Теодор Драйзер
ди қизғиш чақмоққа ўхшаб аллақандай бир қуш
учиб ўтар ёки майнанинг қора-сарғиш қанотлари
йилт этиб қоларди.
Do'stlaringiz bilan baham: |