98
VII Боб. ИҚТИСОДИЙ ТАДҚИҚОТЛАР МЕТОДИКАСИНИ
ШАКЛЛАНТИРИШ
Агар иқтисодчилар отни ўрганмоқчи бўлсалар,
отларни бориб кўриш ўрнига,кабинетида ўтириб,
«Мен от бўлганимда
ўзимни
қ
андай тутган
бўлар эдим?»
деган савол устида бош қотирадилар.
Эли Девонс, инглиз иқтисодчиси
1 §. Иқтисодий тадқиқотларнинг гносеологик жиҳатлари
Иқтисодий муносабатларни ўрганиш мақсадида уларни объект сифатида
шакллантириш, яъни маълум бир шартлилик билан чегаралаш зарур.
Таъкидлаш жоизки, иқтисодий тадқиқотлар объекти - одамлар ўртасидаги
муносабатларнинг шартли равишда ажратиб олинган бўлаги бўлиб, уларда
ишлаб чиқариш, тақсимот, айрибошлаш жараёнлари, қадриятлар ва эҳтиёжлар
шаклланади. Ушбу таърифни Робинзон Крузо яшаган оролдаги иқтисодий
муносабатларга нисбатан қўллаш мумкинми? Йўқ, мумкин эмас, чунки одам –
бу ижтимоий мавжудот бўлиб, ҳар қандай ижтимоий мавжудот каби, у ҳам
яшаш учун зарур бўладиган нарсалар билан бирга туғилмайди, балки уларни
жамиятда тарбияланиши жараёнида эгаллайди. Робинзон Крузо оролда ўз
ҳаётини, бу ерга келишдан аввал, одамлар жамоасида яшаган вақтида
орттирган зарур меҳнат воситалари ва предметлари туфайлигина йўлга қўя
олган. Шундай экан, битта одам ёлғиз ўзи иқтисодий муносабатлар ва
натижада, тадқиқотлар объекти бўла олмайди. Уй хўжалиги, туман, шаҳар,
вилоят, тармоқ, минтақа, мамлакат, мамлакатлар гуруҳи ва ниҳоят бутун
жаҳон иқтисодиёти иқтисодий тадқиқотлар объекти бўлиши мумкин.
Тадқиқот объектини бундай тавсифлаш уни ўрганишнинг методологик
қийинчиликларини аниқлаш, қўлланиладиган тадқиқот методларининг
чегаралари ва имкониятларини баҳолаш имконини беради. Иқтисодий
объектларни тадқиқ қилишда қўлланиладиган кузатиш, ўлчаш ва эксперемент
каби эмпирик методларни кўриб чиқиш чоғида айрим методологик
қийинчиликларга тўхталган эдик. Методологик қийинчиликлар булардан,
99
бошқа методларни қўллашда ҳам вужудга келади. Чунки, иқтисодий
муносабатлар ўзига хос ва мураккаб тадқиқот объектидир. Ушбу ўзига хослик
ва мураккабликларни тавсифлашга ҳаракат қиламиз.
Назарий концепцияларни ишлаб чиқишда тадқиқот объектларини
тоифаларга ажратиш имконини берувчи умумий қонуниятларни аниқлаш учун
бир қанча объектлар зарур бўлади. Иқтисодий объектларни тадқиқот объекти
сифатида тоифаларга ажратиш қийин кечади. Таъкидлаганимиздек, ҳатто бир
одамнинг ўзи, бирламчи ижтимоий тизим – оила ҳақида гапирмасак ҳам
бўлади, ўзини ҳар хил тутиши мумкин. Агар иқтисодий объектлардан бири –
миллий иқтисодиёт тўғрисида сўз юритадиган бўлсак, XXI аср бошларига
келиб, тан олинмаган мамлакатларни ҳам қўшган ҳолда, дунёда 250 та
мамлакат мавжуд. Агар АҚШ, Хитой, Россия, Япония, Шимолий Корея,
Ўзбекистон, Афғонистон иқтисодиётини кўриб чиқадиган бўлсак, улар
иқтисодиётининг хусусиятлари шу қадар хилма-хилки, алоҳида –алоҳида сўз
юритишга тўғри келади. Улар бир хил технологик жараёнлардан
фойдаланишларига қарамасдан, ушбу жараёнларни амалга оширувчи одамлар
ўртасидаги муносабатлар, ҳамда бошқарув принциплари буткул хилма-хил
асосларга, устун даражада менталитетга таянади. Яъни тадқиқот обектларини
иқтисодий объектлар даражасида тоифаларга ажратиш қийин ёки умуман
ажратиб бўлмайди. Ҳатто тадқиқотчи, мамлакатлар миллий иқтисодиётида
айрим ўхшаш жиҳатларини аниқлашга муваффақ бўлганида ҳам, барибир
уларда кечаётган жараёнлар тавсифи ўзига (ўша жойга) хос хусуиятларга
эгалигини кўради. Масалан, дунёга машҳур «Самарқанд нони»ни бошқа
мамлакатларда, ҳатто ҳудудда тайёрлашда барча шарт-шароитларига (ун,
новвой, тандир, тайёрлаш технологияси ва б.) риоя қилганингизда ҳам, ўша
жойга хос хусусиятлар (сув, ҳаво таркиби, маҳаллий ҳокимият ва халқ урф-
одатлар, диний дунёқараш) ва шу кабилар намоён бўлади.
Бизнинг фикримизча, битта корхона, ҳудуд, минтақа ва мамлакатларда
муваффақиятга олиб келадиган қарорлар, бошқасида самарасиз бўлиши
мумкин.
100
Бошқарув қарорлари ва тажрибаларини экстраполяция қилиш,
фақатгина
улар
мазкур
иқтисодий
объект
шарт-шароитларига
мослаштирилганда кўпчилик ҳолларда яхши натижа берган. Бундай
шароитларда аналогия методини қўллаш иқтисодий тадқиқотлардаги каби,
иқтисодий сиёсатда ҳам жуда чекланган.
Назарий концепцияларни ишлаб чиқиш учун объект ҳолатининг
қандайдир стационар (турғун) ҳолатини акс эттириш ёки ушбу ҳолатни
такрорлаш зарур бўлади.
Иқтисодий тадқиқот объектларининг ўзига хос хусусияти улар
тўхтовсиз ривожланишда бўлишидир. Маълумки, ҳар қандай мамлакатнинг
иқтисодиёти бугунги кунда 5-10 йил олдингидай бўлиб турмайди. Ш унинг
учун ретроспектив таҳлил иқтисодий тизимлар ривожланиш босқичларига
бўлинади. Шунинг учун, ҳатто битта мамлакатнинг ўзида бир неча йиллар
давомида муваффақиятлар келтирган бошқарув қарорлари, вақт ўтиши билан
самарасиз бўлиб боради, улар келажакка экстраполяция қилинган айрим
вақтларда нохуш ҳолатларга ҳам олиб келиши мумкин.
Шунингдек, бир текис ривожланишини таъминлаш учун раҳбариятнинг
доимий ҳаракатларига қарамасдан, макродаражада ҳам, иқтисодий
муносабатлар бир текис (чизиқли) ривожланмаслиги, цикл (даврий)лиги аён
бўлмоқда. Шундай қилиб, иқтисодий тизим вақт омилига боғлиқ бўлиб, унинг
ривожланиши босқичлар, даврлар циклларга бўлинади. Шу боис, иқтисодиёт
фанлари бўйича тадқиқотларда эволюцион методни қўллаш мақсадга
мувофиқдир.
Иқтисодий муносабатлар доимий ривожланишда бўлиши билан бирга,
уларга ташқи муҳит (сиёсий, ижтимоий, табиий ва б.) ўзгариши ҳам таъсир
кўрсатади. Ҳатто агар ўтмишда қандайдир қонуниятлар аниқланган бўлса-да,
ташқи шароитлар таъсирида ўзгариши мумкин. Масалан, Европада ўрта
асрларда қалампирнинг баҳоси олтинга тенг бўлган бўлса, ўтган асрнинг 80-
йилларида Москвада автомобил бир хонали квартирага алмашритилган.
Шунинг учун «бошқа тенг шароитларда» деб аталувчи қисқартма негизида
101
тузилган иқтисодий-математик моделни қўллаш имконияти жуда чекланган.
Чунки, иқтисодий муносабатлар ҳам, ташқи муҳитнинг ҳолати ҳам, доимий
ўзгариши (трансформацияланиши) натижасида бундай вазият бўлмайди. Шу
ўринда тадқиқот объектини стрелкаси ҳам, циферблати ҳам айланадиган
соатга қиёслаш мумкин.
Юқорида
таъкидлаганимиздек,
иқтисодиёт
фанлари
бўйича
тадқиқотларда гипотезаларни эксперементал текшириш жуда қийин, кўпчилик
ҳолларда эксперимент одамлар билан боғлиқ бўлганлиги боис, умуман иложи
йўқ. Энг асосийси, бундай экспериментлар тадқиқот объектларининг сони кам
(чекланган) ёки биттагина бўлганлиги боис, репрезентативликка тадқиқот
объекти ва уни ўраб турган муҳит ўзгариши (динамикаси) ҳам тўсқинлик
қилади. Агар фаннинг бошқа тармоқларида янги билимларни ишлаб чиқиш ва
амалиётга жорий этиш кетма-кетлиги
«гипотеза-экспериментал текширув-
янги гипотеза»
, ва фақат шундан кейингина назария ва амалиётдан иборат кўп
итерацияли жараён. Иқтисодиёт фанларида эса, бу кетма-кетлик қуйидагича:
«гипотеза-назария-амалиёт-янги гипотеза».
Яхши бўлди деганимизда, бу
корхона молиявий ҳолатининг ёмонлашишига (ёки, бўлмади деганда, унинг
банкротлигига), ёмон ҳолатда – мамлакат иқтисодиётини, ундан сўнг бутун
дунёни ёмонлаштиради. Аммо, мана шу занжир ёки фаровонлик орқали, ёки
одамлар тақдири орқали ўтади.
Иқтисодий муносабатлар ривожланишининг коэволюцион тавсифи
кўплаб миқдордаги омилларни вужудга келтириб, улар ушбу муносабатларга
таъсир ўтказадиган назариялар ёки энг бўлмаганда концепцияларни тузишда
ҳисобга олиниши зарур.
Таъкидлаганимиздек, иқтисодий ривожланишни бошқариш зарурлиги
ҳеч кимда шубҳа уйғотмайди. Аммо, микродаражада ҳам, макродаражада ҳам,
иқтисодий муносабатларнинг жадал ривожланиши, бир томондан, иқтисодий
тизимларни бошқаришда қарорлар қабул қилиш «тезлиги» ва илдамлигини
вужудга келтиради. Бошқа томондан, бундай жадал ривожланишда зарур
ахборотларни тўплаш учун раҳбар ва мутахассисларда вақт етишмайди,
102
имкони бўлган ҳолларда эса, ахборотларни таҳлил ҳамда мушоҳада қилишга
улгуриб бўлмайди. Шу ерда синоптиклар тўғрисидаги
«эртага ёмғир ё ёғади,
ё сепалаб ўтади, аниғини индинга айтамиз»
деган ҳазилни эслаш ўринли.
Айрим иқтисодий-математик моделлар ҳам, уларнинг назарий
асосланган ва жозибадор бўлиб кўринишига қарамасдан, деярли шундай.
Натижада, иқтисодий маносабатларни бошқаришда ахборот тақчиллиги
шароитида қарорлар қабул қилинадиган, энг муҳими, нотўғри қабул қилинган
қарорлар оқибатида риск ва йўқотишлар кўраядиган вазиятлар вужудга
келади. Ҳар қандай қарорнинг асосини, ёки шахсий тажриба, ёки қандайдир
илмий концепция негизида ишлаб чиқиладиган қарашлар тизими ташкил
этади. Иқтисодий тизимларни бошқаришда шахсий ёки ижтимоий тажрибани
қўллаш, фақатгина қисқа муддатли маҳаллий лойиҳаларнинг чекланган
соҳасида бўлиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |