4 §. Иқтисодий прогнозлар ва моделлар
Ҳар қандай фандаги каби, иқтисодий фанларда ҳам назарий
тадқиқотларнинг дастлабки босқичида зиддиятлар вужудга келиши мумкин.
Масалан, янги иқтисодий ҳодисалар, муносабатлар ва уларни тадқиқ қилишда
қўлланиладиган эски методлар ўртасида номувофиқликлар вужудга келади.
Илмий муаммонинг бирламчи ечими сифатида битта ёки бир нечта
муқобил гипотезалар илгари сурилади. Чунки бир хилдаги иқтисодий фактлар
ҳар хил усуллар билан изоҳланиши мумкин.
Гипотезалар аниқ ва равшан шакллантирилганидан сўнг уларни ҳар
томонлама ишлаб чиқишга киришилади.
Иқтисодий гипотезаларни назарий ва эмпирик жиҳатдан ишлаб чиқиш
ҳам илмий тадқиқотларнинг умумий алгоритмига мувофиқ амалга оширилади
(
112
-бетдаги 8.1-расмга қаранг).
Даставвал, гипотезада мантиқий зиддиятлар бор - йўқлиги текширилади.
Сўнгра у тегишли релевант фактларни кўрсатиш (тақдим этиш) йўли билан
эмпирик асосланади. Бундай фактлар гипотезани у ёки бу даражадаги эҳтимол
билан тасдиқлаши мумкин. Сўнгра гипотеза назарий жиҳатдан текширилади:
биринчидан, олдинги илмий асосланган ва ишончли билимлар, хусусан
иқтисодий қонунлар, назариялар, назарий иқтисодиётнинг қоидалари ва
принциплари билан алоқадорлиги аниқланади;
иккинчидан, дедукция қоидаларига кўра гипотезадан эмпирик жиҳатдан
текшириладиган оқибатлар келтириб чиқарилади. Улар аввал маълум бўлган
иқтисодий маълумотлар билан бевосита таққосланиши мумкин.
Ниҳоят, агар бу мумкин бўлса, гипотеза янги фактларни олдиндан айтиб
бериш ёки иқтисодий жараёнлар ва вазиятларнинг истиқболини прогнозлаш
учун фойдаланилади.
Юқорида баён қилинган иқтисодий умумлаштиришларни ҳам, агар
уларда назарий терминлар учрамаса, эмпирик гипотезалар сифатида қараш
мумкин. Иқтисодий кўрсаткичларни миқдорий ифодалаш учун зарур
бўладиган математик умумлаштиришлар бундан мустасно.
109
Назарий гипотезалар
абстракт (мавҳум) иқтисодий тушунчаларга
таянишга асосланади. Бундай тушунчалар эмпирика билан бевосита боғлиқ
бўлмасада, тегишли талқин қилинганида сезиларли даражада катта
миқдордаги иқтисодий фактларни қамраб олиш имконига эга.
Иқтисодий ҳодисаларни миқдорий ифодалаш имконияти амалий
иқтисодиёт каби, фундаментал, назарий иқтисодиётда ҳам математик
методлардан кенг фойдаланишни назарда тутади.
Сўнгги йилларда молия-хўжалик фаолиятини ўрганиш ва иқтисодий
жараёнларни
прогнозлаш
учун
математик
моделлар
дан
кенг
фойдаланилмоқда. Математик моделларда математик тенгламалар ва
функциялар тадқиқ қилинаётган иқтисодий жараёнларни тавсифлайдиган
миқдорлар ўртасидаги реал боғлиқликлар акс эттирилади.
Бундай моделларнинг афзаллиги, уларда нафақат хўжалик субъектлари:
уй хўжалиги, фирма, корхона, ташкилот, муассаса, бирлашмалар ва
иқтисодиёт тармоқлари жорий фаолиятининг натижалари аниқ математик
шаклда ифодаланади, балки маълум бир нисбий аниқлик билан прогноз ҳам
қилинади.
Иқтисодий миқдорлар ўртасидаги ҳар хил узвий (функционал)
алоқадорликларни ифодалаш учун жадваллар, графиклар, диаграммалар
қўлланилади. Бундай кўргазмали материаллардан илмий ишларда, асосан
иқтисодий фанларни ўқитиш амалиётида кенг фойдаланилмоқда.
Ҳозирги вақтда иқтисодий гипотезалар ва математик моделлар
ўртасидаги боғлиқлик шу даражада мустаҳкамланмоқда-ки, кичкина
аҳамиятга эга бўлган ҳар қандай иқтисодий гипотеза ҳам тегишли математик
ёки алгоритмик модел тузишни назарда тутади. Бундай модел ёрдамида
иқтисодий жараёнларни илмий тадқиқ қилишнинг бориши ва натижаларини
нисбатан аниқроқ назорат қилиш ҳамда текшириш мумкин.
Замонавий компьютерлар, янги ахборот технологиялари ва дастур
таъминоти мураккаб иқтисодий ҳодисаларни макро ва микродаражада
моделлаштириш, асосан уларни тез ҳисоб-китоб қилишга ёрдам беради.
110
Шундай қилиб, ҳозирги вақтдаги муаммо компьютер, дастур таъминоти
ва ахборот технологияларида эмас, балки профессионал мутахассислар, шу
жумладан, муносиб илмга лаёқатли ёш изланувчиларнинг, чуқур ва оригинал
иқтисодий илмий ғоялар, илмий асосланган тамойиллар ва қонуниятларнинг
ҳамда илмий (инновацион) маҳсулот буюртмачиларининг етишмаслигидадир.
Do'stlaringiz bilan baham: |