3 §. Иқтисодиётда эмпирик умумлаштиришлар
Иқтисодиётда
эмпирик
умумлаштиришлар
асосан
статистика
услубларига асосланади. Айрим содда вазиятларда индуктив хулосаларга ҳам
таяниш мумкин.
Принцип жиҳатдан мулоҳазаларнинг ҳар иккала тури ҳам ягона
методологик асосга эга. Чунки уларда хулоса хусусийдан умумийга томон
қилинади, статистикада эса ушбу хусусийлик репрезентатив танлаш ва бошқа
махсус методикалар ёрдамида пухта ўрганилади.
Иқтисодий тадқиқотларда, қоидага кўра, алоҳида ажратилган,
изоляцияланган илмий фактлар билан эмас, уларнинг маълум бир тўплами
билан иш кўрилади. Айнан шундай тўплам статистик умумлаштиришларга
асос бўлганлиги боис, статистик тўплам деб аталади.
Универсал умумлаштириш услублари қўлланилганда предметлар ёки
ҳодисаларнинг ўрганилаётган хоссалари, масалан, маълум тур ёки тоифага
мансуб товарлар қиймати бутун гуруҳ ёки тўпламнинг барча аъзоларига
тааллуқли бўлади. Бундан фарқли ўлароқ статистик умумлаштиришда,
ажратиб олинган хоссалар фақат объектнинг маълум фоизини тавсифлайди.
Масалан, товар маҳсулотларнинг сифатини статистик назорат қилишда
маълум миқдор(ёки %)даги буюмлар брак қилиниши мумкин. Чунки,
«ностандартлик» хоссаси фақатгина шу буюмларга тегишлидир.
Статистик умумлаштириш ҳам, индуктив умумлаштириш ҳам маълум
эҳтимоллик билан тавсифланади. Чунки уларга асосланган фактлар нисбатан
катта бўлмаган қисмни ташкил этади, хулоса эса бутун тўпламга тааллуқли
бўлиши лозим.
Умумлаштиришлар ишонарлироқ бўлиши учун индуктив ва статистик
умумлаштириш усуллари, одатда қарама-қарши метод – дедукция ёрдамида
107
текширилади.
Ушбу мақсадларда умумлаштиришдан, гипотеза каби, содда ва аниқроқ
текширилиши мумкин бўлган, эмпирик текшириладган оқибатлар келтириб
чиқарилади.
Индукция ёки статистик усуллар ёрдамида, масалан, ишлаб чиқариш
захиралари (уруғлик, ўғит, ёқилғи ва б.) баҳосининг ўсиши билан мос равишда
қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқариш харажатлари ҳам ошади
деган умумий хулосага келиш мумкин.
Бундай умумлашган хулоса алоҳида аниқ фактлар, айнан алоҳида
қишлоқ хўжалик маҳсулотлари (пахта, буғдой, сут ва ҳ.к.)нинг баҳосини
дедукция усули билан осон текширилади.
Кўриниб
турибди-ки,
умумлашган
хулосани
тасдиқлайдиган
фактларнинг сони ва тури қанчалик кўп бўлса, бундай хулоса шунчалик
ишончли ва эҳтимоллиги юқори бўлади. Умумлашган хулосаларга асосланган
ва шу вақтга қадар номаълум бўлган фактларга тааллуқли рогнозлар энг кучли
ва ишонарли ҳисобланади.
Иқтисодий прогнозлар
хўжалик фаолиятидаги ўта мураккаб ва чалкаш
жараёнларнинг статистик таҳлили асосида қилинади. Бошқа ижтимоий
фанлардан фарқли, кўпчилик иқтисодий фанлардаги кўрсаткичлар ва
жараёнлар қиймат ўлчови – пулда ифодаланганлиги туфайли кўпроқ ишончли
ва аниқлик хусусиятига эга бўлади.
Бундай умумлашган хулосаларнинг афзаллиги фойдаланиладиган
фактларнинг етарли даражадаги тўлиқлиги ва аниқлигидан иборат. Бу ўз
навбатида ушбу фактлар асосида анча аниқроқ ва текширилувчан
гипотезаларни илгари суриш имконини таъминлайди.
108
Do'stlaringiz bilan baham: |