Vii боб. ИҚтисодий тадқИҚотлар методикасини шакллантириш агар иқтисодчилар отни ўрганмоқчи бўлсалар, отларни бориб кўриш ўрнига,кабинетида ўтириб, «Мен от бўлганимда ўзимни қ андай тутган бўлар эдим?»


 §. Абстракциялаш методини иқтисодий



Download 0,82 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/5
Sana26.02.2022
Hajmi0,82 Mb.
#467305
1   2   3   4   5
Bog'liq
Илмий тадқиқот ишини ташкил этиш Р Д ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМА 98 110

2 §.
Абстракциялаш методини иқтисодий
тадқиқотларда қўллаш 
Иқтисодиёт ва тижорат дунёси шунчалик хилма-хил ва мураккаб-ки
уни тадқиқ қилишни батамом тугалланган жойдан, нолдан бошлаш мумкин 
эмас. Шу боис, ҳозирги вақтда биз уни соддалаштириш ва тизимлаштиришга, 
энг муҳим иқтисодий ҳодисалар ва жараёнларга ажратган ҳолда алоҳида 
қисмлари бўйича ўрганишга мажбурмиз. 
Абстракциялаш методини иқтисодий тадқиқотларда қўллаш.
Бундан 
олдинги бўлимда кўриб чиқилганидек, абстракциялаш атамаси айрим 
объектлар, ҳодисалар ва жараёнларнинг маълум хоссалари, хусусиятлари ёки 
муносабатларини четлаштириш ёки ажратиб олишни билдиради. Лекин 
иқтисодий тадқиқотларда муҳим бўлмаган хусусиятларни чиқариб 
ташламасдан, муҳимларини аниқлаш зарур бўлади. 
Биринчидан, муҳим ва муҳим бўлмаган хусусиятлар ҳамда муносабатлар 
ўртасидаги фарқ нисбий бўлиб, тадқиқот мақсади ва тавсифига ҳам боғлиқ. 


103 
Иккинчидан, муҳим ва муҳим бўлмаган хусусиятлар ҳамда 
муносабатлар реал жараёнларда биргаликда бўлади ва шунинг учун ҳам 
муҳим бўлмаган хусусиятларни оддий тасодиф сифатида чиқариб ташлаш 
мумкин эмас. 
Ҳақиқатан 
иқтисодий 
тадқиқотларда 
айрим 
хусусиятлар 
ва 
муносабатлар нотипик ва аҳамиятсиз бўлганлиги учун эмас, балки вазиятни 
соддалаштириш ва жараёнларни «соф» ҳолда ўрганиш учун четлаштирилади. 
Масалан, бозорда товарларга бўлган талаб ва таклиф ўртасидаги 
боғлиқликни ўрганишда аввало энг оддий, ҳар қандай харидор бозорда кузата 
оладиган, товарнинг миқдори ва баҳоси ўртасидаги нисбат ўрганилади. 
Бу нисбат математик жиҳатдан тескари пропорционал боғлиқлик билан 
ифодаланади: 
бошқа шароитлар ўзгармаса ва товарнинг баҳоси қанча юқори 
бўлса, у шунча кам харид қилинади, ва, аксинча, баҳо қанча паст бўлса, у 
шунча кўп харид қилинади. 
Кўриниб турибдики, бунда талабга таъсир кўрсатадиган ва ўзаро 
боғлиқлик ҳамда таъсир кўрсатишни мураккаблаштирадиган бир қанча 
омиллар четда қолиб кетади. Масалан, аҳоли даромадининг даражаси, бир 
хилдаги товарларни бошқалари билан алмаштириш имконияти(масалан, кофе 
ўрнига чой), давлатнинг солиқ сиёсати, монополияларнинг баҳога таъсири, 
хуфя иқтисодиётнинг бозор коньюнктурасига таъсири ва бошқалар четда 
қолиб кетиши мумкин. 
Бундан ташқари, талабни таклифнинг хусусиятларини ҳисобга 
олмасдан, алоҳида тадқиқ қилиб бўлмайди. Масалан, таклиф ўз навбатида 
товарларни ишлаб чиқариш, эришилган сифат ва фойдалилик даражаси, ҳар 
хил савдо шакллари ва инфратузилмаларнинг ривожланиш даражасига боғлиқ. 
Буларнинг барчаси микроиқтисодиёт даражасидаёқ умумий ҳолатни янада 
кўпроқ мураккаблаштиради. Шунинг учун ушбу омилларнинг талабга таъсири 
олдин алоҳида, кейин эса биргаликда ўрганилиши лозим. 
Иқтисодий жараёнларни макроиқтисодий даражада тадқиқ қилишга 
ўтилганда уларнинг бошқа қатор хусусиятларини четлаштиришга тўғри 


104 
келади. Масалан, айрим бозорларда айрим товарларга бўлган талаб ва 
таклифларни ўрганиш ўрнига ялпи талаб ва ялпи таклиф таҳлил қилинади 
ялпи ички маҳсулот(ЯИМ), миллий даромад(МД) ва ҳоказолар ўрганилади. 
Шундай қилиб, абстракциялаш методини иқтисодий илмий-тадқиқотлар 
методологиясининг муҳим элементи деб хулоса чиқаришимиз мумкин. Бунда 
мураккаб иқтисодий жараён ёки тизим бутунлигича, алоҳида таркибий 
элементлар, қисмлар ёки қуйи тизимларга бўлакланган ҳолда ўрганилади.
Иқтисодиёт назариясига мувофиқ иқтисодий тизим бир неча қуйи 
тизимларга бўлинади: 
-ишлаб чиқариш; 
-айирбошлаш; 
-истеъмол; 
-тақсимот. 
Ушбу қуйи тизимлар ҳам элементларга бўлакланади ва бошқалардан 
ажратилган ҳолда ўрганилади. 
Иқтисодий тадқиқотларнинг ушбу стадияси таҳлил босқичи деб 
номланади. Чунки бу босқичда ёҳуд алоҳида хусусиятлар, томонлар, 
муносабатлар, ёҳуд бутуннинг алоҳида қисмлари ва элементлари таҳлил 
қилиниб, абстракциялаш ёрдамида махсус иқтисодий тушунчалар ва 
категориялар яратилади. 
Изланувчи иқтисодий тизим ёки жараённи бутунлигича ифодалаши учун 
тадқиқотнинг 
синтезлаш
босқичига ўтиши зарур. Бу босқичда алоҳида 
абстракциялар, тушунчалар, категориялар ва мулоҳазалар ягона назарий 
иқтисодий билимларга бирлаштирилади. 
Натижада, абстракт иқтисодий назарияларнинг ягона тизимида аниқ 
яхлит билимлар барпо бўлади. 
Назарий иқтисодиёт
ҳам бошқа исталган фан каби фактларга таянади. 
Аммо бу фактлар шу даражада кўп-ки, уларни таҳлил қилмасдан, 
туркумламасдан ва умумлаштирмасдан, нафақат янги иқтисодий ҳодисаларни 
олдиндан айтиб бериш ва уларнинг ривожланиш тенденцияларини олдиндан 


105 
кўриш, ҳатто уларни тушуниб олиш ҳам мумкин эмас. 
Иқтисодий фактлар
деганда, корхоналар, одамлар гуруҳлари ўртасидаги маълум хўжалик 
муносабатларини, уларнинг ресурс имкониятларини, манфаатларини, меҳнат 
қилишга рағбатлантирувчи ва мотивациялашни ифодалайдиган фактлар 
тушунилади. 
Таъкидлаш жоизки, фактлар ўз ҳолича иқтисодий ҳаётнинг аниқ реал 
ҳодисалари ёки жараёнлари ҳисобланмайди, уларда ушбу воқелик тўғрисида у 
ёки бу 
мулоҳазалар
ифодаланади. Шу боис, уларни индивидуал, субъектив 
муносабатлар ва мотивациялар билан эмас, шахслараро, жамоавий 
муносабатлар билан боғлиқ ижтимоий фактларга ҳам олиб бориш мумкин. 
Чунки шахс мазкур замонда жамиятда унинг атрофида вужудга келган 
иқтисодий шароитларга мослашиши лозим. 
Иқтисодий омиллар бошқа ижтимоий омиллардан биринчи навбатда, 
қиймат(пул) ўлчовининг қўлланилиши билан фарқ қилади. Бу эса алоҳида 
олинган иқтисодий бирликлар (оила, микрофирма, фермер хўжалиги, аграр 
соҳа тармоқлари, минтақалар ва ҳ.к.) доирасида ҳам, бутун иқтисодий тизим 
бўйича ҳам, вужудга келаётган иқтисодий вазият тўғрисида аниқроқ билим 
олишга имкон беради. 
Фактларни ўрганишда биринчи қадам уларни тегишли иқтисодий 
назария тилида аниқ баён қилиш ҳисобланади. Бунда фактларнинг етарлилиги 
ва ишночлилиги ҳамда уларни ўлчаш имконияти аниқ бўлиши лозим. Лекин 
ҳар қандай илмий тадқиқот, шу жумладан иқтисодий тадқиқот ҳам ҳар хил 
фактларни шунчаки тўплашдан иборат эмас. 
Фактларни ўрганишнинг навбатдаги, иккинчи қадами улар ўртасида 
мавжуд бўлган алоқадорликлар ва боғлиқликларни аниқлашдан иборат. 
Бунинг учун изланувчи қуйидагиларни бажариши лозим: 
1) фактларни туркумлаш, яъни уларни маълум белги(мезон, асос)лар 
бўйича гуруҳларга ажратиш; 
2) уларни бир тизимга келтириш, яъни улар ўртасидаги мантиқий 
алоқадорликларни аниқлаш. 


106 
Бунда кўпинча, айрим хусусий фактлар энг умумийларидан мантиқан 
чиқариб олиниши мумкин. 

Download 0,82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish