(Поезд дарёнинг илон изи бурилишларини ай-
ланиб ўтяпти... Роберта иккаласи ўтган йили
ёзда... Кераги йўқ...)
Утикага етиб боришлари биланоқ Клайд бир иш
қилиши керак (у буни сира эсидан чиқармаслиги,
ҳар қандай шароитда ҳам ўзини йўқотиб қўймас-
лиги керак. Довдираб қолишга ҳақи йўқ унинг...
ҳақи йўқ...) Кўчада Робертани олдинга ўтказиб,
бирон кимса: ҳа, уни кузатиб бораётган экан, де-
маслиги учун орқасидан, масалан, юз қадамларча
берида бориши лозим. Охири бир ерда улар ёлғиз
ўзлари қолишгач, Клайд унга ётиб олади ва барча
режаларини тушунтириб беради... устига-устак Ро-
бертага нисбатан азалий севгиси ўчмагандек атро-
фида нуқул парвона бўлади... Робертанинг гапга
унашини агар чиндан ҳам истаса, шундай қилиши
шарт. Кейин-чи... кейин... ҳа-ҳа, эсига тушди... қа-
ердадир Роберта уни кутиб туради. У бориб анави...
анави иккинчи шляпани сотиб олиб келади... шля-
пани, эҳтимол, кейин сувда қолдирар... эшкакларни
ҳам албатта. Робертанинг шляпасини ҳам... кейин...
(Бу поезди қурмагур намунча узундан-узоқ, ғам-
гин ҳуштак чалмаса-я. Э, лаънат-е! У энди аса-
бийлаша бошлади.)
Аммо меҳмонхонага боришдан олдин вокзалга
қайтиб, янги шляпани жомадонга жойлаб олишга
тўғри келади; яхшиси, маъқулроқ бир меҳмонхо-
на топилмагунча жомадонни бирга кўтариб юриш
керак-да, янги шляпани ана ўшанда – Робертани
101
Америка фожиаси
чақириб келишдан аввал сотиб олиб, буюмлари
ичига яширгани тузук. Кейин у Робертани меҳ-
монхонагача кузатиб боради, Роберта эса Клайд
жомадонларни олиб келгунига қадар уни кираве-
ришда кутиб туради. Агар яқин-атрофда ҳеч ким
бўлмаса, улар меҳмонхонага бирга киришади, ал-
батта; фақат Клайд меҳмонлар дафтарига ёзилиб
бўлгунча Роберта жуда бўлмаса аёллар хонасида
ўтириб туради... Клайд бу гал, масалан, Чарльз
Голден деб ёздириши мумкин ўзини. Агар қулай-
роқ поезд бўлса (буни ҳали Клайд аниқлайди) эрта-
лабдан, мабодо Роберта кўнса шу бугуннинг ўзида-
ёқ икковлари Ўтлоқзор кўлига қараб жўнашлари
мумкин, улар ақалли Ўн иккинчи кўлдан ва Шей-
рондан ўтиб олгунларича яна бошқа-бошқа вагон-
ларга тушиб кетишлари керак.
(У ёқда – Крэнстонларнинг ажойиб чорбоғлари
бор... Сондра ҳам.)
Кейин-чи... кейин...
(Ана, баҳайбат қизғиш омборхона ва унинг ёнги-
насида митти бир оппоқ уйча кўзга ташланяпти.
Шамол тегирмони ҳам турибди. Клайд Иллинойс
ва Миссурида ҳам худди шунақа омборхона ва уй-
чаларни кўрган эди. Чикагода ҳам.)
Бу пайтда Роберта қўшни вагонда ўтирганча,
Клайднинг кайфияти ҳарқалай унчалик ёмонга
ўхшамайди-ку, деб ўйламоқда эди. Ахир, хоҳла-
ганича маишат қилиши мумкин бўлган Ликург
шаҳридан мана шу алпозда, худди ёв қувгандек
кетавериши унга қийин, албатта. Лекин иккинчи
томондан ўйлаб қараганда, Роберта ҳам нима қил-
син... Бошқа сира иложи йўқ эди. Энди у қув ноқ
ва хушфеъл бўлиши, арзимаган хархашалари би-
лан ҳадеб Клайднинг жонига тегавермаслиги ке-
рак. Аммо ҳаддан ташқари кўнгилчанлик ва ма-
йинлик ҳам кемайди бу ерда, сирасини айтган-
да, унинг бошига тушган ҳамма ишларга Клайд
102
Теодор Драйзер
айбдор-ку. Ҳозир у нима яхшилик қилаётган бўл-
са, адолат юзасидан қиляпти, аслида бу ҳам кам.
Ҳали у фарзанд кўради, олдинда уни жуда кўп
ғам, ташвишлар кутиб турибди. Бундан ташқари,
у яна бу сирли воқеаларни, ўзининг ана шу бирдан
йўқолиб қолишини ва никоҳни (ҳали агар Клайд
унга чиндан ҳам уйланадиган бўлса) ота-онасига
тушунтириб бериши керак. Лекин
Роберта уни
бари бир никоҳдан ўтишга мажбур этиши керак...
иложи бўлса тезроқ... балки, Утиканинг ўзидаёқ...
икковлари тўхтаган биринчи жойдаёқ.., никоҳдан
ўтишлари лозим, никоҳ гувоҳномасидан бир нус-
хасини эса Роберта ўзи ва боласининг манфаати
йўлида сақлаб қўйиши зарур. Клайд кейин иста-
маса, ажралиб кетиши ҳам мумкин. Аммо шунга
қарамай, Роберта миссис Грифитслигича қолаве-
ради. Уларнинг фарзанди ҳам Грифитс номини
олади. Бу ҳазилакам эмас-ку, ахир.
(Намунча чиройли бўлмаса-я анави дарё. У Ро-
бертага Могаукни ва Клайд билан эндигина та-
нишгандаги ўтган йилги сайр томошаларини
эслатарди. Эҳ, ўша ажиб ёз ҳадя этган мурувват-
лар! Қанисиз энди!..)
Улар қаергадир жойлашишади... эҳтимол, бир
хона ёки икки хонаними ижарага олишар. Ле-
кин бу қаерда-ю, қайси шаҳарда бўлади? Робер-
та шуни билишни истарди. Ликург ёки Бильцдан
олисдами? Гарчи Роберта шубҳасиз, тезда отаси ва
онаси билан яна дийдор кўришишни ва буларнинг
ҳаммаси тезроқ орқада қолишини истаётган бўлса
ҳам Бильцдан қанча узоқлашишса, шунча яхши,
деб ўйларди, ахир улар икковлашиб жўнаш япти-
ку, у эрга теккан бўлади, шундай бўлгач, бунинг
аҳамияти йўқ.
Ҳаво ранг костюми билан жигар ранг шляпаси-
га Клайд аҳамият бердимикин? Борди-ю, Клайд уни
ўзи доим вақтини бирга ўтказаётган ўша бойвучча
103
Америка фожиаси
қизларига солиштирган тақдирда ҳам, эҳтимол, кў-
зига Роберта ғоят сулув кўрингандир
У ўзини ниҳо-
ятда назокатли тутиши... хиёл бўлса ҳам Клайднинг
жаҳлини чиқармаслиги керак... Аммо... Клайд уни
агар... агар салгина... қиттайгина севганидами, унда
улар қанчалик бахтли яшар эдилар...
Мана Утикага ҳам келишди, кимсасиз кўчада
Клайд Робертага етиб олди. Клайд чеҳрасида сод-
дадил қувноқлик ва хайрихоҳлик ташвиш ва аса-
бийлик билан аралаш-қуралаш бўлиб кетган эди;
аслида эса бу ўз ниятидан, ўйлаган нарсасини ўзи
бажара олмаса ва омади келмай қолса қисмати
нима кечишини ўйлаб даҳшатга тушаётганини
яширувчи ғилоф-парда эди.
Do'stlaringiz bilan baham: |