Теодор Драйзер, «Америка фожиаси». Ғафур Ғулом номи



Download 3,68 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/43
Sana25.02.2022
Hajmi3,68 Mb.
#257265
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   43
Bog'liq
dataContent 56MARETMMBB082720100836

Роберта».
Клайд хатни қўлида ушлаганча, энди ҳарака-
тимни қилмасам тамом, деган фикрдан довдираб 
қолди. Робертанинг келиши аниқ! Агар Клайд уни 
кўндириб, бир амаллаб ўша ерда ушлаб туролма-
са, эртага иккинчи – Роберта Ликургда бўлади... 
Бироқ Клайд иккинчида ҳам, учинчида ҳам у би-
лан бирга кетолмайди, фақат тўртинчи июлдан 
кейингина бирга кетиши мумкин. Байрам кунла-
ри қаёққа қарасанг – лиқ-лиқ одам, ахир, икков-
ларини кўриб, таниб қолишса-чи... Ваҳоланки, бу 
ерда ипидан игнасигача ҳаммасини пинҳон тутиш 
зарур. Тайёргарлик кўриш учун Клайдга тағин бир 
оз муҳлат ҳам керак. Энди у тезлик билан ҳамма-
сини ўйлаб чиқиб, кейин ҳаракатини қилавериши 
даркор. Эй, худо-ей! Тайёрланиш керак. Балки 
Робертага телефон орқали: бетоб эдим ёки пул то-
пиш дардида сарсон бўлиб юрган эдим, дейдими 
ёки шунга ўхшаш бирон важ-корсон айтиб, мак-
туб ёзолмаганимнинг боиси шу эди, дейдими... бу-
нинг устига худди аксига олгандек, амаким мени 
айни шу тўртинчига Ўрмонга таклиф этиб қол-
ди-я, дейдими. Амакиси! Амакиси! Намунча ҳа-
деб уни рўкач қилавермаса. Амакиси билан у яна 


88
Теодор Драйзер
кўришадими-йўқми, бунинг Клайдга ёки Робер-
тага нима аҳамияти бор. Ахир, Клайд Ликургдан 
бутунлай кетмоқчи-ку, у Робертага шундай деган. 
Энг яхшиси – Робертага: амакимнинг ҳузурига бо-
риб, кетаётганимга нимадир баҳона кўрсатаман, 
балки орадан бир йиллар ўтгач, яна қайтиб келар-
ман, деб айтаман, дегани маъқул. Роберта бунга 
ишонади. Ҳар қандай шароитда ҳам у Робертага 
нимадир дейиши зарурки, у тинчлансин ва жуда 
бўлмаганда бешинчигача, Клайд қатъий бир қа-
рорга келгунча Бильцда тура турсин... Ҳозирча, 
ҳадеб икки қайиқнинг бошини ушлайвермасдан, 
ё у йўлни ёки бу йўлни танлашга ҳозирлик кўриши 
керак. Ё у йўлни ёки бунисини...
Клайд бошқа ўйлаб ўтирмай, ўша заҳотиёқ шу 
орадаги яқин телефонга югурди, бу ердан уни де-
ярли ҳеч ким эшитмас эди. У Робертани чақир-
ди-ю, бу сафар узундан-узоқ авраб, чалғитиб, тил-
ёғламалик қилиб гап уқтира кетди; у қаттиқ ка-
сал бўлиб, шамоллаб қолдим, уйдан бир қадам ҳам 
жилолмадим, шу сабабли телефонга боролмадим, 
деб Робертани ишонтиришга тушди... кейин қа-
чонлардир бу ерга қайтиб кела олиши учун амаки-
сига ҳам бирор важ кўрсатмоқчи эканини айтди... 
У ялиниб-ёлвориб, деярли эркалаётган оҳангда га-
пирар, Робертадан шу кунларда қай аҳволга туш-
ганимни тушунгин, деб илтимос қиларди, хуллас, 
у сусткашлиги ва дом-дараксиз кетганининг ал-
лақандай сабаблари борлигига охири Робертани 
ишонтирибгина қолмай, балки унга ўзининг янги 
режаларини ҳам баён этиб берди. Роберта яна ол-
тинчигача бир амаллаб чидаши керак, ўшанда, 
албатта, қаерда деса ҳам майли, Гомердами, Фон-
дадами, Ликургдами, Литл-Фолздами... хоҳлаган 
жойида уни Клайд кутиб олиши аниқ. Аммо ҳамма-
сини улар агар сир тутмоқчи бўлишса, унда Клайд 
Робертага олтинчи куни эрталаб Фондага етиб 


89
Америка фожиаси
келишини маслаҳат беради, ана шунда кундузги 
поезд билан Утикага кетиш мумкин. У ерда эҳти-
мол тунаб қолишар, – телефонда режа тузиб, гапни 
бир ердан чиқариш амри-маҳол, албатта, – ўшан-
да маслаҳатлашиб олганларидек иш тутавериша-
ди. Бундан ташқари у, нима қилишлари тўғриси-
да ўзи қандай фикрдалигини ўша учрашувда ба-
фуржа ўтириб гапириб бериши мумкин. Клайдда 
ҳозир бир ният туғиляпти – никоҳдан олдинми ёки 
кейинми, бу майли, Робертанинг ихтиёрида, кичик 
бир саёҳатга чиқишса қалай бўларкин... аммо-ле-
кин... бир ёзилиб, маза қилиб келишар эди... (Шу 
сўзларни айтаётганда Клайднинг овози титраб, 
тиззалари ва қўллари қалтирай бош лади, бироқ 
Роберта унинг тўсатдан бундай саросимага тушиб 
қолганини телефонда била олмас эди.) Роберта уни 
ҳозир ортиқча сўроққа тутавермаслиги керак. У 
дилида йиғилиб қолган гапларини телефонда ай-
толмайди бари бир. Лекин олтинчи куни тушга 
яқин у Фонда вокзалида, албатта бўлади, Роберта 
уни кўриши биланоқ Утикагача чипта олиши, кей-
ин қўшни вагонга чиқиб ўтириши лозим. Роберта 
агар уни поезд жўнагунча бекат саҳнида кўрмаса, 
унда Клайд шу ердалигини билдириш учун у туш-
ган вагонга кириб ўтиб кетади, шу билан гап та-
мом: аммо Роберта у билан зинҳор гаплашмаслиги 
керак. Утикада Роберта жомадонини юк сақлаш 
хонасига топширади. Клайд эса орқасидан хилват 
бир муйилишгача эргашиб боради; кейин Робер-
танинг буюмини олиб келади-ю, сўнгра биргала-
шиб қайсидир бир кўздан чет меҳмонхонага қа-
раб жўнашади, қолган нарсаларнинг барини эса 
Клайднинг ўзи тўғрилайди.
Ҳаммасини у Клайд айтгандек қилиши керак. 
Ахир, озми-кўпми унга ҳали ишончи бордир! Унда 
Клайд эртага – учинчида, кейин эса олтинчи куни 
эрталаб, албатта, қўнғироқ қилади; ана шунда 


90
Теодор Драйзер
ишлар жойидалиги: яъни Робертанинг жўнаётгани 
ва Клайд ҳам ўзи айтган ерида бўлишинн бир-бир-
ларига хабарлашади. Нима? Кичик бир сандиқча 
олмоқчиман дейсанми? Кичкинагина? Марҳамат, 
зарур бўлгандан кейин оласан-да Аммо мен сенинг 
ўрнингда бўлсам, юкни кўпайтириб ўтирмас эдим 
ҳозир. Бирор-бир жойга ўрнашиб олганимиздан 
сўнг майда-чуйдаларингни сўраттиришинг мум-
кин-ку, ахир.
Клайд шуларнинг ҳаммасини кичкина чет бир 
дорихонадаги телефон будкасидан туриб гапирар 
(доричи эса орқа хонада ўтириб, банка ва шиша-
лари орасида кўмилганча аллақандай бемаъни бир 
романни ўқишга тушиб кетган эди), гўё шу топда 
эсанкираб, довдираб, даҳшатга тушган Клайднинг 
ўзи эмас, баҳайбат бир жин Клайднинг хотир-
жамгина турган миясига кириб олиб, кейин яна 
унинг елкаси ортига туриб, чинакамига Клайд-
нинг тиллари билан гапираётгандай туюларди.
«Сондра икковинг бирга бўлган ўша кўлга бор!
«Ликург» меҳмонхонасиданми ёки вокзалданми 
у жойларнинг йўл кўрсаткич китобчасини топ.
Кўлнинг жанубий томонига сузиб боргин-да, 
кейин у ердан жанубга қараб юр.
Крам кўлида ва шу атрофдаги бошқа кўллар-
да ўзинг кўрган, салга ағдарилиб кетадиган, таги 
юмалоқроқ қайиқлардан бирини танла.
Кейин таниб қолмасликлари учун бошқа янги 
шляпа сотиб ол, сўнгра уни сувга ташлаб кет. Қаер-
дан харид қилинганлигини билдирмаслик учун ҳат-
то астаридаги белгисини юлиб олишинг ҳам мумкин.
Ҳамма буюмларингни сандиқчага жойлагину, ле-
кин уйингда қолдир; мабодо ишинг чатоқлашса, бу 
ерга қайта солиб уни оласану яширинасан-кетасан.
Бутунлай кетишни мўлжаллаб эмас, фақат чор-
боққа, Ўн иккинчи кўлга борганда зарур бўлади-
ган нарсаларингнигина олиб кет; агар сени Ўн ик-


91
Америка фожиаси
кинчи кўлда қўлга туширишса, сен бошқа бирон 
ёққа эмас, фақат ўша томонга отлангандек бўлиб 
кўринасан.
Робертага, мана шу саёҳатдан қайтиб келгани-
миздан сўнг сенга уйланмоқчиман, аммо ундан ол-
дин уйланолмайман, деб уқтир.
Агар керак бўлса, фақатгина ҳушидан кетка-
зиш учун, салгина... сувга тушганда қийналмай 
чўкиб кетиши учун секин бир ур.
Қўрқма!
Унчалик кўнгилчан бўлма!
Сени фақат Шейронда ёки Учинчи миль Кўрфа-
зида кўришлари учун ва сен ўзинг Рэкет ёки Узун 
кўлидан, ё Ликургдан келдим дея олишинг учун 
ўрмонни кундузи эмас, тунда кесиб ўт.
Ўзингни бошқа ном билан ата, қўлингдан кел-
ганча дастхатингни ўзгартир.
Ишингнинг муваффақиятли чиқишидан кўнг-
лингни тўқ тут.
Роберта билан оҳиста, жудаям оҳиста – ипак-
дек бўлиб, эркалаб туриб, ҳатто уни суюб гаплаш. 
Робертани ўз ихтиёрингга бўйсундираман десанг, 
шундай қилишинг керак».
Клайднинг иккинчи ёвуз вужуди шу тахлитда 
фикр юритарди.

Download 3,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish