Теодор Драйзер, «Америка фожиаси». Ғафур Ғулом номи



Download 3,68 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/43
Sana25.02.2022
Hajmi3,68 Mb.
#257265
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   43
Bog'liq
dataContent 56MARETMMBB082720100836

XLIV Б О Б
Якшанба куни Клайд эрталаб барвақт Ликургга 
қайтгач, Робертадан келган қуйидаги хатни топди:
«Азизим Клайд!
Мен кўпинча: «Камбағални туянинг устида ит 
қопади» деган мақолни эшитардиму, аммо унинг 
асл маъносини фақат энди тушундим. Бугун эр-
талаб биринчи бўлиб кўрган кишим, ҳойнаҳой, 
қўшнимиз мистер Уилкокс бўлди шекилли. У бу-
гун миссис Энсдан умид қилиб ўтирмаслигимни 
айтишга келган экан, чунки у Бильцда миссис 
Динуидди учун нима балолар ҳам тикиши керак 
эмиш, ваҳоланки, кеча у деярли ҳамма нарсани 
таппа-тахт қилиб кетган эди: мен бугун фақат 
ишни тезлаштириш учун тикиш-чатишда унга 
бир оз ёрдамлашиб юборишим лозим эди. Энди у 
фақат эртага келармиш. Кейин ойимнинг опаси, 
миссис Николснинг оғир бетоблиги ҳақида хабар 
келди-ю, ойим Бейкерс-Пондга – холамникига ке-
тишга мажбур бўлди (деярли ўн икки миль олисда 
бу ердан у жой). Том гарчи отамга кўмаклашиб ту-
риши зapyp бўлса ҳам, ахир, фермада иш бошдан 
ошиб ётибди, ойимни олиб кетди. Ойим якшанба-
гача қайтиб келадими-йўқми, билмай ўтирибман. 
Агар ўзимни тузукроқ сезганимда ва тикиш-чати-
шлар билан бунчалик банд бўлмаганимда, эҳтимол, 
ойимнинг: боришингдан наф йўқ, деб уқтиришига 
ҳам қарамай, унга қўшилиб мен ҳам жўнармидим.
Устига-устак, Эмилия билан Том менинг ишларим 
беш ва мен қувнаб-яйрашим мумкин, деб ўйлаб, бу-
гун кечқурунга тўрт қиз, тўрт йигитчани таклиф 
қилишган эди: ойдинли тунда қандайдир ёзги базм 
кечаси уюштирмоқчи бўлишди шекилли улар. Эми-
лия, агар ойим билан иккаламиз қарашиб юборсак, 
музқаймоқ ва пирог тайёрламоқчи ҳам бўлган эди. 


58
Теодор Драйзер
Энди у бечорага мистер Уилкоксдан тортиб, ҳали ун-
га-ҳали бунга қўнғироқ қилиб, кеча янаги ҳафтага 
қолдирилганини айтишга тўғри келяпти. У хафа бў-
либ, қовоқ-тумшуғи осилиб кетган, албатта.
Мендан аҳвол сўрасанг, ҳар қанча жоним қий-
налганда ҳам ўзимни қўлга олишга ҳаракат қиляп-
ман. Лекин, жоним, очиғини айтсам, бу жуда ҳам 
оғир. Ахир, мен шу пайтгача сен билан фақат уч 
мартагина телефон орқали гаплашиб, мўлжалдаги 
пулни бешинчи июлгача ҳам йиғмасам керак, де-
ган гапингни эшитдим, холос. Бунинг устига ойим 
билан отам Гамильтонга, Чарли амакимникига бо-
ришни ўйлаётган эканлар, буни келиб-келиб бугун 
билиб қолдим; улар амакимникида тўртинчидан то 
ўн бешинчигача меҳмон бўлишармиш, агар Ликур-
гга қайтмасам, мени ҳам ўзлари билан бирга олиб 
кетишмоқчи. Том билан Эмилия бўлса, Гомерга, 
опамникига жўнашади. Лекин, ўзинг биласан, мен 
ахир ҳеч ёққа боролмайман-ку. Ҳаддан ташқари 
мадорим қуриб, эзилиб қолдим. Кеча тунда бамисо-
ли ичим узилгундай бўлиб қайт қилдим, бугун кун 
бўйи оёқ босишга ҳам ҳолим йўқ, даҳшатдан худди 
жинни бўлиб қолаётганга ўхшайман.
Жоним, нима қиламиз энди? Мени олиб ке-
тиш учун балки учинчигача кела оларсан? Улар 
Гамильтонга учинчида жўнашади, сен ҳам менга 
албатта келишинг зарур, улар билан бирга борол-
майман-ку, ахир. Бунинг учун эллик миль йўл бо-
сиб ўтиш керак. Агар улар кетгунга қадар сенинг 
келишинг аниқ бўлганда эди, унда улар билан бир-
га боришга кўнишим ҳам мумкин эди. Аммо кели-
шингни мен аниқ билишим керак, аниқ!
Клайд, шу ерда яшаётганимдан бери кучим ет-
гани фақат йиғи. Агар сен ёнимда турганингда, 
менга бунчалик оғир тушмасди. Жоним, мен бар-
дошли бўлишга интиляпману, аммо гоҳи пайт-
ларда, балки сен бутунлай келмасанг-а, деб ўйлаб 


59
Америка фожиаси
кетаман беихтиёр. Ахир, сен шу ердалигимдан 
бери бир қатор ҳам хат ёзмадинг, атиги уч марта 
телефонда гаплашдинг, холос. Лекин мен, ҳарқа-
лай, сен унчалик пасткашлик қилмасанг керак, 
деб ўзимга-ўзим далда берганим-берган, бунинг 
устига лафзинг бор-ку, ахир... Сен келасан, шун-
дайми? Негадир мени энди ҳамма нарса ваҳимага 
соляпти, Клайд, ҳамма нарсадан қўрқяпман, жо-
ним. Мен ўтган йилги ва бу йилги ёзни, олам-олам 
орзу-тилакларимни ўйлаяпман... Жоним, ахир, сен 
уч-тўрт кун олдин келсанг ҳам бўлади-ку, фарқи 
нима? Майли, ҳечқиси йўқ, пулимиз бир оз камроқ 
бўла қолар. Қўрқма, шундоқ ҳам яшаб кетишимиз-
га инонаман. Борини аяб, тежаб-тергаш қўлимдан 
келади. Ўша вақтгача кўйлакларимни битиришга 
уриниб кўраман, агар битиролмасам, унда эскила-
ри ҳам кунимга яраб турар, янгиларини ке йинроқ 
битирарман. Жоним, мен албатта бардам, мар-
дона бўлишга, ҳадеб жонингга тегавермасликка 
ҳаракат қиламан, фақат ўзинг келсанг бас. Била-
сан-ку, Клайд, келишинг қанчалар зарурлигини! 
Акс ҳолда, гарчи сен учун бошқа бирор йўл топиш-
ни истаган тақдиримда ҳам, бари бир бўлмайди.
Илтимос, Клайд, ўзинг айтган муҳлат тугашига 
албатта шу ерда бўлишингни хабарлаб хат ёз, ил-
тимос қиламан. Мен шунчалик хавотирдаманки, 
шунчалик ёлғиз ва ғарибманки, агар вақтида етиб 
келмасанг, сени кўриш учун ўша заҳотиёқ Ликург-
га жўнайман. Бу гапларимдан ранжийсан, буни 
биламан, лекин, Клайд, мен бу ерда энди қололмай-
ман, гап шу – вассалом. Отам ва ойим билан ҳам 
бирга кетолмайман, демак, атиги битта йўл бор. 
Ҳойнаҳой, бугун тун бўйи мижжа қоқмай чиқсам 
керак. Сенга ёлвориб илтижо қиламан, келиш-кел-
маслигингни ўйлаб хавотирда ўтирмаслигим учун 
қайта-қайта ишонтириб менга хат ёз, Жоним, агар 
бугун ёки шу ҳафтанинг охирига келганингда эди, 


60
Теодор Драйзер
бунчалик азобга тушмас эдим. Яна салкам икки 
ҳафта кутиш, эҳ-ҳе!.. Ҳозир уйимизда ҳамма ухлаб 
қолган, энди мен ҳам ётмоқчиман.
Илтимос, жоним, ушбу хатни олишинг биланоқ 
менга жавоб ёз ёки хат ёзолмасанг, эртага азонда 
албатта қўнғироқ қил, чунки сендан ақалли жин-
дай бўлса-да хабар топмагунимча бир дақиқа ҳам 
кўнглим жойига тушмайди.

Download 3,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish