Сенинг ғарибу ёлғиз Бертанг».
Бу икки хат ўртасидаги кескин фарқ Клайд-
ни қатъий бир йўлни танлашга мажбур этди: у
32
Теодор Драйзер
энди ҳеч қачон Робертага уйланмайди. Ҳеч қачон!
Бильцга, унинг уйига ҳам бормайди, агар иложи-
ни топса, Робертанинг Ликургга қайтиб келиши-
га ҳам йўл қўймайди. Клайд Робертаникига борса
ёки у бу ерга қайтиб келса, яқиндагина Сондра
туфайли эришган бутун қувончларидан айрила-
ди-қолади-ку, ахир! Унда у мана шу ёзда Сондра
билан Ўн иккинчи кўлда бирга бўлолмайди, қув-
лашиб кўнгил ёзолмайди, унга уйланолмайди ҳам.
Э худо, наҳотки, бир чораси топилмаса? Наҳотки,
пешонаси тақ этиб теккан бу даҳшатли ғовдан қу-
тулишининг бирор-бир иложини қилолмаса?
Иккала мактубни ўқиб тугатгач (бу пайт жазира-
ма июнь кечаларининг бири бўлиб, Клайд эндигина
ишдан қайтиб келиб турган вақти эди), умидсизлик-
дан жазаваси тутиб, ўзини ўринга ташлади-ю, инг-
раб юборди. Қандайин бахтсизлик бу! Даҳшатли,
деярли чорасиз муаммо-ку бу! Наҳотки, Робертани
анча вақтга... қаёққадир... жўнаб кетишга кўнди-
ролмаса... ёки, у, яхшиси, ҳозирча уйида туравер-
син, Клайд унга бутун маошининг роппа-роса ярми-
ни – ҳафтасига ўн, ҳатто ўн икки доллардан юбориб
туришга ҳам рози. Ёки майли, у қўшни шаҳарлар-
нинг бирига: Фондагами, Гловерсвилгами, Скенэк-
тедигами бориб жойлашсин; ҳозирча у ўзини ўзи
уддалай олади, ижарага битта хона топиб, доктор
ёки доя хотин керак бўлгунга қадар бамайлихотир
ўтириб, машъум дақиқани кутиши мумкин. Агар
Роберта унинг номини тилга олмасликка сўз берса,
вақт-соати етган пайтда Клайд унга ҳамшира то-
пишда кўмаклашиб юбориши ҳам мумкин.
Роберта бўлса нуқул мана шу икки ҳафта ичида,
шундан кечикмай, унинг Бильцга келишини ёки яна
қаердадир у билан учрашишини талаб қилиб ётиб-
ди. Йўқ, Клайд буни истамайди, у бормайди! Агар
Роберта мажбурлайдиган бўлса, Клайд ҳеч кимнинг
ақлига келмаган ишни қилади-ю... бу ердан бош
33
Америка фожиаси
олади-кетади... ёки, эҳтимол, уни Роберта Бильцда
кутиб ўтирган вақтида у Ўн иккинчи кўлга қараб
жўнайди, гарчи Сондра ўн саккиз ёшга тўлмаса-да,
уни ўзи билан бирга қочиб кетиб, никоҳдан ўтишга
(аммо бу таваккалнинг оқибати нақадар даҳшатли
ва бемаъни!) кўндиришга уриниб кўради. Ана ўшан-
да... ўшанда... улар эру хотин бўлиб олишгандан
сўнг Сондранинг оиласи уларни ажрата олармиди,
кейин Роберта ҳам уни тополмайди, фақат ундан
шикоят қилиши мумкиндир. Шикоят қилса ундан
нарига, наҳотки ҳаммасидан тониб кетиш Клайд-
нинг қўлидан келмаса? У, бу ёлғон, Роберта билан
орамизда бўлган гап бўлим бошлиғининг ўз ишчиси-
га нисбатан муносабатидан бошқа нарса эмас, васса-
лом, дей ди-қўяди. Ахир, уни Гилпинлар бирон марта
ҳам кўришмаган, Гловерсвил яқинидаги Глен доктор
уйи га ҳам Робертанинг бир ўзи кириб, унинг номини
тилга олмаганини ўша вақтдаёқ айтиб берган эди.
Лекин шуларнинг барини инкор этиш учун қан-
чалар бардош керак!
Қанчалар жасорат керак!
Робертанинг кўзларига боқиш учун қанчалар
журъат керак, ахир у, Робертанинг таънага тўла,
даҳшатдан саросимага тушган бегуноҳ мовий
кўзларининг тик қарашларига чидаш – дунёдаги
ҳамма нарсадан ҳам оғирлигини яхши биларди!
У бунга чидаш бера олармикан? Унинг бардоши
етармикан? Етган тақдирда ҳам бирор-бир тузук
натижа чиқармикин бундан? Бу гапларни эшит-
гандан сўнг Сондра унга ишонармикин?..
Аммо шунга қарамай, Клайд ўзининг бу ғараз-
ли макрини охири амалга оширадими ёки йўқми
– бари бир, ҳатто Ўн иккинчи кўлга борган тақ-
дирида ҳам, сафарга отланаётганини Сондрага ал-
батта ёзиши керак. У ўша заҳотиёқ жўшиб-тошиб,
эҳтирос билан мактуб ёзди. Айни пайтда у Робертага
мутлақо ёзмасликка қарор қилди. Балки у сим қоқар:
34
Теодор Драйзер
Роберта қўшнилариникида телефон борлиги, мабодо
Клайдга нимадир зарур бўлиб қолса, уни телефонга
чақириши мумкинлигини айтган эди. Клайд Робер-
тага ораларидаги ишлар ҳақида гарчи эҳтиёткорлик
билан ёзган тақдирда ҳам, унга тўғридан-тўғри ўзи-
ни тутиб берган бўлади (айниқса ҳозир, Робертага
уйланмайман, деб қатъий қарор қилиб турган бир
вақтида), аслида энди Робертага худди шу нарса ке-
рак-ку ўзи. Буларнинг ҳаммаси учига чиққан ғир-
ромлик асли! Бу – пасткашлик ва разиллик, албат-
та. Лекин Роберта унга муомаласида бир оз ўзини
бамаъни тутганда, Клайд ҳеч қачон бунчалик паст-
кашликка бориб, бундай шум режаларни тузиб юр-
мас эди. Аммо Сондра-чи?! Сондра! Бунинг устига
Финчлиларнинг Ўн иккинчи кўлнинг чап қирғоғи-
да ястаниб ётган поёнсиз мулк»лари-чи... Сондра
у жойлар тўғрисида шунчалик кўп ёзадики... чин-
дан ҳам у ерлар гўзалликда танҳо бўлса керак! Йўқ,
Клайд бошқача йўл тутолмайди! У фақат шундай
ўйлаб, шундай ҳаракат қилиши зарур! Ҳа, шундай!
Клайд Сондрага хат жўнатмоқчи бўлиб ўрнидан
турди-да, ташқарига чиқди. Йўл-йўлакай Олбэни-
да нашр этиладиган кечки газетадан бирини сотиб
олди; у ўзи билган кишилар ҳақида ўқиб, хаёлини
бир оз чалғитмоқчи бўлган эди, бирдан биринчи
саҳифадаги қуйидаги хабарга кўзи тушиб қолди:
ПАССА КЎЛИДАГИ ҚЎШ ФОЖИА.
ТЎНКАРИЛИБ ҚОЛГАН ҚАЙИҚ ВА СУВДАГИ
ИККИТА ШЛЯПА ПИТСФИЛД ЯҚИНИДА
ИККИ КИШИ ҲАЛОК БЎЛГАН, ДЕГАН
ФИКРГА ОЛИБ КЕЛАДИ.
ҚИЗНИНГ МУРДАСИ ТОПИЛГАН. АММО
КИМЛИГИ ҲОЗИРЧА АНИҚ ЭМАС.
ҲАМРОҲИНИНГ МУРДАСИ ҲАЛИ ТОПИЛМАДИ.
35
Америка фожиаси
Клайд сув спорти турларига қизиққани ва ўзи
байдаркани яхши бошқаргани, сузиш ва шўнғиш-
га уста бўлгани учун хабарни синчковлик билан
ўқиб чиқди:
«Пэнкост, Массачусетс, 7 июнь. Учинчи куни
Пасс кўлининг шаҳримиз шимолидан ўн тўрт
чақирим ичкарисида, чамаси Питсфилддан кел-
ган номаълум бир эркак билан бир аёл сайр қилиб
юрган қайиқ ағдарилиб кетган.
Сешанба куни эрталаб соат ўнларга яқин ўша
йигит билан қиз бу ердаги кичик ресторанча
ва қайиқ пристанининг эгаси Том Лукасга биз
Питсфилддан келганмиз, деб айтишган, кейин
митти бир қайиқчани ижарага олишган ва сават-
чаларини кўтариб, ҳойнаҳой, унга нонушталари
солинган бўлса керак, кўлнинг шимол томонига
қараб кетишган. Улар кеч соат еттида ҳам қай-
тиб келавермаганларидан сўнг, мистер Лукас ўғли
Жеффри билан моторли қайиққа тушиб кўлни ай-
ланиб чиққан ва қайиқни шимолий соҳилдаги саёз
бир жойда тўнкарилиб ётган ҳолида топган, аммо
сайрга чиққанлардан асар ҳам йўқ эди. Ўша пайт-
да Лукас уларни ижара ҳақини тўлашдан бош тор-
тиб, қочиб қолишган бўлса керак, деб ўйлаган-да,
қайиқни пристанига олиб келган.
Лекин эртасига мистер Лукас балки бу ерда бахт-
сиз ҳодиса рўй бергандир, деб ўйлаб, ўғли Жеф-
фри ва ёрдамчиси Фред Уолш билан бирга кўлнинг
шимолий қисмини иккинчи марта айланиб чиқа-
ди ва ниҳоят соҳил яқинидаги қамишзордан эр-
как ва аёлга тегишли иккита шляпа топиб олади.
Ўша заҳотиёқ узун дастали чангаклар ёрдамида
қидирув бошланади, ахири, вақт тушдан оққан
пайтларда номаълум қизнинг мурдаси топилади,
аммо у ҳамроҳи билан биргаликда қайиқ олгани-
дан бошқа бирон маълумот йўқ. Мурда ҳокимият
36
Теодор Драйзер
кишиларига топширилди. Эркакнинг танаси эса
ҳанузгача топилмади. Ҳарқалай, ўша бахтсизлик
рўй берган жойнинг баъзи ерларида чуқурлик ўт-
тиз фут
1
дан ҳам ортиб кетиши сабабли иккинчи
мурданинг топилишига унчалик ишонч йўқ. Шу
жойларда бундан ўн беш йилча бурун шунга ўх-
шаш бахтсизлик юз берганда ҳам қанча излама-
синлар – мурдалар топилмаган эди.
Қиз эгнидаги камзулнинг астарида питсфилд-
лик баққолнинг белгиси бор экан. Ичидаги тамға-
сига қараганда, туфлиси ҳам ўша шаҳарда харид
қилинган. Ҳалок бўлган аёлнинг кимлигини бил-
дирадиган бошқа бирор-бир белгиси йўқ. Тахмин
қилишларича, сумкаси, агар аслида бор бўлса, кўл
тубида қолиб кетган.
Қизнинг ҳамроҳи, уни кўрганларнинг айтишига
қараганда, ўттиз беш ёшлардаги қорачадан кел-
ган барваста киши экан; эгнида оч яшил ранг ко-
стюм, бошига оқ ва ҳаворанг боғичли похол шляпа
кийиб олган. Қизнинг ёши эса йигирма бешлардан
ошмайди; бўйи – беш футу беш дюйм, оғирлиги
– юз ўттиз фунт
2
ча келади. Сочлари узун, қуюқ
қўнғир рангда, ўриб-ўриб бошига чамбарак қилиб
қўйилган. Чап қўлининг ўрта бармоғига бинафша
тош кўзли ингичка тилла узук тақилган. Питсфилд
ва шу атрофдаги шаҳарларнинг полицияси воқеа-
дан хабардор қилинди, аммо шу пайтгача қизнинг
кимлигини аниқлаб бўлмаяпти».
Одатдаги бу хабар – ёзда бунақанги бахтсиз ҳо-
дисалар тез-тез бўлиб туради – Клайдни унчалик
қизиқтирмади. Қиз билан ҳамроҳининг куппа-кун-
дузи шу бир кичик кўлда ҳалокатга учраши унга
анча эриш туюлди, албатта. На қизни, на йигитни
1
Фут – 30,479 сантиметрга баравар келадиган ўлчов. (Тар-
Do'stlaringiz bilan baham: |