XLIII БОБ
Клайд гангиб қолгани устига кўлда бўлган воқеа
тўғрисидаги фикр тобора миясига қаттиқ ўрна-
шиб борар, уни қанчалик унутишга урингани би-
лан, бари бир, бу иш қўлидан келмасди. Унинг
хийла беқарор фаҳму фаросати шахсий ташвиш-
лари туфайли ларзага келди ва сал бўлмаса ишдан
чиқаёзди, у тасодифан ўзининг шу ташвишларини
икки кишининг Пасс кўлида қандайдир беозорги-
на йўқ бўлиб кетиши билан таққослаганида, айни
42
Теодор Драйзер
шу пайтда миясида юқоридаги фикрлар туғилди.
Қизнинг мурдаси топилибди-ю – қандайдир ғалати
куч уни доим шу ҳақда ўйлашга мажбур этарди, –
аммо эркак кишиники йўқ. Бу қизиқ тафсилотда
гўё қандайдир бир сирли маъно яширингандай эди;
беихтиёр Клайд, эркак киши балки сувга чўкмаган-
дир, деб ўйларди. Ўзига ёқмайдиган кишиларни йўқ
қилиш ниятида кетига тушадиган жоҳил одамлар
камми ахир, эҳтимол, ўша йигит ҳам қиздан қутул-
моқчи бўлиб уни кўлга бошлаб боргандир? Бу – шай-
тон йўлдан оздирган одамнипг иши албатта, лекин
ҳарқалай, ўшанда ҳаммаси худди хамирдан қил
суғургандек бажарилган.
Бироқ Клайд ҳам шу ёвуз режага лаққа тушиб,
Робертани шундай қилиши керакми... асло! Лекин
унинг аҳволи соат сайин мушкуллашиб, боши берк
кўчага кириб бораётган эди: деярли ҳар куни ё Ро-
бертадан мактуб, ё Сондрадан қисқагина хат келар,
улар орасидаги бойлик ва қашшоқлик, ўйин-кулги
ва афсус-надомат ҳамда умидсизлик ўртасидаги
зид лик Клайдни яна ва яна ҳайратга солаётган эди.
Робертага у хат ёзмасликка қарор қилди, аммо
ора-сира телефонда гаплашиб турар, шунда ҳам
арзимаган бир-икки оғиз луқмадан нари ўтмас
эди. Хўш, у қандай кун кечиряпти? Робертанинг
ўз уйида, қишлоқда яшаётганидан Клайд ниҳо-
ятда хурсанд, ҳозирги об-ҳавода фабрикада юр-
гандан кўра қишлоқда бўлиш анча дурустроқдир.
Ликургда ҳамма ишлар жойида, худди бурунги-
дай кетаётган эди-ю, бирдан буюртмалар кўпай-
ди-қўйди, натижада кейинги икки кун ичида жуда
кўп ишлашга тўғри келди. Клайднинг хаёли эр-
та-ю кеч ўша мўлжалланган, Робертанинг ўзи ҳам
биладиган пулни йиғишда, бошқа сира ташвиши
йўқ, шунинг учун у ҳам ташвиш тортмаслиги ке-
рак. Иши бошидан ошиб ётганлиги туфайли Клайд
43
Америка фожиаси
Робертага хат ёзолмади, бундан кейин ҳам ёзол-
маса керак, чунки майда-чуйда юмушлардан қўли
тегмаяпти. Лекин у Робертани ўз жойида кўрмай
соғиняпти, яқин ўрталарда яна дийдорлашишдан
умидвор. Агарда Роберта ўзи маъқул қилиб ай-
таётгандек, Клайдни кўрмоқчи бўлса, марҳамат,
келиши мумкин. Аммо атайлаб ҳозир кўришиш
шартми? Клайднинг бош қашишга ҳам вақти йўқ,
Роберта билан хийла кейинроқ учрашишни мўл-
жаллаб қўйган эди.
Аммо шу пайтнинг ўзида у Сондрага, янаги
шанбага бориб қолиши мумкинлигини, ўн сак-
кизинчида эса, албатта етиб бориши ва у билан
кўришишини баён қилиб хат ёзди.
У Сондрага нисбатан қўзғалган ҳирсини тиз-
гинлай олмас, гап Робертага келиб тақалганда эса
ҳақиқатга тик қараёлмас, шу йўсинда ўзини ўзи
алдар ва ўзига ўзи чап берарди; натижада у ўзи
орзиқиб кутган Сондра висолига ҳам етишди, бу-
нинг устига у шундай бир ҳолатда етишдики, буни
етти ухлаб тушида ҳам кўрмаган эди.
Клайд Ўн иккинчи кўлдаги меҳмонхона айвони-
га туташиб кетган Шейрон бандаргоҳига етиб кел-
ганда, уни Бертина акаси билан ва Сондра кутиб
олишди: улар бу ерга Клайдни олиб кетиш учун
Чейн дарёси орқали Грэнтнинг моторли қайи-
ғига тушиб келишибди. Дарёда кўм-кўк зилол сув
қалқир эди. Қорамтир, учи найза баланд арчалар
қирғоқ бўйлаб худди қоровуллардек саф тортган.
Ғарбий соҳил ёқалаб сувда чўзилган қорамтир соя-
лар лашкарининг ҳам кети кўринмайди; дарахт-
ларнинг акси худди ойнадагидек аниқ. Қаёққа
қарасанг, чорбоғларда катта ва кичик, оппоқ,
пушти ранг, яшил ва долчин ранг уйлар, қайиқ
шийпончалари, шундоққина сувга туташиб кет-
ган чўмилиш жойлари. Баъзи ерларда, масалан,
44
Теодор Драйзер
Крэнстонлар ёки Финчлиларникига ўхшаш ҳаша-
матли чорбоғлар олдида эса нафис бандаргоҳлар
ҳам бор. Яшил ва ҳаворанг байдаркалар, мотор-
ли қайиқлар. Қарағайзор бурунидаги ўйин-кулги
аримайдиган ёруғ меҳмонхона ва чўмилиш жойи-
да эса шаҳардан барвақт чиққан тўп-тўп башанг
кишилар йиғилишган. Шундан кейин Крэнстон-
лар чорбоғидаги қайиқ шийпончаси ва бандаргоҳ
кўзга ташланди. Иккита овчарка – Бертинанинг
янги эрмаклари – қирғоқда гиёҳ устида ётганча,
ҳойнаҳой, эгасининг қайтиб келишини кутаётган
бўлса керак. Крэнстонлар чорбоққа олиб келган
олти хизматкорнинг бири Жон фақат Клайднинг
қўлидан биттагина жомадони, теннис ракеткаси
ва гольф таёқчасини олиш учунгина шу ерда ку-
тиб турар эди. Номукаммал, аммо нафис меъмор-
чилик услубида қурилган баҳайбат уй, унга олиб
борувчи қип-қизил ёронгулларга бурканган йўл-
ка, шундоққина кўлга қараб чирой очган, тўқима
мебеллар билан жиҳозланган каттакон пешайвон,
автомобиллар ва пешайвонда дам олаётган ёки
боғда сайр қилиб юрган спорт кийимидаги саноқ-
сиз меҳмонларни кўрганда, айниқса, Клайднинг
оғзи очилиб қолди.
Бертинанинг буйруғига биноан Жон Клайдни
деразалари кўлга қараган каттакон хонага бошлаб
кирди, у Сондра, Бертина ва Грэнтлар билан тен-
нис ўйнаши учун энди душда чўмилиб, кийимла-
рини алмаштириб олиши мумкин. Фақат Клайдни
деб Крэнстонларникига келган Сондра, тушдан
кейин сиз Бертина ва Грэнт билан «Казино»га бо-
ринг, ўшанда бу ерлик ҳамма дўстларимизга та-
ништирамиз, деб тушунтира бошлади Клайдга. У
ерда танца бўлади. Агар Клайд истаса, эртага эр-
талаб барвақт, биринчи нонуштагача Сондра, Бер-
тина ва Стюарт билан бирга, от миниб, ажойиб ўр-
мон сўқмоғидан юриб, Илҳом бурунига боришлари
45
Америка фожиаси
мумкин, кўл энг зўр кўринадиган ер ҳам ўша жой.
Бир-иккита шу сингари сўқмоқдан бўлак яқин
қирқ миль атрофида ўрмонда биронта ҳам йўл
йўқлигини Клайдга айтиб беришди. Компассиз ёки
йўл кўрсатувчисиз юрилса, адашиб қолиш, ҳат-
то ўлиб кетиш ҳам мумкин, бу ўрмонни билмаган
одамга қаёққа қараб бориш ўтакетган амри маҳол
иш. Нонуштадан ва чўмилишдан кейин эса у, Бер-
тина ва Нина Темпллар Клайдга ўзларининг янги
санъатларини – Сондранинг аквапланида учишни
намойиш қиладилар. Кейин иккинчи нонуштага
ўтиришади, теннис ёки гольфдан сўнг «Казино»га
бориб чой ичишади. Тушдан кейин эса Утикадаги
Брукшоулар чорбоғида танца бўлади...
Клайд келганига бир соат бўлгандан кейин бу
ерда шанба ва якшанба кунлари бўш вақти бўл-
маслигини кўрди. Лекин у, айни пайтда, Сондра
билан фақат саноқли дақиқалардагина эмас, бал-
ки соатлаб бирга бўла олишини ҳам биларди, мана
шу дилрабо кунларда у Сондра табиатининг ҳали
ўзи билмаган янги қирраларини кўриб, синаб оли-
ши мумкин! Роберта ҳақидаги дилни кемирувчи
оғир фикрларига қарама-қарши ўлароқ – жуда
бўлмаса шу кунларда уларни эсламасликка ҳақи
бор-ку, ахир! – у ўзини худди жаннатга тушиб қол-
гандай ҳис этди.
Чиндан ҳам илгари Клайдга Сондра ҳеч қачон
Крэнстонлар теннис майдончасидагидек қувноқ,
соҳибжамол ва бахтиёр кўринмаган эди, Сондра
ҳозир оппоқ калта кўйлакча ва калта юпкада –
теннис костюмида, сочларини эса сариқ ва яшил
ранг хол-хол гулли шоҳи дуррача билан ўраб ол-
ган эди. Оҳ, унинг табассумлари! Клайдга бирдан
нигоҳ ташлаб қолганда кулиб турган кўзларининг
ўйноқлаши олам-олам нарсаларни ваъда қилар
эди! У ракеткани баланд кўтарганча бошини орқага
ташлаб, тўхтовсиз кулиб, бамисоли қушдай, оёқлари
46
Теодор Драйзер
ерга тегар-тегмас, у ёқдан-бу ёққа учарди. «Ўн беш
– love», «Ўттиз – love», «Қирқ – love» деб қичқирганда
эса у ҳар гал атайлаб «love»
1
сўзини маънодор қилиб
айтар, ана шунда Клайднинг юраги бахт ва ғамдан
баттар безиллаб кетарди: чунки у эркин бўлганда
эди, Сондра ўзиники бўларди, эҳтимол. Аммо улар
орасида Клайд қазиган тубсиз чоҳ ётарди!
Баланд арчалар билан кумуш рангда жилвала-
наётган кўл суви оралиғидаги ям-яшил ўтлоққа ча-
рақлаган қуёш биллур нурларини тўкмоқда. Кўлнинг
ҳамма ерида кўзни қамаштирувчи оқ елканли қа-
йиқлар сузиб юрар, қуёш нурларида товланаётган
оқ, яшил, сариқ доғлар – байдаркаларда эса жуфт
бўлиб олган ошиқ-маъшуқлар сайр қилишарди. Ёз
фасли, бекорчилик, ҳарорат, гўзал манзаралар, осо-
йишталик, нафосат, севги – Клайд ўтган ёзда бир ўзи
якка мохов бўлиб юрган пайтида орзу қилган тилакла-
рининг ҳаммаси мана ҳозир муҳайё бўлган эди.
Баъзи дақиқаларда Клайднинг назарида се-
винчдан, гўё, кўзи тиниб кетаётгандек бўларди:
худди бутун истаклари бир йўла ушалаётгандай,
ҳаммасини қўлида нақд ушлаб тургандай... Айрим
дақиқаларда эса (Роберта тўғрисидаги фикрлар
тўсатдан аччиқ изғириндек бутун вужудини қақ-
шатиб ўтарди) гўзаллик, севги ва бахт ҳақидаги
орзулари учун ҳозир унга таҳдид солаётган хавф-
дан кўра ҳам аламлироқ, даҳшатлироқ, фалокат-
лироқ нарса йўқлигини тушунарди. Кўл ва чўкиб
кетган икки одам хусусидаги юракни орзиқтириб
юборувчи газета хабари-чи... Ўзининг аҳмоқона ёвуз
ниятини бир четга йиғиштириб қўйганда, бирор-ик-
ки ҳафталардан сўнг, нари борса уч ҳафта ўтгач, у
эҳтимол ҳамма нарсадан умрбод воз кечар... У бир-
дан ўзига келиб, коптокни ўтказиб юборгани, жуда
1
Сўз ўйини: «love» – муҳаббат; теннис ўйини ҳисобида эса
«ноль» дегани.
47
Америка фожиаси
ёмон ўйнаётганини сезар, шу сабабли Бертина, Сон-
дра ёки Грэнт унга: «Клайд, нимани ўйлаяпсиз?» деб
қичқиришарди. Ўзига эрк берганда-ю, у қалбининг
энг чуқур зимистонидан туриб: «Роберта ҳақида ўй-
лаяпман», деб жавоб берган бўларди.
Кейин, кечқурун Брукшоуларникида Сондра,
Бертиналарнинг дўстлари ва шу сингари башанг
кийинган ёш-яланглар тўпланишди. Клайд танца
майдончасида Сондра билан яна қайта кўриш-
ди; Сондра йиғилганларнинг барчасига, айниқса
ўз ота-онасига тўхтовсиз жилмайиб боқар, худди
Клайдни ҳали кўрмагандек, ҳатто келганидан бе-
хабардек тутарди ўзини.
– Вой, сиз шу ердамисиз? Жуда соз-ку! Крэн-
стонларникидамисиз? Бирам яхшики, шундоқ ён-
гинамизда экансиз. Демак, тез-тез учрашиб турар-
канмиз-да, шундайми? Эртага эрталаб, соат етти-
ларда отда сайр қилишни истамайсизми? Биз Бер-
тина иккаламиз деярли ҳар куни от чопамиз. Агар
бирор нарса халақит бермаса, эртага боғ сайрига
борамиз, байдарка ва моторли қайиқларда то-
мошага чиқамиз. От чопишни
унчалик билмас-
лигингиздан куйинманг, ҳечқиси йўқ, Бертина-
га айтаман, сизга Жеррини беришади: у қўйдек
ювош от. Энгил-бош хусусида ҳам қайғурманг:
Грэнтнинг бисотида жуда кўп ҳар балоси бор.
Биринчи икки танцани бошқалар билан туша-
ман, учинчи танца пайтида, агар истасангиз,
ташқарига чиқиб гаплашиб ўтирамиз, балконда
ажойиб бир хилват жой бор.
Сондра маъноли кўз қараш билан: «Биз бир-би-
римизни тушунамиз...» деди-ю, нари кетди.
Кейин Сондра ўша қоронғи хилват жойда, ўзга
кўзлардан пинҳона тарзда Клайднинг бошини ўз
бағрига босди-ю, бутун вужуди билан берилиб ла-
бидан ўпди. Кеча тугашидан аввал улар билинтир-
майгина ташқарига чиқиб кетишди ва ой нурида
48
Теодор Драйзер
соҳил четидаги ёлғизоёқ йўлда бир-бирларини қу-
чиб олганларича айланиб юришди.
Клайднинг шу ердалигидан Сондра шунақанги
хурсандки! Сондра шунақанги соғинган эдики!
Сондра Клайднинг сочларини силар, у бўлса
Сондрани тўхтовсиз ўпарди, шу он бирдан орала-
рини бузиб турган мудҳиш соя Клайднинг ёдига
тушиб кетди-ю, Сондрани жон-жаҳди билан қу-
чиб, маҳкам бағрига босди.
– Менинг жонгинам, ширин қизалоғим, – деб
хитоб қилди у, гўзалларнинг гўзали, менинг Сон-
драгинам! Қани энди сизни қандай севишимни
билсангиз эди, агар билсангиз эди! Сизга ҳамма-
сини гапириб беришни шунчалар истардимки!
Шунчалар истардимки...
Лекин у на ҳозир, на кейин, ҳеч қачон гапириб
беролмас эди. Ахир, қандай қилиб Сондрага орала-
рида турган мудҳиш тўсиқ ҳақида оғиз очсин? Сон-
дра олган тарбия, унинг севги ва никоҳ тўғрисида
ўзи маъқул деб ҳисоблаган тушунчалари шундай
эдики, у Клайдни ҳеч қачон тушунолмас, уни дил-
дан севишидан қатъи назар, севгига бунчалнк кўп
қурбон берилишига сира рози бўлолмас эди. У, кўз-
ларида мислсиз даҳшат акс этганча, ўша заҳотиёқ
Клайддан юз ўгириб, уни ташлаб кетган бўларди!
Аммо ҳозир, Клайд уни ўз бағрига маҳкам бо-
сиб турган бир пайтда, Сондра унинг кўзларига,
– ой нурида улар бир чақнаб кетди – рангсиз, сер-
ташвиш юзига тикилган кўйи, хитоб қилди:
– Сондрани Клайд шунчалик севадими-а? Ёқим-
той болакайим!
Сондра ҳам уни севади, жуда-ям,
жудаям севади! – Клайднинг бошини кафтлари
орасига олди-да, кетма-кет ва берилиб ўпа бошла-
ди. – Сондра ҳам ўз Клайдидан ҳеч
Do'stlaringiz bilan baham: |