XLVI Б О Б
Мана, сешанба – 6 июль ҳам етиб келди, туш
пайти, Утика билан Фондани бир-бирига уловчи
темир йўл станциясидаги саҳн; Клайдни шу ерда
кутиб туриш мақсадида Роберта Бильц поездидан
тушди, икковлари Утикага жўнайдиган поезд эса
яна ярим соатдан сўнг келиши керак. Орадан чо-
рак соат вақт ўтгач, Клайд ҳам жануб тарафдаги
ён кўчаларнинг биридан чиқиб, станцияга томон
кела бошлади, уни Роберта кўролмас эди, Клайд
92
Теодор Драйзер
бўлса вокзалнинг ғарбий муйилишини айланиб ўт-
ди-да, уюлиб ётган саватлар панасида тўхтаб, уни
кузата бошлади. Қанчалик озиб-тўзиб кетибди у!
Устидаги
эгни ҳам бир ҳолатда, Сондраникининг
акси: ҳаворанг сафар костюми-ю, шу учрашувга
мўлжаллаб атайлаб сотиб олинган кулранг шляпа,
буни кўрган Клайд, ўзига Сондра таклиф этаётган
ҳаётдан кўра, бу – мутлақо бошқача, ночор ва оғир
ҳаёт эканлигини дарров сезди. Роберта ўз хаёли-
да Клайдга тегаман дебоқ, уни Сондрадан воз ке-
чишга мажбурламоқчи бўляпти, бу никоҳ тузоғи-
дан эса Клайд Сондра ва уни эсга солувчи барча
назокатларни унутгандагина қутулиши мумкин,
шунда ҳам омади келса агар. Бу икки қизнинг
Клайд га нисбатан шунчалар бир-бирига ёт икки
хил муносабатда бўлишаётгани қизиқ: Сондрада
нима истасанг бор, у ҳаммасини ҳадя этмоқчи-ю,
аммо эвазига ҳеч нарса сўрамаяпти; Роберта бўлса
– ҳеч балоси йўғу, бироқ талаб катта.
Уни ғалати бир аламнок ранжиш туйғулари
қамраб олди-ю, Пасс кўлидаги анави кишини ал-
лақандай меҳр ва майл билан эслади, юрагининг
бир бурчида унга муваффақиятлар тилади. Балки
у ҳам худди шу аҳволга тушгандир. Балки у, охи-
ри ноиложликдан шундай қилгандир, шу боисдан
ҳам уни топишолмаган. Клайднинг бутун асабияти
таранглашди. Кўз қарашлари ғамгин, қаҳрли ва
кўпроқ хавотирли тус олди. Бу гал ҳам иш ўнғай-
гина кўчармикан?
Мана у Роберта билан бир перронда турибди (бу
– Робертанинг бетиним, мантиқсиз талабларининг
оқибати), энди у тўрт кун давомида – Роберта ик-
каласи телефонда гаплашган вақтдан бери (агар
очиғини айтса – кейинги ўн кунлардан бери) ўй-
лаб юрган ўз режасини қандай қилиб дадил, тез-
да амалга ошириш ҳақида бош қотирмоғи лозим.
93
Америка фожиаси
У бир қарорга келдими, энди бунга ҳеч нарса тў-
сиқ бўлолмаслиги керак. У ҳаракат қилмоғи зарур!
Юраксизлиги оқибатида ўйлаган режаси барбод
бўлиши мумкин, йўқ, у бунга йўл қўёлмайди.
У Робертага кўриниш учун олдинга юрди ва унга
гўё дўстона тарзда «Мана кўрдингми, мен шу ерда-
ман», деяётгандай маънодор қараб қўйди. Аммо бу
нигоҳ остида нималар яширинмаган эди! Агар Ро-
берта бу ғилоф замирига чуқурроқ разм сололганда
ва Клайднинг маъюс, қўрқинчли кайфиятини сеза
билганда эди, унда у шоша-пиша жўнаб қолган
бўларди. Лекин ҳозир, Клайднинг чиндан ҳам кел-
ганини кўргач, кўзларига яширинган ғамгин шарпа
йўқолди, осилиб тушган лаблари асли ҳолига келди;
ўзини танимаганга солса ҳам бутунлай чиройи очи-
либ кетди, Клайд тайинлаганидек Утикагача чип-
та олиш учун ўша заҳоти кассага қараб юрди.
Ниҳоят, ниҳоят Клайд келди-я, деб ўйлар эди
Роберта. Энди у Робертани олиб кетади. Шу бо-
исдан унинг қалби миннатдорчилик туйғулари би-
лан тўлиб-тошаётган эди. Ахир, улар кам деганда
энди етти ёки саккиз ой бирга яшашади. Муросаи
мадора қилиш учун одоб ва сабр-тўзим керак ҳали
унга, лекин ҳарқалай бу иш унинг қўлидан келади.
Бундан буён у бутун вужуди билан эҳтиёткор бўл-
моғи – Клайднинг ақалли хиёл жаҳлини чиқаради-
ган бирор-бир гап айтмаслиги, ножўя ишларга йўл
қўймаслиги керак, ахир, ҳозир унинг кайфияти
ёмон бўлиши табиий-ку. Лекин, ҳарқалай, Клайд
бир оз ўзгаргандек кўриняпти... эҳтимол унинг Ро-
бертага энди меҳрибончилиги ошар, кўпроқ раҳми
келар, ниҳоят, у тақдирга чин дилдан ўз хоҳиши
билан бўйсунганга ўхшаб турибди-ку. Яна, айни
пайтда унинг эгнидаги оч кулранг костюми, янги
похол шляпаси, ялтираб турган ботинкаси ва қора
чарм жомадонини, Клайд шу ерда ғалати пари-
94
Теодор Драйзер
шонхотирлик ва калтафаҳмликка йўл қўйган эди,
тасма билан яқиндагина сотиб олган фотография
аппаратининг таглик уч оёғини каноп матоли ғи-
лофга солинган теннис ракеткасига қўшиб (асо-
сан, «К. Г.» деган ўз исми шарифини яшириш учун)
жомадонига боғлаб қўйганини кўрганда, Робер-
та Клайдга нисбатан илгаригидек назокат ва ин-
тиқлик сезди ўзида. Унинг ташқи кўриниши ҳам,
табиати ҳам Робертага ёқар эди. Ўзига нисбатан
ҳозирги бепарволигидан қатъи назар, у ҳарқалай
Робертанинг Клайди эди.
Роберта чипта олгач, буни кўрган Клайд ҳам ўз
навбатида кассага борди, кейин яна Роберта то-
монга маънодор қилиб қараб қўйди, гўё шу қара-
ши билан ҳаммаси жойида демоқчи бўлаётгандай
эди, сўнгра саҳннинг нариги бурчига қайтиб
борди; Роберта ҳам боя турган жойига қайтди.
(Эски қишлик жигар ранг костюм ва қалпоқ
кийиб жигар ранг қоғозга қуш қафасини ўраб ол-
ган анави чол нега Клайдга бунақа қараяптийкин?
Наҳотки, у бирон нарсани сезган бўлса? Наҳотки,
у Клайдни таниса? Балки у Ликургда ишлагандир
ва уни илгари кўргандир?)
Бугун Утикадан бошқа похол шляпа сотиб олиш
зарур – ишқилиб, шу эсидан чиқмасин-да – астарига
ўша ердаги магазиннинг белгиси туширилган похол
шляпа бўлиши керак; уни ҳозирги бошидагисига ал-
маштириб кийиб олади. Роберта унга қарамай тур-
ган пайтда эскисини шарт олади-ю, жомадонидаги
лаш-лушлари орасига яширади. Бунинг учун Утика-
га етиб боришганда, қаердадир, эҳтимол, вокзалда-
ми, кутубхонадами... Робертани бир оз вақтга якка
қолдирса бас, у дастлаб шундай режа тузди, кейин
уни қайсидир бир кўримсиз меҳмонхонага олиб бо-
ради-да, мистер Карл Грэхем ўз рафиқаси билан, ё
Клифорд Голден ёки Геринг (фабрикада шундай фа-
95
Америка фожиаси
милияли бир қиз бор эди) деб ёздиради. Ана шунда
уларнинг изига тушишган тақдирда ҳам, ҳа, фалон
исмли киши билан кетган экан, деб тахмин қилиша-
ди-қўйишади.
Do'stlaringiz bilan baham: |