Чоршанба Фавқулодда вазиятлар профилактикаси куни



Download 12,22 Kb.
Sana07.04.2022
Hajmi12,22 Kb.
#533324
Bog'liq
“Чоршанба – Фавқулодда вазиятлар профилактикаси куни” тадбири фавқулодда


Д. “Чоршанба – Фавқулодда вазиятлар профилактикаси куни” тадбири фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда. Тадбир доирасида Жиззах вилоятининг барча шаҳар ва туманларида тарғибот-ташвиқот ишлари ташкил этилиб, ўрганишлар давомида аниқланган камчиликларни дарҳол бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.


М. Жумладан, вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, “Ҳудудгаз Жиззах” газ таъминоти филали, ҳудудий электр тармоқлари корхонаси, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ҳамда бошқа дахлдор ташкилотар билан ҳамкорликда уй-жойлар, бинолар ва иншоотларнинг ёнғинга қарши ҳолатини яхшилаш мақсадида Мирзачўл туманининг Боғбон маҳалласи ҳудудидаги 604 та аҳоли яшаш хонадонларининг ёнғинга қарши ҳолати ўрганилди. Натижада, 124 та камчилик аниқланиб, уларнинг 108 таси шу жойнинг ўзида бартараф этилишига эришилди. Қиш фасли ортда қолган бўлса-да, об-ҳавонинг бир оз совиши натижасида фуқароларнинг иситиш печларига бўлган талаби ортди. Натижада, носоз иситиш печларидан фойдаланиш ҳолатлари ҳам учраб турибди. Ўтказилган ўрганишлар давомида 12 маротаба газ плиталаридан хонадонни иситиш мақсадида фойдаланиш ҳолатлари, 34 маротаба носоз дудбўронлардан фойдаланиш, 4 маротаба қўлбола иситиш печларидан фойдаланиш ва бошқа камчиликлар аниқланиб, тегишли идоралар билан ҳамкорликда бартараф этилди. Шунингдек, фуқароларнинг мурожаатлари асосида газ таъминотидаги узилишлар сабаби ўрганилиб, амалий ёрдам кўрсатилди. Ўтказилган профилактик тадбирлар давомида фуқароларга ёнғин хавфсизилги қоидалари акс этган 600 дона эслатмалар тарқатилиб, хавфсизлик қоидалари тушунтирилди.


СИНХРОН.


М. Шунингдек, техникум ва академик лицей ўқувчилари билан учрашувлар ташкил этилиб, фавқулодда вазиятларга сабаб бўлувчи омиллар ва ундан ҳимояланиш чора тадбирлари тушунтирилди. Ўқувчилар иштирокида содир бўлган айрим ёнғинлар муҳокамаси ўтказилиб, ёнғин сабаби таҳлил қилинди. Тадбир давомида ўқувчилар учун ёнғин-қутқарув техникалари намойиш этилиб, унда соҳага доир қизиқарли маълумотлар иштирокчиларга тақдим этилди.


Н. ЭРГАШЕВ.
И. МУРОДОВ.
Download 12,22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish