www.ziyouz.com kutubxonasi
250
турарди. Хорижга кетмасидан аввал, айниқса доктор Худоёрнинг қаноти остига ўтмасидан
олдин бу бойлик, бу шон-шуҳратни Худо томонидан берилган табиий неъмат деб биларди.
Кейин-кейин Худо эмас, шайтон алайҳилаъна мукофоти эканини англай бориб, кўп сиқилди.
Ўғил ҳаддида туриш унинг учун ғоят оғир кечди. Унинг руҳи икки ўт оралиғида жизғанак бўлди.
Шайтоннинг мукофотларидан шодон яшаганликлари эвазига Яратганнинг ажри ҳалитдан
берила бошлаганини Москвадаги турмада ўтирганидаёқ ҳис этди у.
Абдулҳамид отасига айтар сўзларини Муҳиддин ота воситасида етказмоқни хаёл қилди.
Муҳиддин ота кирганида у ўзини анча енгил ҳис этарди. Худди доктор Худоёр ҳузурида руҳига
қувват олгандай.
Асадбек ўғлини юпатувчи сўзларни излаб ўтирганида Муҳиддин ота кириб, мушкулини осон
этди.
— Ада, ишингизга бораверинг, бугун анча тетикман. Отам билан гаплашиб ўтираман, — деди
Абдулҳамид жилмайишга ҳаракат қилиб.
Жилмайишга уринган лаблар билан ҳаёт нури сўнаётган кўзлар орасидаги масофа жуда қисқа,
ота билан фарзанднинг айрилиқ онлари эса бундан-да яқин эди. Асадбекнинг ғаш кўнгли
ниманидир сезгандай бўл- ди-ю, лекин айрилиқ омбури ишга киришганини идрок эта олмай,
ўғлининг гапига ишонди. Ҳовлига чиққанида Манзуранинг одатдагидай «аҳволи яхшими?»
деган савол назари билан қаршиланди.
— Ишга бориб келаверинг, деяпти, бугун анча тетик, а? — деди Асадбек.
Бир неча дақиқа аввал ўғлининг ҳузуридан чиққан Манзура унда тетиклик нишонасини
кўрмаган бўлса ҳам, эрининг гапига ишонган бўлиб:
— Худога шукр! — деб қўйди.
Ҳакимлар айтадиларки: тўрт нарсанинг қадрини тўрт киши билгай: ёшликнинг қадрини ёши
ўтиб қолганлар, тинчлик-хотиржамлик қадрини бошига бало тушганлар билади. Соғлиқ-
саломатлик қадрини хасталаниб, ҳеч нарсага ярамай қолганлар, тириклик қадрини ўтганлар
билгайлар. Агар буларга қўшимча жоиз бўлса, фарзанд қадрини фарзандининг сўнгги
нафасларини кузатаётганлар билади, демоқлик балки мумкиндир?
Асадбек Зайнабни шармандали ҳолда учратганида отиб ташланган йигит ҳам кимнингдир
фарзанди эди. Ҳосилбойвачча, Элчин ҳам... Элчинга рўпара қилинган Шилимшиқ ҳам, ўлимга
ҳукм қилиниб, тирик қолган Жамшид ҳам... Ўз ўғлининг қайғусига банди Асадбек буларни
ўйламасди. Жалилнинг «Худодан қайтибди», деган гапи ҳам қулоғи остида жарангламай
қолган. Бу кўргуликни Худодан эмас, Хонгирейдан кўради. Ундан ўч олиш режаларини тузади.
Баъзан инсоф уйғонган пайтларида эса «ўғлим тузалиб кетса бас, ҳеч ким билан ҳисоб-китоб
қилмайман», деб ўзича онт ичади.
Абдулҳамид «ишга бораверинг», дегани билан Асадбекнинг борадиган иши йўқ эди. Шу
сабабли нима билан машғул бўлишни билмай, шийпонга чиқиб ўтирди.
Бу пайтда Абдулҳамид Муҳиддин отанинг ёрдами билан ёстиқларни камайтириб, бамайлихотир
чўзилиб олган эди.
— Умр ёнаётган шамга ўхшаркан. Бир пуфласа ўчаркан... – деди Абдулҳамид.
— Ҳай-ҳай, бўтам, асти бу гапни тилга олманг. Бу умрини яшаб бўлган кексаларга атаб
айтилган, — деди Муҳиддин ота.
— Тез ёниб, тез ўчадиган шамлар ҳам бўлади-ку?
— Бу Оллоҳнинг иродасига боғлиқ, бўтам. Одамнинг кўзига шам тез ёнгандай кўриниши
мумкин, аслида эса ўзгача бўлади.
— Сиз устозим доктор Худоёрга ўхшаркансиз. У киши билан учрашиб, бир суҳбат қурсангиз,
биз бу суҳбатдан баҳраманд бўлсак...
— Шунақанги саодатли кунларга Оллоҳ етказсин.
— Доктор Худоёр айтиб берувдилар: Оллоҳ Юшаъ ибн Нуҳ алайҳиссаломга ваҳий қилибди:
«Албатта мен сенинг қирқ мингта яхши умматингни ўз ихтиёри билан халок қилғувчиман ва
Шайтанат (4-китоб). Тоҳир Малик
Do'stlaringiz bilan baham: |