Microsoft Word kr shaytanat4 ziyouz com doc



Download 1,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet249/267
Sana25.02.2022
Hajmi1,9 Mb.
#255726
1   ...   245   246   247   248   249   250   251   252   ...   267
Bog'liq
Tohir Malik. Shaytanat (to'rtinchi kitob)

www.ziyouz.com kutubxonasi 
249
ҳадис бор экан: Оллоҳ-таоло раҳматини юз қисмга бўлиб, тўқсон тўққизтасини ўзига олиб 
қолиб, фақат биттасини ер юзига туширган экан. Яралганлар, яъни бутун одамлару жонли 
зотлар бир-бирларига раҳм қилишлари учун шундай бўлган экан. От туёқларининг боласига 
тегиб кетишидан қўрқиб, туёқларни кўтариб юриши учун ҳам шундай экан... 
Асадбек ўғлига «сен шунақа гапларни ҳам биласанми?» дегандай ажабланиб қаради. 
Абдулҳамид отасининг бу қарашидаги яширин маънони уқиб, кулимсиради. 
— Доктор Худоёр бизга дунёвий илм берардилар. Бир куни «сиз энг асосий илмдан узоқсиз», 
дедилар. Биз ажабландик. Шунда ҳадис айтиб бердилар. Абдуллоҳ ибн Мусаввир Ҳошимийдан 
ривоят қилинган экан: Бир киши Пайғамбаримиз ҳузурларига келиб, «менга илмнинг 
ғаройибларидан ўргатмоғингиз учун ҳузурингизга келдим», дебди. Шунда унга: «Илмнинг 
аввалида нима ишлар қилдинг?» дебдилар. У: «Илмнинг аввали нима?» деб сўрабди. «Улуғ ва 
қудратли Роббингни танидингми?» дебдилар. «Ҳа» деб жавоб берибди. «Оллоҳнинг ҳаққига 
нима ишлар қилдинг?» деб сўрабдилар. «Оллоҳ ҳоҳлаганича ишлар қилдим», деб жавоб 
берибди. Кейин «Ўлимни билдингми?» дебдилар. «Ҳа», дебди у киши. «Ўлим учун нима 
ҳозирлик кўрдинг?» дебдилар. «Оллоҳ хоҳлаганича», дебди. «Боргил ва у ерда ҳам шу тарзда 
давом эт, кейин келсанг, сенга илмнинг ғаройибларини ўргатаман» дебдилар. Бир неча 
йиллардан кейин у киши яна келганда Пайғамбаримиз унга: «Қўлингни қалбингга қўй, ўз 
нафсинг учун рози бўлмаган нарсани мусулмон биродаринг учун ҳам рози бўлма, ўзингга раво 
кўрган нарсани мусулмон биродарингга раво кўргин, мана шу илмнинг ғаройибидир», деган 
эканлар... – Абдулҳамид толиқиб, кўзларини юмди. Қуриган лабини тили билан намлаган 
бўлди. Асадбек илиб қолган чойдан қуйиб ичирди. Шундан сўнг Абдулҳамид гапини давом 
эттирди: — Яна бир ҳадисда Пай-ғамбаримиз ваъз айтган эканлар: «Беш нарсадан олдин беш 
нарсани ғанимат бил, — дебдилар у зот, — қарилигингдан олдин йигитлигингни, бир ишга 
машғул бўлиб қолишингдан олдин бўш вақтингни, фақирлигингдан аввал бойлигингни, 
ўлимингдан олдин тириклигингни, касал бўлмасингдан олдин соғломлигинг-ни ғанимат бил...» 
Пайғамбаримиз айтган шу беш нарсада кўп илмлар жам қилинган экан... 
Абдулҳамид «мен бу илмларни эгаллай олмадим», деган афсусини тилига чиқармади. Бунинг 
ўрнига чуқур нафас олди. 
Асадбек ўғлининг армонини англаб, кўнглига малҳам бўлгувчи сўз айтмоқни ихтиёр этди-ю, 
шундай сўз тилига келмади. Буйруқ беришга, баъзан ҳақоратлашга ўрганиб қолган тил ўз 
фарзандига тасалли сўзларини айтмоққа ожизлик қилиб қолди. 
Умри кузагининг адоғига етиб қолганини англаб етган Абдулҳамид ёлғиз қолган кезлари ўй 
ўйлаб ота-онасига баъзи гапларни айтмоқликни истарди. У онасини қандай овутишни 
билмасди. Оналик бахти нималигини энди кўраман, деб турган аёл кулфат бўронига дуч 
келганда уни қандай юпатиш мумкин? 
«Ойижон, мендан рози бўлинг. Сиздай онага ўғил қилиб дунёга келтиргани учун Оллоҳга 
ҳазор-ҳазор шукрлар айтаман. Сизнинг хизматингизни қилиш қисматда йўқ экан... Худо сизга 
сабрни мўл-мўл қилиб берган. Ойижон, келинингизнинг боши қоронғу, агар Худо қиз берса 
унга «Ёдгора» деб исм қўйманглар. Ўзингизга ўхшасин, «Манзура» деб қўйинг... Келинингиз 
истаган ерида яшасин. Турмуш қурсин, мени деб ёлғиз ўтмасин, гуноҳ бўлади...» 
Абдулҳамид шунга ўхшаш аллақанча гапларни ҳозирлаб қўярди-ю, онаси кириб келиши билан 
ўйлари буғ каби кўтарилиб кетарди. Бу гапларидаги ҳар бир сўз заҳарли ўққа айланиб, онаси 
юрагига санчилиб, уни яралаб, беадоқ азобларга гирифтор этмоғига ақли етарли. 
Она ўғлини қучоқлаб, ўпиб, кўз ёш тўкарди. 
Ўғил онани қучоқлаб, ўпиб, кўз ёш тўкишдан ўзини тиярди... 
Дунёга келганида олам-олам қувонч бахш этган фарзанд онасини олам-олам андуҳи фурқат 
денгизига ғарқ қилиб, тарки жон қилишга ҳозирланарди. 
Абдулҳамид айниқса отасига кўп гапларни айтмоқни истарди. У отаси ҳақидаги миш-мишларга 
унча ишонмаса ҳам, бу бойлик, бу эътибор ҳаромлик сойининг оқавалари эканига ақли етиб 


Шайтанат (4-китоб). Тоҳир Малик 

Download 1,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   245   246   247   248   249   250   251   252   ...   267




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish