www.ziyouz.com kutubxonasi
244
чи, кимни таклиф этишаркин», деган фикрда улардан жавоб талаб қилиб, шоширмади.
Улардан садо чиқавермагач, икковини ҳайрат денгизига улоқтириб:
— Хонгирейнинг фикрича бу сафар таваккал қилмай, икковларингдан бирларинг боришларинг
керак,— деди.
Бу кутилмаган таклиф Селимни ҳам, Кесакполвонни ҳам довдиратиб қўйди. Айниқса ўзини бу
томонларнинг хўжайини деб юрган Кесакполвон дастёрликка тушиб қолишини ҳазм қила
олмади. Ичида «Хонгирейингни ҳам, ўзингни ҳам...» деб сўкинди-да, «Бу сенбоп иш экан»,
деган маънода Селимга қаради. Селим ҳам ўз навбатида «Мен Хонгирейнинг бу ердаги
вакилиман, демак, бу ишни сенга юклайман», деган маънода унга тикилиб олди.
Маматбей ички талвасадаги бу икки одамнинг ҳолатидан ўзича кулиб қўйди-да, ажрим
чиқарди:
— Ҳайдар бу соҳани яхши билмайди. Селим, сен бунақа ишда ҳар қанақа итни тириклайин
ютворадиган бўлиб қолгансан. Князга бир хизмат қилиб, ўзингни оқлаб олмайсанми? Ҳайдар
ишончли йигитларидан бирини сенга дастёрликка беради.
Маматбей мулойим оҳангда гапирган бўлса ҳам, Селим таклиф эмас, буйруқ берилганини,
итоат этишга мажбурлигини англаб, бу фикр Кесакполвондан чиққандай унга ўқрайиб қараб
қўйди. Кесакполвон берадиган йигит дастёр эмас, уни бир қадам нари-берига юришга йўл
қўймайдиган қўриқчи эканини англади.
3
Селимнинг ёнида ким бориши ўйланаётган пайтда Жамшид Тарзанни Асадбекка рўпара қилиб,
учрашув натижасини кўчада кутиб турган эди. Хожаси атрофига ишончли йигитларни тўплаш
нияти борлигини айтмаса-да, Жамшид унинг мақсадини уқиб, Тарзанни ҳам, унинг йигитларини
ҳам аввал ўзи чиғириқдан ўтказиб кўрган эди. Тарзаннинг Асадбекка маъқул келишига ишониб,
янглишмаган экан. Асадбек Тарзанга ижозат бергач, Жамшидни чақириб «бу боллардан ўзинг
кўз-қулоқ бўлиб тур, ҳозирча жим юришсин. Харажатлари менинг бўйнимда», деб тайинлади.
Жамшид отасининг аҳволидан хавотирлангани учун рухсат сўраб уйга барвақтроқ қайтган эди.
Ўгай онаси билан икки-уч оғиз сўзлашишга улгурмай, Кесакполвондан чопар келди.
Жамшид Маматбейни Асадбекнинг тўйида кўрганида у танимагандай ўтиб кетган эди. Ҳозир эса
Жамшидни ўрнидан туриб қаршилади. Узоқ вақт кўрмай, соғиниб қолган укасининг дийдорига
етган бахтиёр акадай сўрашди. Зарур топшириқ бериш учун эмас, шунчаки сўраб қўйиш учун
чақиргандай гаплашиб ўтирди. Сўнг соатига қараб олди-да:
— Икки соатдан сўнг Красноярга учасан, — деб унга синовчан тикилди.
Асадбек томонидан огоҳлантирилган Жамшид бу амрни хотиржам равишда қабул қилди.
— «Нимага?» деб сўрамайсанми?
— Ҳайдар акам «нимага?» деган саволни ёмон кўрадилар. «Хўп», дейишни ёқтирадилар, —
деди Жамшид Кесакполвонга қарамай.
— Боланинг тарбияси менга ёқди, — деди Маматбей кулимсираб, сўнг ўрнидан туриб,
Жамшидни ён томондаги эшик томон бошлади-да, пардани сал тортиб, қўшни хонага ишора
қилиб: «қара», деди. Жамшид оромкурсида ястаниб ўтирган Селимни кўрди-ю, Маматбейга
«қарадим, энди бу ёғи нима бўлади, айтаверинг», дегандай боқди.
— Танийсанми?
— Сал-пал.
— Яхши. Йўлда дурустроқ танишиб оларсан. Сен шу акангни Красноярга кузатиб борасан.
Киприк қоқмай кузатасан, сал нари-бери бўлса, аяб ўтирмай йўқотасан. Красноярга бориб,
«Сибир» меҳмонхонасига жойлашасанлар. Унинг қўлидаги молга эҳтиёт бўласан. Кечаси у
ухласа ухласин, сен ухламайсан. Тонгда кўчага чиқасан-да манави рақамга телефон қилиб
Никита Варшавскийни сўрайсан, — Маматбей шундай деб унга бир парча қоғоз берди. — Унга
Шайтанат (4-китоб). Тоҳир Малик
Do'stlaringiz bilan baham: |