Microsoft Word kr shaytanat4 ziyouz com doc



Download 1,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet242/267
Sana25.02.2022
Hajmi1,9 Mb.
#255726
1   ...   238   239   240   241   242   243   244   245   ...   267
Bog'liq
Tohir Malik. Shaytanat (to'rtinchi kitob)

www.ziyouz.com kutubxonasi 
242
зобитнинг маоши ҳам камлик қиларди. Селимнинг мўлжалича, полковник бу ерга қорадори 
билан келган, бир қисмини сотгану пулини совуриб юборган. Ўзига олиб қўйганининг тугаб 
қолганига аҳамият бермай, тунда хуморнинг жазавасидан уйғонган... 
Полковникдан сир олиш учун уни яна икки кун меҳмон қилишга тўғри келди. Улар бир-
бирларидан ҳадиксираган ҳолда аста-секин бир-бирларига яқинлашдилар. Оқибат шу бўлдики, 
полковник Селим яшайдиган жойга яқин бир қишлоқдаги қабрда катта бойлиги борлигини 
билдирди. Жангда ҳалок бўлган йигитнинг жасадини темир тобутга солишдан олдин унинг 
қорнига ўн килодан мўлроқ қорадори жойлаганини айт-ди. Марҳумнинг исми-насабини, 
қабрнинг тартиб рақамини ҳам яширмади. Бу бойликка тенг шерик бўлиш ҳақидаги оғзаки 
аҳдномага қўл ташлашди. 
Ҳосил бойвачча Селимни қайириб олмоқчи бўлганида «Сен майда баққолсан, катта ишларга 
фаҳминг етмайди», деб янглишмаган эди. Полковникдан сир олгач, бефаҳмлиги туфайли 
шошиб қолди. Аҳдномадаги бойликнинг ярмига қаноат қилмай, барчасига эга чиққиси келди. 
Бу ишни осонгина уддалаш мумкиндай туюлиб, полковникнинг жомадонига қорадори солиб 
қўйди-ю, ўша заҳоти милитсияга қўнғироқ қилди. Қўллари кишанланган полковникнинг олиб 
кетилишини эшик тирқишидан кузатиб, «Худога шукр», деб қўйди. 
Хонасига милитсия бостириб кириб, жомадондан қорадори топгач, полковник ким томонидан 
хоинлик бўлганини дарров англади. Шу боис ҳам қўли кишанланган ҳолда даҳлизга чиққанида 
Селимнинг тирқишдан мўралаб турганини сезгандай, аянчли равишда кулимсираб қўйган эди.
Селим бу кулимсирашнинг маъносини кейинроқ тушунди. 
У шошқинч равишда уйига қайтиб, айтилган мозористонга борди, айтилган қабрни топиб, 
қувончдан юраги тошиб кетай деди. У катта бойликдан бир қулоч юқорида турарди, темир 
тобут қазиб олинса бас... Бойликдан эмас, ўлимдан сал нари турганини у кейинроқ билди. 
Қўшни шаҳарга бориб бир майхўр пайвандчини топди. Аввал ҳовлисидаги ток сўриларини 
янгилатди. Ишдан кейин сахий тўра каби пайвандчини обдон сийлади. Пайвандчи галдираб 
қолган пайтда катта пул ваъда қилиб, мозористонга бошлаб борди. Қабр очилиб, белкурак 
темирга «тақ» этиб урилганда ҳовуч-ҳовуч тиллалар чўнтагини тўлдириб қўйгандай қувонди. 
Темир тобут усти тупроқдан тозалангач, уни юқорига кўтариш муаммоси туғилди. Шунда 
пайвандчи «тепага чиқариб нима қиламиз, жойида очаман, кейин кўмиб қўяверамиз», деб 
пастга тушди. Майитнинг қорнини мўлжаллаб, темир тобутнинг ўртасини кавшарлагичнинг 
ўтли тили билан доира шаклида кеса бошлади. 
Қишлоқнинг кимсасиз мозористонида, юлдуз тўла осмон остида ваҳшийлик дейилса 
ваҳшийликдан-да юксакроқ, ҳайвонлик дейилса ундан-да устунроқ, ҳаромилик дейилса ундан-
да тубанроқ бир юмуш билан банд эдилар. Темир тобут билан оловли тил орасида сачраётган 
учқунлар шайтонлар шодиёнасида отилаётган мушак каби эди... 
Пайвандчи бир оз ишлагач, юқорига қаради: 
— Хўжайин, юзта отиб олмасам бўлмайди, қўланса ҳид томоғимни ғип бўғди, — деди у. 
— Озгина чида, олдингга юз шишани териб қўяман, ичаверасан, — деди Селим. 
Пайвандчи яна озгина ишлаган бўлди-ю, яна зорланди. Учинчи марта ялингач, Селим кўчада 
қолдириб келган машинаси сари юрди. Мозористондан чиқишга улгурмай, кучли портлашдан 
эсхонаси чиқиб кетди. Қўрқувдан ўтириб қолганини ўзи ҳам сезмади. Бир неча дақиқа ҳушсиз 
ўтирди, кейин нима воқеа юз берганини англаб, шошилганича машинасига ўтирди-ю, 
қишлоқни катта тезликда тарк этди. 
Қабристондаги портлаш ҳақида турли миш-мишлар тарқалди. Милитсия бир қанча вақт жиноят 
изини қидиргандай бўлди. Ашёвий далил сифатида йиғиб олинган одамнинг бўлак-бўлак 
аъзоларидан бирон-бир хулоса чиқариш имкони бўлмади. 
Орадан кунлар ўтиб, Селимнинг ваҳимаси босилди. Жонини сақлаб қолгани учун бир қўй 
сўйдириб, худойи қилди. Бу дунёда полковникнинг турқини кўрмасам керак, деб юрарди. 
Полковник билан Гамлетнинг бир қамоқхонада учрашиб, тил топишиб қолишларини у қаердан 


Шайтанат (4-китоб). Тоҳир Малик 

Download 1,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   238   239   240   241   242   243   244   245   ...   267




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish