www.ziyouz.com kutubxonasi
241
қараки, полковник сени ўлган, деб юрган экан. Сен қандай қилиб тирик қолдинг, бунга айтиб
бер. Ахир тобутни очганингда портлаб кетувдинг-ку, тўғрими?
Селим айбдор бола каби ерга қаради.
— Тобут портлаганмиди, деб сўраяпман?!
— Ҳа...
— Сен буни қаматдинг, қамоқда ўлиб кетади, деб ўйладинг, бу эса тобут миналаштирилганини
сенга айтмади. Икковинг ҳам ғирром ўйин қилгансанлар. Биринчи галда сен ўлишинг
керак. Нафси наҳангникидан баттар аблаҳ ўлса, ер ҳам мазза қилади.
Селим аста қаддини кўтарди, сўнг стулни суриб ташлаб, тиз чўкди-да, жазавага тушиб, тавба
қила кетди. Унинг бу қилиғи Хонгирейга ёқмай, Маматбейга қараб қўйган эди, у Селимнинг
гарданидан ушлаб турғизиб, жойига ўтқазди. Хонгирей унга нафрат билан тикилди. Селим
унинг тилидан ўлим хабарини кутиб, нафас ютди. Хонгирей уни лол қолдириб, ҳукмини ошкор
қилмади, Гамлет билан кўз уриштириб олгач, ўрнидан турди. Гамлет бу қарашнинг маъносини
англаб, қадаҳини яримлатган ҳолда ташлаб кетгиси келмай, бир кўтаришда бўшатди-да, у ҳам
ўрнидан туриб мезбонга эргашди. Улар чиқиб кетишгач, эндиги тақдири нима бўлишини
билолмаётган Селим полковникка қаради. Полковник хуморбосди қилолмаганидан гарангмиди,
ҳар ҳолда эси оғиб қолган одам каби ўтирарди.
Селим уни дастлаб шу ҳолда кўрганидаёқ қорадорисиз туролмайдиган тоифадан эканини
сезган эди. Ҳордиқ чиқариш мақсадида Қора денгиз соҳилига келган Селим меҳмонхонанинг
энг яхши, энг қимматбаҳо хонасида маишат қиларди. Афғонистондаги қаҳрамонона хизматлари
учун таътил берилган полковник ҳам санаторийдаги даволанишини тугатгач, изига қайтишга
шошилмай, меҳмонхонага жойлашиб, айшини суриб юрган эди.
Тақдирнинг ўйинини қарангки, даҳлизнинг бир томонидаги эшик Селимники, рўпарасидаги эса
полковникники эди. Улар дастлаб айни шу даҳлизда учрашдилар. Иккови ҳам кун ёйилган
маҳалда, айни бир хил юмуш билан — тунги меҳмон «қушча»ни кузатгани эшикни очган
эдилар. Ўша куни пешинда ресторанда учрашдилар. Кейин бир-бирларига рўпара келганларида
саломлашдилар. Шу зайлда бўлажак ҳамкорликнинг эшиги қия очила бошлади. Бир куни
кечаси полковник Селимнинг эшигини тақиллатди. Кўзлари кирта-йиб, безгак тутгандай
титраётган полковникни бошқа одам кўрса «бечоранинг тоби қочиб қолибди», деб ўйлаши
мумкин эди. Лекин бунақа холатларни кўп учратган Селим унинг мақсадини дарров англади.
Полковник у дамда Селимнинг қорадори билан шуғулланишини билмас эди. У тунда қорадори
илинжида эмас, пул сўраб чиққанди. Селим «ярим тунда пулни нима қиласиз?» деб ўтирмай,
сўраганини берди. Қорадорини шу меҳмонхонанинг ўзидан топиш мумкинлигини билгани учун
ҳам гапни айлантирмади.
Eртасига пешинга яқин полковникнинг эшигини тақиллатди. Ичкаридан жавоб бўлавермагач,
хонасига қайтиб, телефон қилди. Гўшакда полковникнинг уйқусираган овозини эшитиб:
— Полковник, яхши дамларни уйқу билан ўтказиб юбориш гуноҳ, эшикни очинг, — деди.
Полковникда бир оз карахтлик сезилса ҳам, тундаги аҳволига нисбатан анча тетик эди. Битта
олма билан, ярим шиша ароқ кўтариб кирган Селим қадаҳларни тўлдириб, биттасини сўзсиз,
илтифотсиз тарзда кўтарди. Полковник эса қадаҳни афсун қилаётгандай тикилиб тургач, у ҳам
бир кўтаришда бўшатди. Селим тунги чорловдан гап очмади. Аксинча, бу ердаги мароқли
кунларни таърифлаб ўтирди-да, полковник учун сира кутилмаганда гапни қорадорига буриб
юборди:
— Полковник, афғондаги кўп йигитлар нашаванд, гиёҳванд бўлиб қоларкан, шу ростми? — деб
сўради.
Полковник «рост, менинг аҳволимни кўрмаяпсанми», дегандай унга сўзсиз қараб тургач, аста
очила бошлади. Селим полковникнинг қитиқ патини тўғри топган эди. У афғондаги
зобитларнинг айримлари ҳеч тап тортмасдан қорадори олиб ўтишаётганини биларди. Унинг
мўлжалича, бу полковник ҳам шундайлардан эди. Чунки полковникнинг маишати учун ўнта
Шайтанат (4-китоб). Тоҳир Малик
Do'stlaringiz bilan baham: |