Режа: Пайғамбар (а с.) даврида эҳсон ва зуҳд



Download 0,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/9
Sana24.02.2022
Hajmi0,74 Mb.
#226833
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
20-mavzu maruza matni

Дайламий ривояти) мазмунидаги ҳадис ҳам ривоят қилинган. Ушбу 
ҳадиснинг санади заиф деб топилган бўлсада, тасаввуф аҳли уни кўп бор 
далил сифатида келтирганлар. Аслида ҳам, айрим саҳобийларни истисно 
қилганда, уларнинг аксари доимий фақирликда кун кечирмаганлар. Бу 
ночорликдан келиб чиққан ҳолат бўлиб, ҳадислардаги “фақр” атамасини 
“Аллоҳга муҳтожлик изҳори” деб қабул қилмоқ тўғри бўлади. Зеро, 
Муҳаммад (а.с.) сураси 38-оятдаги жумлани “Аллоҳ бой, сизлар камбағалсиз” 
эмас, “Аллоҳ беҳожатдир, сизлар эса муҳтожсизлар”, деб тушуниш тўғри 
бўлади. Пайғамбаримиз эса ихтиёрий “фақр”ни назарда тутганлар дейиш 
тўғри. У зот бир кун оч, бир кун тўқ бўлишни, оч кунлари Аллоҳдан ёлвориб 
ризқ тилаш, тўқ кунлари Аллоҳга ҳамд ва шукр қилишга қулай эканини 
таъкидлаганлари машҳур. Бу эса нафс тарбиясида ўта кучли восита 
ҳисобланади. Ночорликдан эмас, ўз ихтиёри билан дунёдан воз кечолган 
банда бой бўлса ҳам, камбағал бўлса ҳам аҳамиятсиз ҳолга келади. Дунё 
унинг қалбига кириб боришдан тўсилади. 
Шунингдек, Нур сурасида “Нур ояти”нинг узлуксиз давоми бўлган 36-
37 оятда “Аллоҳ барпо этишга ва ичида Исми ёд этилишига изн берган 
уйларда эртаю кеч унга тасбеҳ айтарлар. Тижорат ва савдо уларни Аллоҳнинг 
зикридан ва намоз ўқишдан ҳамда закот беришдан тўсмайдиган, қалблар ва 
нигоҳлар ларзага тушувчи кундан қўрқадиган кишилар”, васфи зоҳидона 
кайфият ва ибодатга берилишдан ташқари ижтимоий масъулият ҳам қайд 
этилган. Зотан, руҳ ва тан ибодатлари бўлган зикр, тасбеҳ ва намоздан кейин 
молиявий ибодат бўлмиш закотнинг келтирилиши, ибодат билан бир қаторда 
тирикчилик ташвишини ҳам унутмаслик лозимлигига ишора қилади. Зеро, 
закот бериш учун аввало ишлаб пул топиш ва эҳтиёжидан кўпроқ маблағ 
орттириш керак бўлади. Хусусан, ўз даврида нақшбандийлар ушбу оятни 
узлатда эмас ижтимоий фаол меҳнатда бўлиш лозимлигига далил қилиб 
келтирганлар. Қуръони каримнинг Қасас сураси 77-оятда эса бу таъкид янада 


кучаяди: “Аллоҳ сенга берган нарса билан Охират диёрига интил ва дунёдан 
насибангни ҳам унутма. Аллоҳ сенга эзгулик қилганидек сен ҳам эзгулик 
қил. Ер юзида бузғунчиликка интилма, албатта Аллоҳ бузғунчиларни 
севмас”. Ушбу оятлардан дунёвийлик ва динийлик ўртасидаги мувозанатни 
барқарор ушлаб туриш, таркидунёчилик кайфиятига берилиб кетмаслик 
тушунилади. 
Бундан ташқари тасаввуфий қарашларга далил сифатида келтирилувчи 
бир қанча бошқа бир қанча оят ва ҳадислар ҳам мавжуд. Бундай оят ва 
ҳадислар одатда тасаввуф вакиллари томонидан чуқур ва ҳар тарафлама 
шарҳланган. Вақт ўтиши билан бутун бошли тасаввуфий тафсирлар вужудга 
келган. Масалан Зуннун Мисрийнинг баъзи оятларга берган тафсири мана 
шундай тафсирларга киради. Бу асарда Қуръони карим тасаввуфий руҳда 
тафсир қилинган. Бошқа мутасаввифлар ҳам Қуръон тафсирига алоҳида 
эътибор берганлар. Масалан Яъқуб Чархий Қуръоннинг охирги икки 
порасини, Абдураҳмон Жомий Фотиҳа сурасини тафсирига бағишлаб асар 
ёзганлар. Бундай асарлар тасаввуфни исломий манбавий асосларини 
кўрсатиб бериш учун хизмат қилган.

Download 0,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish