Режа: Пайғамбар (а с.) даврида эҳсон ва зуҳд


» оятига мувофиқ, валийлар – «илмда мустаҳкам бўлган  ҳаққоний олимлардир» 16 . Тасаввуфга оид асарларда таъкидланишича, валий



Download 0,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/9
Sana24.02.2022
Hajmi0,74 Mb.
#226833
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
20-mavzu maruza matni

» оятига мувофиқ, валийлар – «илмда мустаҳкам бўлган 
ҳаққоний олимлардир»
16
. Тасаввуфга оид асарларда таъкидланишича, валий 
Аллоҳнинг зоти ва сифатларини яхши билган, Унинг буюрганларини 
бажариб, гуноҳ ишлардан ўзини сақловчи, дунё лаззати ва шаҳвоний 
ишлардан юз ўгирувчи ва шу сабаб Аллоҳга яқин бўлиб қолган, дуолари 
мустажоб, солиҳ, қобил, камтар кишилардир.
Набийлар «маъсум» (гуноҳлардан пок), валийлар эса «маҳфуз» (илоҳий 
муҳофазада) бўладилар
17
. Валийларнинг ахлоқлари энг гўзал ахлоқдир, 
шубҳасизки, бутун ҳаракатлари, зоҳирлари ва ботинларида Пайғамбар (с.а.в) 
ахлоқига мувофиқ келишга ҳаракат қиладилар
18
. Алишер Навоий ўзининг 
«Насойиму-л-муҳаббат» асарида: «Ул Ҳазрат (с.а.в) анбиёнинг хотами эрди 
13
Ал-Бухорий, Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил. Саҳиҳи Бухорий: Ал-жоме ас-саҳиҳ (Ишонарли 
тўплам): 2 китоб / (Риқоқ) Латиф сўзлар китоби (6502). – Т.: Ўзбекистон миллий энциклопедияси, 2008. – Б. 
449. 
14
Қаранг: Муҳаммад Сиддиқ Рушдий. Авлиёлар султони. Туронлик валийлар / И.Остонақулов нашрга 
тайёрлаган. – Т.: Янги аср авлоди, 2004. - Б. 114. 
15
Оли Имрон сураси, 7-оят.
16
Абдулмунъим ал-Ҳифний. Ал-Мавсуа ас-суфиййа. – Қоҳира.: Мактаба мадбулий. – Б. 1345. 
17
Оташ Сулаймон. Ìşậrî tefsir Okulu. – Истанбул.: YeniUfuklar, 1998. – Б. 286. 
18
Нуруллоҳ Сайдо ал-Жазарий. Тасаввуф сирлари. 1-китоб. – Т.: Мовароуннаҳр, 2000. - Б. 27. 


ва андин сўнгра нубувват эшиги боғланди»
19
, деб яъни Муҳаммад (с.а.в)нинг 
пайғамбарларнинг улуғи экани, нубувватнинг охирига етгани, авлиёлар 
набийларнинг ўринбосари ва ҳақиқат йўлини кўрсатувчи зотлар экани 
таъкидланган.
Тасаввуф тарихига назар ташлайдиган бўлсак, валоят (валийлик) 
мавзуси илк бор Зуннун Мисрий (в.860 й) қарашларида таҳлил қилинади. 
Абдуллоҳ Тустарий (в.898 й), Абу Саид Харроз (в. 890 й) каби суфийларнинг 
қарашларида кўзга ташланган ва илоҳиёт илмининг таркибий қисмига 
айланган бу тушунчани Ҳаким Термизий кенг таҳлил қилиб, янада 
ривожлантирди
20
.
Ҳаким Термизий (ваф. 932 й.) хос авлиёларнинг табақавий 
босқичлари мавзуси (рижолу-л-ғайб)га биринчилардан бўлиб батафсил 
тўхталиб ўтган. Ўзининг «Илму-л-авлиё», «Хатму-л-авлиё»,
«Манозилу-л-ибод», «Маърифату-л-асрор», «Ғавру-л-умур» ва бошқа
бир қанча асарларида валийликнинг таърифи, сифатлари, валий 
инсон хусусиятлари ва даражаларини баён қилиб беради
21
. Мазкур 
табақавий босқичларнинг юқори нуқтасида қутб туради, ундан қуйида уч 
нақиб, кейин эса, тўрт автод, етти аброр, қирқ абдол, уч юз ахйор ва яна 
тўрт минг кўз илғамас авлиёлар ўраб туради. Валийлик маънавий-аҳлоқий 
баркамоллик тимсоли бўлиб, шариатнинг барча буйруқларини бажариш 
баробарида сулукнинг талабларини ҳам адо этган ҳар қандай ихлосли киши 
эришиши мумкин бўлган мартаба ҳисобланади. Ҳаким Термизий авлиёлар 
ҳақидаги билимларни тизимлаштирган биринчи олим ҳисобланади. Термизий 
пайғамбарларда бўлгани каби авлиёларнинг муҳри (хатму-л-авлиё) ҳақида фикр 
юритади. Валийларнинг хатми бу уларнинг сўнггиси эмас, балки ўз давридаги 
энг улуғи – қутбидир. Валийларнинг кароматлари эса, Муҳаммад (а.с.) келтирган 
дин Ҳақ дин эканининг замонлар оша исботидир. Авлиёлик ҳақидаги қарашлар 
19
Алишер Навоий. Насойим ул-муҳаббат. Мукаммал асарлар тўплами. Йигирма жилдлик. Т. 17. Нашрга 
тайёрловчилар С.Ғаниева, М.Мирзааҳмедова. Арабча ва форсча матнларни таржима қилиб нашрга 
тайёрловчи ва масъул муҳаррир С.Рафиддинов. – Т.: Фан, 2001. – Б. 14.
20
Қаранг: Ислам: эниклопедический словарь. – М.: Наука, 1991. – С. 45. 
21
Қаранг: Жуюший М.И. Ҳаким Термизийнинг «Ал - Масоил ал - макнуна» асари нашрининг кириш қисми. 
– Қоҳира.: Дор ан-наҳда ал-арабиййа, 1980. – Б. 27.


тараққиёти натижасида тасаввуфда “рижолу-л-ғайб” тушунчаси пайдо бўлди. Бу 
тушунча кўзга кўринмайдиган авлиёлар иерархиясини ўз ичига олган. 
Ҳаким Термизий Аллоҳнинг валийлиги ато этиладиган 10та шарт 
хусусида тўхталади. Аллоҳ таоло бандасига бажариши лозим бўлган
ушбу шартлари билан мартаба ато этади:
1) Қачонки банда бу шартни билгач, аммо унинг амалини
етказмагач, Аллоҳ таоло унинг нафсини тийиб, итоатгўй бўлиши
учун жабр маконига йўллаб, Ўзининг Султони йўлиқтиради;
2) Кейин уни ўз-ўзини яхшилаб, нафсида азалдан бор бўлган 
шаҳватни ўлдириши учун Султон мулкига йўллайди;
3) Кейин бандасини одоб ўрганиши учун Улуғворлик мулкига 
йўллайди;
4) Кейин, бандасига наф тегиши учун Жамол (гўзаллик)
мулкига йўллайди;
5) Кейин Ўз улуғворлиги, буюклигини кўрсатиш учун Буюклик
маконига йўллайди;
6) Кейин ақл-заковат соҳибига айланиши учун банда қалбига
илоҳий қўрқув ҳиссини жойлайдиган Ҳайбат маконига йўллайди;
7) Кейин қалбини кенгайтириш учун Раҳмат маконига йўллайди;
8) Кейин тарбиялаш учун Шавкат маконига йўллайди; 
9) Кейин қалби яхшиланиши учун кўз қамаштирувчи
хушнудлик маконига йўллайди;
10) Кейин уни ягонага айлантириш учун Фардонийят (ёлғизлик) 
маконига йўллайди
22

Ҳаким Термизийнинг юқоридаги валийлик ҳақидаги қарашлари
икки асрдан сўнг яшаган Абдулкарим Жилий ва ибн Арабийнинг 
«комил инсон» ҳақидаги қарашларига мувофиқ келади. Жумладан
унда айтилишича, борлиқлар орасида Аллоҳни идрок этиш ҳам
22
Ҳаким Термизий. Хатм ал-авлиё / Усмон Яҳё нашрга тайёрлаган . –Байрут.: ал-Матбаа ал-косуликиййа, 
1965. –Б. 336-337.


фақат инсонларга берилган. Аммо, инсоннинг бу қобилияти турл и 
пардалар билан тўсиб қўйилган бўлиб, инсон дунёда қилган ибодати, 
зикри ва солиҳ амаллари билан руҳини моддий оламнинг таъсиридан ва 
ҳасадидан қутқариб, пардалар очилиб боравериб, бу қобилиятини юзага 
чиқаради. 
Ҳаким Термизийнинг валийлик ҳақидаги қарашлари мукаммалроқ 
очиб берилган асарлари орасида «Манозилу-л-ибод мина-л-ибода»
асарини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз. Бу асар икки бобдан иборат 
бўлиб, бандачилик (Ҳаққа бандалик ) қилишда, яъни, сайру сулук
йўлида соликнинг босиб ўтиши керак бўлган маънавий манзиллари
ҳақидадир. Тасаввуф таълимотида бундай манзиллар ҳол ва
мақомлар деб ҳам айтилади. Асарнинг биринчи бобида келтирилган 
манзилларнинг қисқа изоҳлари иккинчи бобида тўлиқроқ очиб 
берилади. Ҳаким Термизий манзиллар ҳақида гапирар экан, Қуръони 
каримдан ва ҳадислардан далиллар асосида етти манзилни келтириб
ўтади. Биринчиси тавба манзили, иккинчиси дунёда зоҳидлик
манзили, учинчиси нафс душманлиги манзили, тўртинчиси муҳаббат
манзили, бешинчиси ҳою ҳавасни узиб ташлаш ва ундан покланиш
манзили, олтинчиси қўрқув манзили ва ниҳоят еттинчиси қурбат
манзилларидир. 
Шунингдек, Ҳаким Термизий ўзининг «Наводиру-л-усул» ёки
бошқа бир номи «Салвату-л-орифин ва бўстону-л-муваҳҳидин» номли
асарида ҳам «валоят», «валийлик», «илҳом», «фаросат» каби
тасаввуфга оид мавзуларни кенг шарҳлайди. Бу асарда Аллоҳ
авлиёларининг аломатлари ҳақида тўхталиб, шу мавзуга доир қуйидаги 
ҳадисларни келтиради: 
«Ибн Аббос (р.а) ривоят қиладилар: Расулуллоҳдан (с.а.в) : 
«Аллоҳнинг дўстлари кимлар?» деб сўрадилар. Расули акрам жавоб 
бердилар: «Кўрганда Аллоҳнинг зикри ёдга тушадиган бандалардир».
Бошқа бир ривоятда эса: Расулуллоҳдан (с.а.в) сўрадилар: «Кимлар


билан ўтириб ҳамсуҳбат бўлганимиз хайрли, эй, Расулуллоҳ?» 
Расулуллоҳ (с.а.в) дедилар: «Кўрганда Аллоҳнинг зикрини ёдга
туширадиган, сўзлари хайрли ишларингизни кўпайтирадиган, амали
билан сизларга охиратни эслатадиган бандалар билан». Ҳаким 
Термизий бу ҳадисларни қуйидагича таҳлил қилади: Ҳадисда 
келтирилган сифатларга эга бўлган кишилар валийлар бўлиб,
уларда Аллоҳга қурбат кўрки, улуғворлигининг нури, ҳайбатининг 
ҳашамати, виқорининг шукуҳи мужассам бўлган. 
Тасаввуф агиографик манбаларининг асосий мавзуларидан бири ҳам 
авлиёларнинг ибратли ҳаёт йўллари ҳамда уларнинг кўрсатган 
кароматларидир. Авлиёларнинг сув юзасида юриш, ҳавода учиш, узоқ 
масофаларга бир зумда кучиб ўтиш, ўз муридлари ичидаги фикрларни 
ўқий олиш, касалларни бир назарнинг ўзи билан даволаш, муридларининг 
оғирларини масофадан туриб енгиллаштириш, уларнинг машаққатларига 
узокдан туриб шерик бўлиш, егуликнинг ғойибдан пайдо бўлиб қолиши 
каби кўрсатган кароматлари тасаввуфий адабиётнинг доимий диққат 
назарида турган мавзулардир. Исломда қабрлар устига сағаналар барпо этиш 
кўп ҳам маъқулланмасада, ўрта асрлардан бошлаб авлиёлар қабрлари 
устига мақбаралар қуриш кенг тарқалди. Кейинчалик баъзи мақбаралар 
атрофида хонақоҳ, зовия, такя, чиллахона ва зикрхоналар пайдо бўлган. XII 
асрдан кейин агиографик манбаларда авлиёларнинг кароматлари ҳақидаги 
ривоятлар кўпайгани кузатилади. Бу айрим муридлар ўз шайхларини 
улуғлаш ва ўз ваъзларини таъсирчан қилиш нуқтаи назаридан баъзан 
муболаға билан келтирган ривоятлардир. Халқ орасида эса авлиёларнинг 
кароматлари ҳақидаги баъзи ривоятлар авлоддан-авлодга ўтиб келиб, 
муболағали тафсилотлар билан бойитилиб, фольклор намунасига айланиб 
қолган. Авлиёнинг кароматлари ҳақидаги ривоятлар ўз навбатида унинг 
қабрининг бошқаларга нисбатан “файзлироқ” бўлишига, натижада эса 
кўпроқ зиёрат қилинишига сабаб бўлган. Ислом таълимотига кўра 


авлиёларнинг каромати ҳақ ҳисобланади. Бу мавзу ҳатто ақида 
китобларида ҳам ўз аксини топган. 
Валийлар – Аллоҳнинг дўстлари бўлиб, Аллоҳнинг назарига тушган, 
алоҳида ҳурматга сазовар бўлган, кароматли, тақволи, солиҳ кишилардир. 
Мусулмон оламида каромат
23
лари зоҳир бўлган, халқ томонидан авлиё деб 
тан олинган кишиларнинг аксарияти тариқат аҳлларидан бўлгани ҳеч кимга 
сир эмас. Аҳли сунна вал жамоа мазҳаби бўйича валийлар ва уларнинг 
кароматларини ҳақ деб эътиқод қилинади. Каромат эса Аллоҳнинг инояти 
бўлиб, илму амали, тақвоси, хайру эҳсони, марҳамат-шафқати, ихлос-
самимияти ва эътиқоди кучли бўлган кишиларга берилган. Валий инсон 
ахлоқида ақл ва ахлоқ, маърифат ва руҳоният кучи акс этган бўлиб, 
«Аллоҳнинг гўзал сифатлари билан сифатланинг» ҳадисини ҳаёт мазмунига 
айлантиришган.

Download 0,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish