Режа: Пайғамбар (а с.) даврида эҳсон ва зуҳд


?  Мавзу бўйича саволлар



Download 0,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/9
Sana24.02.2022
Hajmi0,74 Mb.
#226833
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
20-mavzu maruza matni


Мавзу бўйича саволлар 
- Илк ислом даврида тасаввуфий қарашлар нималарда намоён бўлди?
- Эҳсон ва хушу‘атамаси нимани англатади? 
- Зуҳд қандай кўринишларда намоён бўлган?
- Тасаввуф сўзининг луғавий ва атамавий маънолари нима ? 


Мустақил иш топшириқлари: 
Тасаввуфий қарашларга асос бўлган 
оят ва ҳадислар таҳлили. 
ТАВСИЯ ЭТИЛАДИГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ: 
 
1. Бертельс Е.Э. Суфизм и суфийская литература: Избранные труды / Отв. 
ред. А.Н.Болдырев, Сост. М.Н.О.Османов. - Москва: Наука, 1965. 
2. Гольдцигер И. Лекции об исламе / Перевод с нем. А.Н. Черновой. 
Брокгауз- Ефрон, 1912. 
3. Khanam Farida. Sufism an Introduction. – New Delhi: Goodword books, 
2009.
4. Комилов Н. Тасаввуф. – Тошкент: Ўзбекистон, 2009. 
5. Жўзжоний А. Тасаввуф ва инсон. – Тошкент: Адолат, 2001. 
6. Усмон Турар. Тасаввуф тарихи. – Тошкент: Истиқлол, 1999.
7. Кныш А. Мусульманский мистицизм. – Москва: Диля, 2004. 
8. Тасаввуф атамалари изоҳли луғат. Муаллифлар жамоаси. – Тошкент: 
Мовароуннаҳр, 2014. 


II МАВЗУ: ТАСАВВУФНИНГ АСОСИЙ МАВЗУЛАРИ: 
ВАЛИЙЛИК, КАРОМАТ, ТАРИҚАТ ВА МАҚОМЛАР 
Режа: 
1. Валийлик тушунчасининг моҳияти ва Ҳаким Термизийнинг 
валоят тушунчаси ривожидаги ўрни 
2. Каромат ва унинг турлари. 
3. Тасаввуфда шахснинг маънавий тараққиёт босқичлари 
Таянч иборалар: 
валий, авлиё, каромат, мақом
 
1. Валийлик тушунчасининг моҳияти ва Ҳаким Термизийнинг 
валоят тушунчаси ривожидаги ўрни. Тасаввуфнинг асосий ғояси инсонни 
маънавий камолотга етказиш бўлгани боис, «валийлик» - тасаввуфнинг 
муҳим мавзуларидан бири ҳисобланади. Валий (кўплиги авлиё) cўзи луғатда 
«дўст», «яқин» каби бир неча маъноларни англатади. Ислом заминида пайдо 
бўлиб, тараққий этган тасаввуфнинг асосини ташкил этувчи ғояларнинг 
барчаси ислом динининг асосий манбаси ҳисобланган Қуръони карим ва 
ҳадисларга таянади. 
Қуръони каримда ىلو ўзагидан олинган «валоят» калимаси фақат 
икки марта, лекин «валий» сўзи 24 марта бирлик, 62 марта кўплик(«авлиё») 
шаклида, жами 86 жойда учрайди.
«Дўст» маъносини билдирувчи «валий» (кўплиги «авлиё») Қуръони 
каримда икки хил маънода келган: 
1. «Аллоҳ доим кузатиб, назорат қилиб турадиган, Ўз ҳимоясида 
сақлайдиган ва бир он бўлса-да, ўз ҳолича ташлаб қўймайдиган киши» 
сифатида: «У солиҳ бандаларни дўст тутар
7
» ояти шу маънода; 
2. «Тоат-ибодатлари натижасида Аллоҳнинг дўстига айланган киши» 
маъносида
8

Суфий ва мутасаввифларнинг аксарияти Қуръони каримдаги: «Аллоҳ эса 
тақводорларнинг дўстидир
9
», «Огоҳ бўлингизки, албатта, Аллоҳнинг 
7
Қуръони карим маъноларининг таржимаси. Аъроф сураси, 196-оят / Таржима ва изоҳлар муаллифи
Абдулазиз Мансур. – Т.: Тошкент ислом университети, 2007.
8
Оташ Сулаймон. Ìşậrî tefsir Okulu. – Истанбул.: YeniUfuklar, 1998. – Б. 286. 
9
Жосия сураси, 19-оят


валийларига хавф йўқдир ва улар ғамгин бўлмаслар
10
», «Аллоҳ имон 
келтирганларнинг дўстидир. Уларни зулматдан нур сари чиқаради
11
», каби
оятлар, имон келтирган ва тақводор бўлган ҳар қандай киши Аллоҳнинг 
дўсти эканига ишора қилади. 
Шунингдек, Расулуллоҳ (с.а.в)нинг қуйидаги ҳадисларга асосланиб 
ўзларини валийлик ҳақидаги қарашларини изоҳлайдилар. «Аллоҳ бандалари 
орасида шундай кишилар борки, улар на пайғамбар ва на шаҳид, аммо 
қиёмат кунида унинг мақому даражаларини кўрган пайғамбарлар ва 
шаҳидлар уларга ҳавас қиладилар
12
». Буларнинг кимлигини сўраган 
саҳобаларга Расулуллоҳ (с.а.в) бундай жавоб берганлар: «Булар шундай 
кишиларки, ораларида қариндошлик алоқаси бўлмаса ҳам, бир-бирлари 
билан олди-бердилари бўлмаса ҳам, бир-бирларини Аллоҳ учун яхши 
кўрадилар. Уларнинг юзлари мунаввар ва нурли минбар узра ўтирадилар. 
Одамлар 
қўрқувга 
тушганларида 
улар 
қўрқмайдилар, 
одамлар 
хавотирланганларида улар хавотирланмайдилар». Расулуллоҳ (с.а.в) бу 
сўзларни айтгач, қуйидаги ояти каримани ўқиганликлари нақл қилинади: 
«Огоҳ бўлингизки, албатта, Аллоҳнинг валийларига хавф йўқдир ва улар 
ғамгин бўлмаслар». Абу Ҳурайра (р.а)дан ривоят қилинган ҳадис: 
«Расулуллоҳ (с.а.в): «Аллоҳ таоло бундай дейди», - дедилар: «Кимда ким 
менга дўст бандамга душманлик қилса, Мен унга уруш эълон қиламан! 
Бандам менинг учун энг маҳбуб бўлмиш Мен унга фарз қилган нарсачалик 
Менга яқин бўлолмайди, агар бандам нафл тоат-ибодатлар билан Менга яқин 
бўлмоққа давом этса, Мен уни яхши кўраман. Мен агар бирор бандамни 
яхши кўриб қолсам, унинг эшитмоғи учун қулоқ, кўрмоғи учун кўз, 
ишламоғи учун қўл, юрмоғи учун оёқ бўламан, у Мендан бирор нарса тиласа, 
тилагини раво қиламан, Мендан паноҳ тиласа, паноҳ бераман. Мен ҳеч қайси 
10
Юнус сураси, 62-оят. 
11
Бақара сураси, 257-оят. 
12
Ат-Термизий, Абу Исо Муҳаммад ибн Исо ибн Савра. Ал-жоме ас-саҳийҳ ва ҳува сунан ат-Термизий. Т.4. 
Китоб аз-зуҳд. (2390). – Байрут.: Дор ал-кутуб ал-илмиййа, нашр йили кўрсатилмаган. – Б. 515-516. 


ишда мўъмин бандамни жонини олишда иккилангандек иккиланмайман, у 
ўлимни ёқтирмайди, Мен эса унинг қийналишини ёқтирмайман
13
».
Тасаввуф манбаларида «авлиё» сўзига маънодош бўлган аҳли кўнгил, 
аҳли дил, аҳли дард, ориф, мажзуб, ишқ эли, валиюллоҳ, хос қуллар, эранлар, 
азизлар, худонинг халқи, марди худо, мардон, аҳлуллоҳ, дарвеш каби бир 
қанча сўз ва иборалар ҳам ишлатилади
14
. Ҳаким Термизий пайғамбарларда 
бўлгани каби авлиёларнинг муҳри (хатм ал-авлиё) ҳақида фикр юритади. 
Авлиёлик ҳақидаги қарашлар тараққиёти натижасида тасаввуфда “рижолу-л-
ғайб” тушунчаси пайдо бўлди. Бу тушунча кўзга кўринмайдиган авлиёлар 
иерархиясини ўз ичига олган. 
Валий сўзига тасаввуфий тафсирларда қуйидагича таъриф берилади: 
«Илмда мустаҳкам (ҳаққоний олим)лар эса, дейдилар: «Унга имон 
келтирдик...
15

Download 0,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish