Режа: Пайғамбар (а с.) даврида эҳсон ва зуҳд


Қуръон оятлари ва ҳадисларда зоҳидона тушунчалар акс этиши



Download 0,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/9
Sana24.02.2022
Hajmi0,74 Mb.
#226833
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
20-mavzu maruza matni

2. Қуръон оятлари ва ҳадисларда зоҳидона тушунчалар акс этиши
Тасаввуфий асарларда келтирилган фикрларни умумлаштирилса, исломий 


тасаввуф – Пайғамбар (а.с.) яшаган ҳаёт тарзи ва шариатнинг ҳаётга татбиқ 
этилиши, эзгулик истаги, диний вазифаларнинг самимият билан адо 
этилиши, имон асосларининг қалбга сингдирилиши – исломнинг асли, руҳи 
ва ўзагидир; ибодатда эҳсон мақоми, сўз эмас, амалдаги ҳол, ғафлат, 
жоҳилият ва хурофот эмас, илм-у маърифат ва ҳушёрликдир. Муҳаммад (а.с.) 
атрофидаги Абу Дардо, унинг аёли Умму Дардо, Абу Зар Ғифорий, Ҳузайфа 
ибн Ямоний, Салмон Форсий каби айрим саҳобийларда зоҳидона қараш ва 
турмуш тарзи «тасаввуф» деган тушунчанинг ўзи ҳали пайдо бўлмасидан 
илгари намоён бўлган эди. Бир қанча саҳобийларнинг илк ислом даврида 
ночорликдан масжид саҳнидаги супада ҳаёт кечиргани – «аҳли суффа» – 
кейинги даврлардаги таркидунёчилик кайфиятига катта таъсир ўтказган. 
Зоҳид сўзи Қуръонда бир маротаба – Юсуф сураси 20-оятда кўплик шаклда 
учрайди ва «моддий тарафга қизиқмаслик, моддий манфаатга беэътиборлик» 
деган маънони англатади. Илк ислом даврида «зуҳд» тушунчаси мусулмон 
жамиятида кенг ёйилган ва бу ҳадисларда ҳам акс этган эди. 
«Саҳл ибн Саъд Соидийдан (р.а.) ривоят қилинади:«Пайғамбарнинг (а.с.) 
ҳузурларига бир киши келиб, «Эй Аллоҳнинг элчиси, менга бажарсам, 
Аллоҳга ҳам, одамларга ҳам ёқадиган бир ишни кўрсатинг», деди. Шунда у 
зот: «Дунёдан зуҳд қил, шунда Аллоҳ сени яхши кўради. Одамларнинг 
қўлидаги нарсалардан зуҳд қил, шунда улар сени яхши кўрадилар», дедилар» 
(Ибн Можа ривояти). 
Хулафои рошидин даврида саҳобийлар орасида зоҳидона кайфият 
сақланиб турди. Айниқса, Умар ибн Хаттоб (р.а.) зуҳдга қаттиқ эътибор 
бериб, мусулмон жамияти турмуши фаровонлашган даврда ҳам одамларни 
бойликка ружу қўймаслик, дунёга берилиб кетмасликка чақириб турган, 
мулозимликда ишлаётган саҳобийларнинг фаолиятини алоҳида назоратга 
олган. Усмон ибн Аффон (р.а.) даврида маиший ҳаётда нисбатан енгилликлар 
юзага келгани ҳолда, аксар саҳобийлар ўзларига зуҳдни лозим кўрган ҳолда 
яшаганлар. Айрим манбаларда бу давр мусулмонлар орасида бойликка ружу 
қўйиш кучайиб кетган деб тасвирлансада, аслида бу ўша даврдаги содда 


турмуш тарзидан бошқа нарсани кўрмаган араб жамияти ўлчовларида 
шундай баҳоланган. Ҳазрат Усмоннинг ўзи ҳамма қатори оддий ҳовлида 
яшаган ва аксар вақтини масжидда ўтказган. Ҳазрат Умар эса зоҳидлик ва 
валийликнинг ёрқин сиймоси сифатида гавдаланган. Унинг кўпчилик 
ўгитлари кейинчалик тасаввуфий қарашларнинг, хоссатан «муҳосабату-н-
нафс» (ўзни бошқариш) илмининг туб ғояларига асос бўлди. 
Масалан мана бу ҳадисга эътибор қаратсак, «Собит ибн Ҳажжож ривоят 
қилади: «Умар ибн Хаттоб: «(Қиёматда) ҳисоб қилингунингизгача 
ўзларингизни ҳисоб қилиб юринглар, (амаллар тарозусида) ўлчангунингизга 
қадар ўлчаб юринглар. Чиндан ҳам,бугун ҳисобингизни қилмасангиз, эртага 
ҳисобда сизларга қийин бўлади. «Катта майдон» (маҳшаргоҳ) учун 
«ясанинглар». У кунда ҳамма нарса кўрсатилади ва хавфсиранган ҳеч нарса 
яширин қолмайди», дедилар». (Ибн Абу Дунё ривояти
Зоҳидларнинг ташқи кўриниши одатда энг камхарж кийим-кечаклар 
билан чекланиш, турмушда эса оз нарсага қаноат қилиш орқали ажралиб 
турган. Арабистон ярим оролида пахта, зиғир ва ипак етиштирилмагани боис, 
булар ташқаридан кириб келувчи қиммат матолар қаторига кирар, боз устига 
ўта қиммат ипак кийимни мусулмон эркаклар кийиши исроф юзасидан 
ножоиз эди. Аҳолининг кенг қатламлари одатда туя юнгидан иқлимга қараб 
қалин ёки юпқароқ тўқилган мовут матодан кийинар, бундай кийим иссиқ 
вақтларда ноқулай бўлсада оммабоп ва кўпчиликнинг имкониятига мос эди. 
Зоҳидлар одатда энг кам қулайликлар билан чекланганлари учун содда ва 
оммалашган юнг матодан кийим кийиб, ортган маблағларини бошқа 
муҳтожларга улашиб юборар эдилар. Араблар ҳар қандай юнгдан тўқилган 
матони «суф» деб атаганлари сабабли, зоҳидлар ташқи кўринишга қараб 
«суфийлар» – яъни «юнг мато киювчилар», «мовут кийимлилар» деб ном 
чиқарганлар. Ҳасан Басрийнинг гувоҳлик беришича, у етмишдан ортиқ Бадр 
қатнашчиларини, яъни саҳобийларни ўз кўзи билан кўрган ва уларнинг 
барчаси юнг кийим кияр эди. Бунинг устига, «суфий» сўзи ўша даврда 
араблар орасида ҳам машҳур бўлган юнонча «σοφία»
(софия) яъни 


донишмандлик, ҳикмат сўзлари билан оҳангдош бўлиб, кейинги даврларда бу 
ҳол ўзгача жозибадорлик касб этган. Аммо айтиб ўтиш жоизки, 
саҳобийлардан бирортаси бошқалардан ажралиб туриш учун атай юнг либос 
киймаган. Қайтага, юнг либос кийган одам ўша даврдаги асосий кўпчиликдан 
мутлақо ажралиб кўринмаган, чунки бу кенг омманинг, таъбир жоиз бўлса, 
фуқаронинг либоси бўлган. Кейинги даврларда пахта ва зиғир толали 
кийимлар арзон ҳудудларда тақлидан ёки суфий бўлиб кўриниш учун юнг 
кийим (лубсу-с-суф) кийиш риё деб баҳоланган.
Тасаввуфда етакчи ғоялардан бири ҳисобланган “ал-фақр” – 
фақирликда ҳаёт кечириш тушунчаси ҳам аслида илк ислом даврига бориб 
тақалади. Қуръони каримда икки марта “Аллоҳнинг юзини истаб эртаю кеч 
дуо қилувчилар” зикр қилинади. Хусусан Анъом сураси 52-оятда 
“Парвардигорларига Унинг юзини истаб эртаю кеч дуо қилаётганларни 
ҳайдама. Сенинг зиммангда уларнинг ҳисобидан бирор нарса йўқ, сенинг 
ҳисобингдан ҳам уларнинг зиммасида бирор нарса йўқ. Уларни ҳайдаб 
золимлардан бўлиб қолма!” дейилган бўлса, Каҳф сурасининг 28-оятида улар 
билан бирга бўлиш буюрилади: “Ўзингни Парвардигорларига Унинг юзини 
истаб эртаю кеч дуо қилаётганлар бирга сабр ила тут. Дунё ҳаёти зийнатини 
истаб улардан кўзларингни бурма. Зикримиздан қалбини ғафлатда 
қолдирганиз ва ҳавои нафсига эргашиб, иши пачава бўлганларга итоат этма!” 
дейилади. Имом Насафий “Мадорик”да “эртаю кеч” ибораси бардавомликни 
ифода этишини келтириб, оятларда васфи келган зотлар Билол Ҳабаший, 
Суҳайб Румий, Аммор ибн Ёсир каби камбағал саҳобийлар эканини қайд 
этади. Мушрикларнинг бойлари даъват тинглаш учун келганларида 
камбағаллар билан бирга ўтиришдан ор қилиб, Пайғамбардан улардан юз 
ўгиришни сўрашди, у зот мўминлардан юз ўгирмасликларини айтганларида, 
бир кун улар билан, бир кун эса камбағаллар билан суҳбат ўтказишни таклиф 
қилишгач, ушбу оят нозил бўлгани ривоят қилинади
1
. Яъни оятда очиқчасига 
бу инсонлар фақир экани айтилмаса ҳам, жумланинг сиёқидан ва мўътабар 
1
Ан-Насафий, Абу-л-Баракот Абдуллоҳ ибн Аҳмад ибн Маҳмуд. Тафсиру-н-Насафий. 1988. Т.2. Б. 13. 


тафсирлардан ҳам уларнинг камбағалликда ҳаёт кечирганлари маълум. 
Бундан ташқари “Фақирлик фахримдир, у билан фахрланаман” (Табароний ва 

Download 0,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish