Режа: Пайғамбар (а с.) даврида эҳсон ва зуҳд


Тасаввуфда маънавий тараққиёт босқичлари



Download 0,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/9
Sana24.02.2022
Hajmi0,74 Mb.
#226833
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
20-mavzu maruza matni

3. Тасаввуфда маънавий тараққиёт босқичлари. Тариқатда мақом ва 
ҳол тушунчалари энг асосий тушунчалар ҳисобланади. Тасаввуфшунос олим 
Н.Комиловнинг кўрсатишича Абу Наср Саррож тариқатда тавба, вараъ, зуҳд, 
фақр, сабр, хавф, ражо, таваккул, ризо каби мақомлар мавжудлигини қайд 
этган. 
Тасаввуфда тавба дейилганда инсоннинг ўз ҳаёт тарзи, дунёқарашини 
тубдан ўзгартириши, жисмоний ва маънавий гуноҳга етакловчи 
ҳаракатлардан юз ўгириш, Аллоҳнинг сифатлари билан сифатланиш, 
Пайғамбар хулқи билан ахлоқланиши тушунилади. Вараъ мақомида эса 
инсон вужуди аъзоларини (қўл, оёқ, кўз, тил, қулоқ) ва қалбни гуноҳдан 
сақлаш, зуҳдда эса истеъмол қилинадиган нарсаларга ҳалол ва харом 
тушунчалари нуқтаи назаридан муносабатда бўлиши кўзда тутилади. 
Шунинг учун зуҳд вараънинг давоми ҳисобланади. Луғавий жиҳатдан 
камбағаллик маъносини билдирувчи фақр мақомида эса, суфий бирор 
бандадан умидвор бўлмай, ўзини тупроқ янглиғ ҳис қилади. Унинг ҳар бир 
қийинчилик, машаққатларга бардош бериши, асосий душмани бўлган нафсни 
жиловлаши сабр мақомида янада мустаҳкамланади. У бу мақомидан ўтгач, 
шайтон васвасаларидан, нафснинг макр ва ҳийлаларига алданиб қолишдан 
қўрқиб юради. Бу мақом хавф деб юритилади. Дилдаги қўрқувни енгиб, 
Аллоҳ марҳаматидан умидвор бўлиш, суфийнинг Аллоҳга бўлган соғинчи 
ражо мақомининг асосини ташкил этади. Суфий қалбининг нурланиш ва 


тозаланиши, ҳар бир ишни Аллоҳдан деб билиб, розилигига Кириши 
тариқатнинг охирги мақоми бўлган ризо мақомида акс этади. 
Юқорида қайд этиб ўтилган мақомларни ҳар бир киши тинимсиз 
ҳаракат, ўз билимини мунтазам равишда ошириш учун тиришиш ва бунинг 
учун пир томонидан белгилаб қўйилган қоидаларга қатъий амал қилиш 
орқали эгаллаши мумкин. Лекин тариқатнинг асосини ташкил қилувчи ҳолга 
эришиш, унинг қурб, муҳаббат шавқ, унс, мушоҳада, мукошафа каби 
мақомларини ўрганиш ёки саъй-ҳаракат қилиш билан қўлга киритиб 
бўлмайди. У суфийга Аллоҳ томонидан бериладиган илоҳий туҳфа, насиба 
ҳисобланади. Бу мақомларга шундай таъриф беради:
Қурб (яқинлик) – солик ўзини Аллоҳ таоло унинг шоҳтомиридан ҳам 
яқин эканини ҳис этиш ҳолати; 
Муҳаббат – қалбда кучли туйғунинг туйилиши, бетоқат ва безовта 
бўлиб, барча гўзалликлар манбаи, қудрату нусрат, неъмату роҳат эгаси Аллоҳ 
томон талпинишидир.
Шавқ – муҳаббатнинг кучайиши;
Унс – (дўстлашув) эса одатий ҳолга ўтиш;
Мужоҳада – нафсни маҳв этишга қатъий интилиш, танага машаққатни 
раво кўриб, маънавий жангга кириш ва ғалаба қилиш, дейилади Мана 
шундай жидду жаҳд, шиддатли руҳий изтироблардан кейин солик 
тасаввуфийилмларининг кашф этилишига йўл очилади – мукошафа 
мартабаси ҳосил бўлади».
Комилликка етишишнинг кейинги босқичи маърифат ҳисобланади. 
Маърифат «ақли дониш, амалий билим, таниш, фаҳм, тасаввуфга хос илм; 
ҳол сирлари ва илоҳий ҳақиқатларга тегишли илм – ирфон. Тасаввуф йўлига 
кирган, шариат ва тариқат мақомларини босиб ўтган солик, яъни суфий 
дастлаб ўзини танийди ва шу орқали ҳол сирлари яратилиш ҳақиқатлари 
моҳияти унга аён бўлади. Маърифат босқичи адаб, қўрқув, пархезкорлик, 
сабр-қаноат, ҳаё, мардлик, илм, сокинлик, маърифат, ўзни англаш каби 10та 
мақоми мавжудлигини қайд этиб ўтади. 


Тасаввуфнинг энг сўнгги босқичи бу – ҳақиқат босқичидир. Тасаввуфда 
унга шундай таъриф берилади: «Ҳақиқат чиндан мавжуд бўлган нарса, унинг 
асл моҳияти Аллоҳни таниш, борлиқ сирларини тўғри ва теран идрок 
этишдир. Ҳақиқат – шариатнинг пировард мақсадидир». 
Кўриб ўтилган босқичлар инсонни комиллик даражасига етишишни 
таъминловчи асосий йўл бўлиб, мавжуд адабиётларда уларнинг мақомлари 
сони ва номланишида турфа хилликлар мавжуд бўлса-да, уларда бир мақсад 
– инсонни жисмоний ва маънавий покликка ундаш, нафсни жиловлаш, ислом 
дини қонун-қоидалари ва Қуръон ғояларига амал қилиш, Муҳаммад (а.с.) 
хулқи билан ахлоқлантириш ҳамда шу орқали Аллоҳ ризолигига эриштириш 
ётади. 
Инсон ислом шариати қоидаларига амал қилган ҳолда маънавий 
жиҳатдан юксала боради. У қанчалик юксала боргани сари руҳонияти ҳам 
турли хил ўзгаришларга учрайди. Руҳнинг турли холларга тушиши 
тасаввуфий адабиётларда ҳол, мақом, манзил, работ каби тушунчалар остида 
ҳар хил номлар билан аталади. 
Тасаввуф таълимотининг асл моҳияти инсонни поклашга қаратилган 
бўлиб, инсон ўзлигини англаш орқали Ҳақни танийди, нафсини саъйи-
ҳаракат қилиш, риёзат чекиш орқали жиловлайди, мурид буларнинг 
ҳаммасига шариат қонун-қоидаларига амал қилиш орқали, устози томонидан 
белгиланган вазифаларни ҳам бажариб тариқат, маърифат ва ҳақиқат 
босқичларига кўтарилади. Ҳақ йўлидаги кишиларнинг ўз тоат-ибодатлари 
натижасида кўнгилларида ҳосил бўлган турли хил руҳий ҳолатлари, завқ ва 
важдлари тўғрисидаги фикрнинг ҳосиласи тасаввуф илмининг халқ орасида 
кенг ёйилиши, алоҳида халқчил таълимот сифатида асрлар давомида яшаб 
келиши ва жамият тарбиясида етакчи ўринлардан бирини эгаллаш учун асос 
бўлади. 

Download 0,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish