95
«
100 жумбоқли ҳикоя
»
Инспекторнинг боши қотганди. Баффалода яна ким-
нинг қасди бўлиши мумкин? Яқин орада унинг ким би-
ландир шубҳали алоқалари ҳақида
тайинли маълумот
чиққани йўқ.
Баффалонинг ўлими, жасади унинг қачон, қаерда, қай
ҳолатда топилгани, суриштирув жараёни ҳақида матбу-
отда бонг уриб ётарди.
Шу тариқа орадан бир ҳафтача вақт ўтди. Инспектор
ҳануз бирор тайинли далил-исботни қўлга киритолмади.
Кутилмаганда, паст бўйли, тепакал, соқолдор бир кимса
уни йўқлаб келди. Никки исмли бу кимса инспекторга
яхши таниш. Унинг жиноят олами билан ҳам яхшигина
алоқаси бор. Зарур пайтларда у полицияга жиноятчи-
лар ҳақидаги
маълумотларни етказар, шунинг эвазига
чойчақа олиб турарди.
Лекин Никкининг пул учун айрим ҳолларда ёлғон
маълумотлар ёки далилларни топиб келиши ҳам ин-
спекторга маълум эди. У баъзида суриштирув жараёни
билан матбуотда танишиб, кейин гоҳида шу ҳолга мос
тушадиган ёлғон далиллар, баҳоналар ҳам тўқиб, поли-
циядан пул ундирмоқчи бўларди. Шу билан бирга унинг
ёрдамида очилган жиноятлар ҳам йўқ эмасди.
– Беш юз долларга арзийдиган маълумот топдим, –
деди Никки айёрона кулимсираб.
– Ўтган сафарга ўхшаб
алдайман деб уринма, – дея
хўмрайди Винтерс. – Сенинг феълингни яхши билиб ол-
ганман.
– Мени ранжитяпсиз,
инспектор, – деди Никки ял-
тоқланиб. – Баффалонинг Бродвей Бэн деган қўшниси
бор. Битта меҳмонхонада, битта қаватда туришади. У эр-
талаб йўлакдан ўтиб кетаётганида Баффалонинг эшиги
чала очиқ турган экан. Аввалига у ичкарига қулоқ ту-
тиб, будильникнинг чиқиллашидан бошқа ҳеч
нарса-
ни эшитмаган, кейин рўпарадан келаётган «Жаллод»ни
кўриб қолган. Бродвей Бэн пастга тушиб, янги газеталар
билан танишган ва ярим соатлардан кейин яна ўз қава-
Рустам Жабборов
96
тига кўтарилган. Бу пайтда «Жаллод» Баффалонинг эши-
гидан чиқаётганди. «Жаллод» пастга тушиб кетгач, Бэн
қўшнисининг ҳамон чала очиқ турган эшигига яна қулоқ
солган. Бу сафар ҳатто будильникнинг ҳам чиқиллаши
эшитилмаётганди. Шундан сўнг Бэн кийиниб ишга кет-
ган. Қотиллик ҳақида унга кейин қўнғироқ қилиб айтиш-
ган. Шу пайтгача у қўрққанидан бу маълумотни яшириб
юрган экан. Истасангиз, Бэнни чақириб келаман. Фақат
беш юз...
– Сен ўша фирибгар
танишинг билан мени чув ту-
ширмоқчисан, – дея энсасини қотирди инспектор. – Бор,
бошимни қотирма, қиладиган ишларим кўп.
Никки тарвузи қўлтиғидан тушиб ортга қайтди.
Айтинг-чи, инспектор унинг алдаётганини қаердан
билди экан?
Эллик иккинчи ҳикоя
Do'stlaringiz bilan baham: