Нега Москва Босиб олинмади?



Download 14,91 Kb.
Sana23.02.2022
Hajmi14,91 Kb.
#162880
Bog'liq
Нега Москва Босиб олинмади


Нега Москва Босиб олинмади?

Коммунистик партия раҳбарлик қилган совет халқи Москва остоналарида Қизил Армия ғалабасининг ижодкори бўлди. Москва остоналарида олиб борилган барча жанглар давомида фашистлар шаҳарга ўттиз километр масофага келиб қолган кунларда ҳам ДМК, МК, ХКС ва Олий Бош Қўмондонлик Ставкаси пойтахтда қолиб, ғалабани ташкил қилиш вазифасини ҳал этиш устида қаттиқ иш олиб боради. Ана шу факт, 1941 йил 7 ноябрда Қизил майдонда бўлиб ўтган парад алоҳида аҳамият касб этди. У немис-фашист босқинчилари устидан ғалаба қозонишга ишонч уйғотди. Миллионлаб совет кишилари фронтда ва мамлакат ичкарисида пойтахтни сақлаб қолиш учун қўлларидан келган ҳамма нарсани, баъзан ақлга сиғмайдиган ишларни ҳам амалга оширадилар. Бутун мамлакат пойтахтга ёрдам бериб, ҳамма ердан Ўрта Осиё ва Узоқ Шарқдан, Урал ва Сибирдан, барча иттифоқдош республикалардан қўшинлар, қурол-яроғ, ўқ-дори, озиқ-овқат ва фронт учун зарур бўлган бошқа юклар ортилган эшелонлар Москва томон келарди. Совет жангчилари ўз ортларида мустаҳкам мададни ҳис этган ва унга таянган ҳолда пойтахт деворлари ёнида жанг қилдилар. Европадаги бошқа биронта ҳам армия қила олмаган ишни улар уддалади. Москва яқинидаги қор босган далаларда немис-фашист қўшинларини тўхтатиб қолди ва сўнгра тор-мор қилдилар. Бу совет ҳарбий санъати даражаси ўсганлиги, Қизил Армия командирларининг жанговар маҳорати ошганлиги эди. Ставка 1941 йилнинг ноябрида Тихвин ва Ростов-Дон яқинида қарши ҳужум уюштирганлиги муҳим бўлди, бу гитлерчиларни Москвага қарши бораётган ўз қўшинларига ёрдам бериш имкониятидан маҳрум қилиб қўйди.


МОСКВА ЖАНГГИДА СОВЕТ ҲАРБИЙ САНЪАТИНИНГ АҲАМИЯТИ ҚАНДАЙ РОЛЬ ЎЙНАДИ.

Ҳарбий тарихчилар Москва остоналаридаги жангларнинг ҳарбий санъатини ривожлантиришга қўшган ҳиссасини ҳозирги вақтда муфассал таҳлил қилиб чиққанлар. Аммо, шундай бўлсада, бир жиҳатга эътибор қаратиш лозим. Совет қўшинлари ўша вақтда ҳарбий санъат соҳасида дилетант бўлиб туюлмаган душманга қараганда оз куч ва воситалар билан мудофаада турдилар ва ҳужум қилдилар. Баъзи буржуа тарихчиларининг совет қўшинларининг «сон жиҳатдан жуда катта устунлиги» ҳақидаги даъволари мутлақо нотўғри эканлиги бутун дунё халқлари олдида очиб ташланганди. Ўша вақтда мажақланган гитлерчи генерал Курт Типпельскирх Москва яқинида русларнинг «йигирма баробар» устунлиги ҳақида ёлғон хабар тарқатган эди. Иккинчидан бу даъволар ҳеч қандай асосга эга эмас: мудофаада турган совет қўшинлари гитлерчилар қўшинларига қараганда одамлар сони бўйича 1,4 баравар, артиллерия 1,8, танклар 1,7, самолётлар 2 баравар кам эди, совет қўшинлари қарши ҳужумга ўтган вақтларида фақат авиацияда 1,6 баравар устунлик қилардилар, бошқа кўрсаткичлар бўйича эса улар аввалгидек гитлерчи қўшинларга нисбатан 1,4-1,6 баравар кам эди.


СОВЕТ ҚЎШИНЛАРИ БЕШ ОЙ ОҒИР МУДОФАА ЖАНГЛАРИДАН КЕЙИН МОСКВА ОСТОНАЛАРИДА ЖУДА КАТТА ҒАЛАБАГА ЭРИШИЛГАНЛИГИНИНГ САБАБИ НИМАДА.

Қизил Армия ўзи учун шундай ноқулай шароитда ғалаба қозонган экан, бунинг ўз сабаблари бор. Мағлуб фашистларнинг ўзлари бунинг сабабларини кўрсатиб беришга биринчи бўлиб уриндилар, тўғрироғи бу ўзини-ўзи оқлашга ўхшаб кетарди. «Шарқий фронтда совуқ қишнинг барвақт тушганлиги ва шу муносабат билан таъминот етказиб беришда қийинчиликлар вужудга келганлиги барча йирик ҳужум операцияларини дарҳол тўхтатиш ва мудофаага ўтишга мажбур этади», дейилган эди нацист фюрери Адольф Гитлер 1941 йил 8 декабрда имзолаган оператив директивада. Шундай қилиб, Қизил Армия эмас, балки рус қиши «Тайфун» операцияси барбод бўлганлигига сабаб қилиб кўрсатилади. Ана шу уйдирма ўша вақтда Ғарбда нашр этилаётган кўпгина асарларнинг саҳифаларидан тушмай келаётир. Вальтер Паулнинг «Совуқ олдирилган ғалаба» деган ном остида ГФР да босилиб чиққан асарида «лаънати совуқ» туфайли вермахт омадни қўлидан бой берди, деб тўғридан-тўғри айтилган. Аммо бундай дейиш мутлақо асоссиз: Гитлерчилар ҳужум қилиб келган ноябрь ойида ўртача ҳарорат 4-6 даража совуқ бўлган, Қизил Армия ҳужум бошлаган декабрь ойида 14 даража совуқ, айрим кунлари 0 дан 28-30 даражагача паст бўлган. Немис генерал-полковниги Гейнц Гудериан таъкидлаганидек, «Совуқ 68 даражага етган эмас, асло. Об-ҳаво қўшинларнинг жанговар ҳаракатларига таъсир кўрсатган, албатта, лекин бу таъсир вермахтга ҳам, шунингдек совет қўшинларига ҳам бирдек бўлган».


@generalsovuq
Download 14,91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish