Жабборов, Рустам 100 жумбоқли ҳикоя / Рустам Жабборов. Тошкент: Янги



Download 1,09 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/102
Sana24.02.2022
Hajmi1,09 Mb.
#217404
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   102
Bog'liq
Yuz-jumboq -new

ҚИММАТГА ТУШГАН ЁЛҒОН
Кунларнинг бирида Шарқ ҳукмдорларидан бири 
кўнгилхушлик қилишни истаб қолди. У бутун мамлакат 
бўйлаб ёлғончилар танловини ўтказмоқчи бўлди. 
Танлов шарти қуйидагича эди. Иштирокчилар ўзлари 
тўқиган ёлғон билан шоҳни қойил қолдиришлари ло-
зим эди. Агар шоҳ бирор гапни эшитиб, «бу ёлғон» деб 
юборса, ўша иштирокчи танловда ютган ҳисобланарди. 
Агар шоҳ «Ҳа, бундай бўлиши мумкин, ишондим» деса, 
иштирокчи енгилар ва унга жазо тариқасида юз дарра 
уриларди. 
Бир зумда бу танлов ҳақида жарчилар бутун мамла-
катга хабар тарқатишди. Катта мукофот умидида мам-
лакатнинг турли бурчакларидан лофчилар, ёлғончилар 
шоҳ саройига оқиб кела бошлашди. Шоҳ маълум вақтда 
талабгорларни қабул қилар, уларнинг ёлғон-яшиқларга 
тўлиб-тошган ҳикояларни мийиғида кулимсираганча 
эшитар, кейин эса киприк қоқмасдан «жуда ишонарли, 
нега ишонмаслигим керак экан», дея фикр билдирар-
ди. Шу заҳоти сарбозлар уни олиб чиқиб калтаклашар, 
бечора лофчи саройга келганидан пушаймон бўлиб, 
аранг уйига қайтиб кетарди. 
Мамлакатнинг бир бурчагига уч ака-ука лофчи яшар-
ди. Лоф тўқишда ҳеч ким уларнинг олдига тушолмасди. 
Улар ҳам омадларини синамоқчи бўлиб, шоҳ саройига 
келишди. Шоҳ уларни бирма-бир қабул қилди. 
Уч ойғайнининг каттаси ўзи тўқиган ёлғонни бошлади:
– Мен яқинда далага бир тарвуз уруғини ташлаган-
дим. Тарвуз уч кунда униб чиқди. Уни сўйиш учун те-
пасига нарвон қўйиб чиқдим. Тарвузга эндигина пичоқ 
ургандим, пичоғим тарвузнинг ичига тушиб кетса бўла-
дими? Дандон сопли пичоқ эди. Тарвузнинг ичига ки-
риб уч кун қидириб, аранг топдим.


Рустам Жабборов
92
– Жуда ишонарли, – бош ирғади шоҳ. – Бунақа тар-
вузлар бизнинг полизда ҳам етиштирилади. Ҳар битта 
данаги буқадек келади. 
Катта лофчини роса калтаклашди. Навбат ўртанчаси-
га келди:
– Яқинда уйимизнинг олдидан оқиб ўтадиган ариққа 
балиқ илинармикин, қармоқ ташлаб ўтирсам, битта катта 
балиқ илиниб қолди. Шартта ушлаб уйга олиб кирдим. 
Балиқ шу қадар катта эдики, сўйганимдан кейин унинг 
қорнидан арабларнинг учта юк кемаси чиқса бўладими?
– Бўлади, – деди шоҳ тасдиқлаб. – Яқинда балиқчи-
ларим тутиб келган балиқнинг ичидан бутун бошли 
Баҳрайн ороли чиқиб келди. 
Хуллас, иккинчи лофчининг ҳам лофи иш бермади. У 
ҳам юз қамчини еб, ихраб-сихраб, қатордан чиқди. Нав-
бат кенжа лофчига келди. 
– Хўш, сен нима қилдинг? Тарвуз ўстирдингми, балиқ 
овладингми? – сўради шоҳ унга масхараомуз юзланиб.
Кенжа лофчи гапни чўзиб ўтирмади. Аммо, шундай 
бир гап айтдики, шоҳ ҳангу манг бўлиб қолди. Кенжа 
лоф чининг гапини ҳукмдор тасдиқлашни ҳам, инкор 
этишни ҳам билмай қолди. Чунки ҳар икки ҳолатда ҳам 
у лофчига мукофотни бериши лозим эди. Ниҳоят, у шоҳ-
нинг саройидан 100 тилла мукофотни олиб, акалари би-
лан уйига равона бўлди. 
Айтинг-чи, кенжа лофчи шоҳга нима деган бўлиши 
мумкин?
Эллигинчи ҳикоя

Download 1,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish