Жабборов, Рустам 100 жумбоқли ҳикоя / Рустам Жабборов. Тошкент: Янги



Download 1,09 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/102
Sana24.02.2022
Hajmi1,09 Mb.
#217404
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   102
Bog'liq
Yuz-jumboq -new

КЎПРИК ОСТИДАГИ МУАММО
Ёзнинг илк кунлари. Тонналаб ҳўл мева юкланган 
контейнер шимолдаги гавжум шаҳарларнинг бири то-
мон йўл олганди. Юк машинасини ёшгина ҳайдовчи 
бош қарар, унинг ёнида юкнинг ҳақиқий эгалари – кек-
сароқ эркак ва ёшгина йигит кетиб боришарди. 
Йўл узоқ, машина шу пайтгача уч кун йўл босгани 
учун ҳар учала ҳамроҳнинг юз-кўзларида ҳорғинлик се-
зилиб турарди. 
– Барибир янги машина бошқача-да, – деди ҳайдов-
чи жим кетишни ўзига эп билмай. – Мана, уч кундан 
бери маза қилиб кетяпмиз. Йўлда машинанинг бирон 
ери тиқ этгани йўқ. Айниқса, мана бундай трассаларда 
шамолдек учади. 
– Барибир эҳтиёт бўлиб ҳайданг, – деди кекса савдо-
гар. – Синалмаган отнинг сиртидан ўтма, дейишган. Бу 
машина билан узоқ йўлга энди чиқишингиз. Ҳали унинг 
феъли-хўйи, паст-баландини билмайсиз. 
Сизам гапни жа оласиз-да, – мийиғида илжайди 
ёш савдогар. – Йўлнинг паст-баланди, одамнинг феъ-
ли-хўйи бўлади. Бу машина, бир уюм темир-да!
– Амаки тўғри айтяптилар, – деди ҳайдовчи йўлдан 
кўз узмай. – Машинанинг пасти-баланди бўларкан. Ма-
нави янги машинам аввалгисидан 40 сантиметрга ба-
ландроқ. 
– Нима фарқи бор? – қўл силтади ёш савдогар. – Ма-
шина бир-икки қарич баланд бўлди нима, паст бўлди 
нима?


Рустам Жабборов
84
Ҳамроҳлар яна жимиб қолишди. Юк машинаси поён-
сиз саҳрони қоқ иккига бўлган текис, равон йўлдан кетиб 
борар, ярим кечаси бўлгани учун қарама-қарши йўлдан 
келаётган камдан-кам машина кўзга ташланарди. 
Узоқдан ушбу катта йўлни тепасидан ўтган кўприк 
кўзга ташланиши билан кекса савдогар сергакланди. 
– Машинани секинлаштиринг, кўприкка яқинлашяпмиз.
– Нега? – ҳайдовчи ҳамроҳининг мақсадини тушун-
маса-да, машинани секинлатди. 
– Машинангиз олдингисидан 40 сантиметр баланд
тўғрими? Лекин мана бу кўприк йўлимиздаги энг паст кўп-
рик. Контейнер унинг тагидан ўтолмаслигидан қўрқяпман. 
– Э, ҳайдайверинг, ўтади, – уйқусираб гапга аралаш-
ди ёш савдогар. Ҳайдовчи эса кимнинг гапига киришни 
билмасди. 
– Тўхтатинг ҳозироқ! 
Машина кескин тормоз босилганидан кейин ҳам бир 
неча ўн метрча юриб кейин чийиллаганча тўхтади. Бу 
пайт контейнер бортининг тепаси бетон кўприкнинг 
пастки қисмига жуда-жуда яқинлашиб қолганди. 
Ҳар учала ҳамроҳ машина салонидан пастга тушиш-
ди. Кекса йўловчи ён тарафдан машинанинг борти ва 
кўприк ости оралиғини чамалаб кўрди. 
– Худо бир асрабди, – деди ниҳоят бош чайқаб. – Бу 
кўприкнинг лойиҳасини ким чизганини билмадим-у
лекин ҳозирги янги машиналарни эътиборга олмагани 
аниқ. Машинанинг баландлиги кўприк ости билан де-
ярли баравар. Агар машинани тўхтатмай кириб кетга-
нимизда, энг яхши ҳолатда ҳам кўприк тагида тиқилиб 
қолган бўлардик. 
– Уф, молни эртага тушгача буюртмачига етказишимиз 
керак, – деди ёш савдогар бош қашлаб. – Ҳўл мевани узоқ 
ушлаб бўлмайди. Бунақада кеч қолиб кетамиз-ку? 
Ҳайдовчи кекса савдогарнинг тавсияси билан кўприк 
ва машина бортининг ҳақиқий баландлигини ўлчаб 
чиқди. 


85
«
100 жумбоқли ҳикоя
»
– Лоақал машинамиз 2 – 3 сантиметр пастроқ бўлга-
нида ҳам бемалол ўтиб кетарканмиз, – дея хулоса ясади 
ҳайдовчи. 
Боядан бери бу мунозарадан ўзини четга тортиб тур-
ган ёш савдогарнинг бирдан кўзлари чақнаб кетди:
– Топдим...
Унинг таклифи ҳамроҳларга ҳам маъқул тушди. Кон-
тейнер бу усул билан кўприк остидан бемалол ўтиб кетди.
Айтинг-чи, ёш савдогар қандай таклиф билдирган 
бўлиши мумкин? 
Қирқ олтинчи ҳикоя 

Download 1,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish