Жабборов, Рустам 100 жумбоқли ҳикоя / Рустам Жабборов. Тошкент: Янги



Download 1,09 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/102
Sana24.02.2022
Hajmi1,09 Mb.
#217404
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   102
Bog'liq
Yuz-jumboq -new

ТЎРТ ХОНАЛИ СОН
Воқеа Озарбайжоннинг чекка ҳибсхоналаридан би-
рида юз берганди. Соқчилар ёш, келишган, кўркам бир 
йигитни кекса бир чол ўтирган камерага киритишди. 
– Хўш, ўғлим, нима бўлди? – сўради чол йигитга ачи-
ниш билан кўз ташларкан. – Шу ёшингда қандай номаъ-
қул ишга қўл урдинг.
– Э, отахон, – йигит сим каравотга ўтираркан, пе-
шонасини муштига тиради. – Автоҳалокат. Одам уриб 
юбордим. Хаёл билан кўрмай қолибман. 
– Эҳ, ёшлар, ёшлар, – кулимсиради қария. – Хўш, нима 
бўлганди ўзи? Нимани ўйлаб келаётгандинг?
Йигит бироз жим қолди. Кейин эса бошидан ўтган-
ларни ҳикоя қилишга тушди. 
– Отахон, асли бокуликман. Ўқишга киролмадим. Отам 
«тўйингга ўзинг пул топарсан» деб, янги машина сотиб 
олиб берди. Таксичилик қилиб, кунимни кўриб юрган-
дим. Асосан аэропорт олдидаги майдончада турар, янги 
келган меҳмонларни манзилига олиб борардим. 
Кунларнинг бирида Боку – Москва рейсидан тушган 
ёшгина, ҳаддан ташқари гўзал рус қизи тўғри менга то-
мон юриб келди. Бокуга икки кунлик иш билан келгани, 
шу вақт давомида уни бутун шаҳар бўйлаб олиб юрсам, 
яхшигина ҳақ тўлашини айтди. Очиғи, мен бу қизни бу-
тун умр текинга машинамда олиб юришга ҳам тайёр 
эдим. 
Қиз ҳақиқатан ҳам жозибали, маданиятли, камгап 
эди. У бошқа рус қизларига ўхшамас, ҳатто кўзимга тик 
қараб гапиришга ҳам ҳаё қиларди. Шу боис, унга ортиқ-
ча гапиришни ўзимга эп билмадим. Икки кун давоми-
да у билан бутун шаҳарни айландик. Ичери шаҳар, Қиз 
қалъаси, Ширвоншоҳлар саройи, Бульвар... Очиғи унга 
шу қадар боғланиб қолгандимки, икки кун ҳеч қачон ту-
гамаслигини истардим. Рости, мен уни севиб қолгандим. 


Рустам Жабборов
82
Аммо бу ҳақда оғиз очишга журъатим етмади. Балки, 
унинг севгилиси бордир? Балки, турмушга чиққандир? 
Нима қилай, қизлар билан мулоқотга киришишга уқув-
сизлигим панд берди. 
Балки, қизнинг ўзи ҳам менга бирор рағбат билдир-
ганида, бироз дадилланармидим? Ҳатто унинг телефон 
рақами, электрон манзилини ҳам сўрамабман. Унинг 
шаҳардаги ишлари битгач, уйига қайтадиган бўлди. Аэ-
ропортга етиб келганимизда, биргина савол беришга 
журъат этдим.
– Икки кунда шаҳримизни кездингиз, сизга энг ёққа-
ни нима бўлди?
Қиз кулимсираб, сумкасидан бир варақ қоғоз чиқар-
ди. Унда тўрт хонали сон ёзилганди. Қиз шундай дея, бир 
даста долларни ўриндиқ устига ташлаб, машинадан ту-
шиб кетди. Мен эса пулга эътибор ҳам бермай, қўлимда-
ги ёқимли атир ҳиди уфуриб турган қоғоз парчасини 
юзимга босганча қолавердим. 
Қизни жўнатиб юборгач, шаҳар бўйлаб бемақсад 
изғир эканман, кўз олдимда шу тўрт хонали сон кетмас-
ди. Хаёл билан бўлиб, йўлни кесиб ўтаётган кампирни 
кўрмай қолибман... Шифохонага етмаёқ кампирнинг 
жони узилди. Мени суд қилишди. Беш йилга қамаш-
ди. Аммо мени умримнинг беш йили панжара ортида 
ўтиши ҳам ўйлантираётгани йўқ. Ҳамон ўша жумбоқни 
ечолмай юрибман...
– Ўша қоғоз ёнингдами? – сўради йигитдан кекса 
маҳбус.
– Албатта! – йигит шоша-пиша чўнтагидан ўша қоғоз 
парчасини олиб кўрсатди. Қоғозга бир қарашдаёқ тўрт 
хонали сон аниқ-тиниқ кўзга ташланарди: 1361.
Чол бироз тикилиб турди-да, қаҳ-қаҳ отиб кулиб 
юборди:
– Ўғлим, сен наҳотки бу сонларнинг тагига етолмадинг?
– Йўқ, – йигитнинг қароқлари порлади. – Нима, сиз 
унинг маъносини тушундингизми?


83
«
100 жумбоқли ҳикоя
»
– Бўлмасам-чи? – дея чол қоғоздаги сирни тушунти-
риб берганида, йигит «эҳ» дея пешонасига муштлади. 
Айтинг-чи, бу сон қандай маънони англатган?
Қирқ бешинчи ҳикоя 

Download 1,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish