Жабборов, Рустам 100 жумбоқли ҳикоя / Рустам Жабборов. Тошкент: Янги



Download 1,09 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/102
Sana24.02.2022
Hajmi1,09 Mb.
#217404
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   102
Bog'liq
Yuz-jumboq -new

ХАТГА ТУШДИНГ, ЎТГА ТУШДИНГ...
Ўрта аср Европа шаҳарларидан бирида диний бай-
рам кенг нишонланаётган пайт. Шаҳар ҳокими бундай 
байрамлар арафасида зиндондаги гуноҳи енгилроқ 
маҳбусларни озод қилиш ҳақида буйруқ чиқарарди. Шу 
тариқа ҳар йили жуда кўп инсонлар озодликка чиқарди. 
Бу йил ҳам шундай бўлди: судьялар барча маҳбуслар 
ҳақидаги маълумотномаларни ҳоким ҳузурига олиб ки-
ришди. Ҳоким кези келганда турли кўнгилхушликларни 
уюштириб турадиган ҳазилкаш одам эди. Аммо, унинг 
ҳазиллари гоҳида инсоф чегарасини ошиб ўтарди. У ай-
рим маҳкумларни шунчаки эрмак учун турли усулларда 
ўлдиришни ёқтирарди. Гоҳида уларни турли саволлар, 
мантиқий ўйинлар билан синаб кўрар, бу синовлар-
дан ўта олган маҳбусларга ростдан ҳам озодлик насиб
этарди. 
Бу гал ҳам ҳокимнинг яна ана шундай дилхушлик қил-
гиси келиб қолди. Оғирроқ жиноят сабабли узоқ йилга 
озодликдан маҳрум қилинган тўрт шерикнинг жиноят 
иши билан боғлиқ маълумотларга кўз ташларкан, мия-
сида ажойиб бир ўйин ғояси туғилди. 
Маҳбуслар ҳақида барча маълумотларни суришти-
риб бўлгач, қамоқхона нозирига юзланди. 
– Сен бу тутқунларга бориб менинг буйруғимни ет-
каз. Улар эртагача бир варақ қоғозда ўз исм-фамилияла-
рини ёзиб беришсин. Ҳамма исм-фамилиялар тўлиқ ва 
аниқ-равшан бўлиши лозим. Тўқима исм ўйлаб топиш-
ни хаёлларига ҳам келтиришмасин. Чунки улар ҳақида 
ҳамма маълумотлар бизда бор. Шарт шуки, рўйхатнинг 
бошида турган одам қатл этилади, қолганлари эса озод-
ликка чиқарилади. Агар ақл-фаросатни ишлатишса, 
тўртови ҳам озодликка чиқади. Акс ҳолда, тирик қолиш 
учун эрталабгача бир-бирини ғажиб ташлайди. 


Рустам Жабборов
78
Қамоқхона бошлиғи топшириқни олиши билан ҳа-
лиги маҳбуслар ётган турмага югурди. Уларнинг ёнига 
кириб, бу ғаройиб буйруқнинг мазмунидан хабардор 
қилди. Кейин хунук тиржайганча камерани тарк этди. 
Торгина камерада совуқ жимлик чўкканди. Ҳамма 
бир-бирига душман кўзи билан қарай бошлаганди. Кейин 
бирма-бир ушбу буйруқ ҳақида ўз фикрларини билдира 
бошлашди. Баҳс жанжалга айланишига бир баҳя қолгани-
да, уларнинг ичида ёши каттароғи ғалати таклиф киритди.
– Мен ҳокимни биламан, у кўнгилхушликни ёқтира-
ди. Биз шундай чора топишимиз керакки, биз тутган йўл 
унга маъқул бўлсин. Шунда у бизнинг ҳаммамизни озод-
ликка чиқариб юбориши мумкин. 
– Хўш, қанақа йўл тутсак бўлади?
Кекса маҳбус бир варақ қоғозда тўрт кишининг 
исм-фамилиясини ўзига хос тарзда битиб берди. У тут-
ган йўл қолганларга ҳам маъқул бўлди. Эртаси куни қа-
моқхона нозири ҳалиги рўйхатни олиб, ҳоким ҳузурига 
югурди. Ҳоким ҳалиги қоғоз парчасига кўзи тушиши би-
лан кулиб юборди:
– Оббо шоввозлар-ей, боплашибди-ку? Ўзимам худ-
ди шундай йўл тутишса, уларни қўйиб юбораман, деб 
тургандим. Ақлли одамлар экан. Ҳаммасини кечирдим, 
уларни қўйиб юборинг.
Шу тахлит тўрт маҳбус бараварига эркинликка чиқибди.
Ўйлаб кўринг-чи, улар исм-фамилияларини қандай 
тартибда ёзишган?
Қирқ учинчи ҳикоя

Download 1,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish