Жабборов, Рустам 100 жумбоқли ҳикоя / Рустам Жабборов. Тошкент: Янги



Download 1,09 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/102
Sana24.02.2022
Hajmi1,09 Mb.
#217404
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   102
Bog'liq
Yuz-jumboq -new

НИЯТИДАН ҚАЙТГАН ЎҒРИ
Ярим тун. Ҳатто сарой қўриқчиларини ҳам мудроқ 
босган. Хазина эшиги олдида ўтирган бақувват посбон 
хазина эшигининг мустаҳкам пўлат калитини маҳкам 
бағрига босганча, уйқуни урмоқда. 
Хазина жойлашган кенг бинода эса... Тўғри бу бино-
нинг метин деворларини ҳеч ким тешиб ўта олмайди. 
Аммо, қачондир ер остидан кимдир бу мустаҳкам ғаз-
на учун йўл топиб келиши ҳеч кимнинг хаёлига келма-
ганди.


Рустам Жабборов
72
Дафъатан хонанинг ўртасидан аввал кичкина тирқиш 
очилди. Кейин бу тирқиш кенгая бошлади. Аввал бу туй-
нукдан йигитнинг боши кўринди. Унинг қоронғиликка 
кўникиб қолган кўзлари бирор хавф-хатарни илғамади 
чоғи, туйнукдан секин ташқарига чиқди. Атрофга боқиб 
енгил тин олди. 
У уч йиллик умрини шу ишга сарфлади. Хазинанинг 
қаерда жойлашганини сўраб-суриштириб чиқди. Бутун 
имкониятини мўлжални тўғри олишга сарфлади. Кечаю 
кундуз тиним билмай ишлади. Одамлар сезиб қолмас-
лиги учун лаҳм қазишни ўз уйидан эмас, ҳеч кимнинг 
кўзи тушмайдиган овлоқ бир майдондан бошлади. Уч 
йил ичида не-не кунларни бошидан кечирмади. Фикри-
дан қайтмоқчи ҳам бўлди. Бундан кўра, ҳалол меҳнат 
билан кун кечиргани афзал эди. Аммо... у ҳам озмун-
ча заҳмат чекяптими? Бу хазина халқнинг пешона тери 
эвазига тўпланган. Бунда унинг ҳам ҳақи бор. Албатта, 
бир ўзи бутун хазинани ўмариб кетолмайди. Нари бор-
са бир қоп олтин опчиқар...
Шу ишни битиргач, ўғриликдан воз кечади. Қолган 
умрини тоат-ибодатда ўтказади. Балки шу йўл билан 
гуноҳларини ҳам ювишга улгурар. Унинг содда ва тор 
фалсафаси ана шундан иборат эди. 
Мана, ниятида етди. Олтин-кумуш, хилма-хил қим-
матбаҳо тошлар атрофда сочилиб ётибди. Истаганича 
қопини тўлдириб кетиши мумкин. Йигит шу заҳот ишга 
киришди. Қўлига илинган қимматбаҳо тош ва олтин тан-
галарни қопга жойлади. Бўлди. Кўзи очлик қилса ўзига 
зиён. Кўтариб кетолмайди. Агар қўлга тушиб қолса, нақ 
терисини шилишади. 
У эндигина қопни судраб лаҳм оғзига келганида, 
беихтиёр оёқ остида ётган қандайдир маъданга кўзи 
тушди. Қизиқ бу нима бўлдийкин? Олтинга ўхшамайди, 
Кўриниши ҳам бирор бир қимматбаҳо тошга мос кел-
майди. Беихтиёр ҳалиги тошни тилига теккизиб кўрди. 
Аммо, дафъатан... унинг кўзлари олайиб кетди.


73
«
100 жумбоқли ҳикоя
»
Бир зум нима қилишини билмай қотиб турди. Кейин 
оғир уф тортди. Лаҳм оғзида турган қопига бир қараб 
қўйди-ю, индамай ўзини лаҳм ичига урди. 
Посбон хазинанинг ичига кириб донг қотди. Олти-
ну жавоҳир тўла қоп лаҳм оғзида ҳамон турар, ҳеч ким 
кўринмасди. Шу заҳоти хазинабон келиб, бутун хазина-
ни кўздан кечирди. У ердаги бойликларни қайта ҳисоб-
лаб чиқишди. Хазинадан ҳатто бир чақа ҳам ўғирлаб 
кетилмаган эди. 
Лаҳм қазилган, ўғри тушгани аниқ, лекин... Лаҳмнинг 
нариги оғзи бўм-бўш ялангликка олиб чиқар, ўғрининг 
изидан тушишнинг ҳам иложи йўқ эди. Ҳаммани, ҳат-
то шоҳни ҳам битта нарса ўйлантирарди: ўғри шунча 
меҳнат қилиб, нега олтинларни ташлаб кетди? Нима уни 
аҳдидан қайтарган бўлиши мумкин? 
Бу ҳақда сиз ҳам ўйлаб кўринг-чи?
Қирқинчи ҳикоя

Download 1,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish