ОРОЛДА ЧИҚҚАН ЁНҒИН
...Саноқли тадқиқотчилардан иборат экспедиция аъ-
золари архипелагнинг энг чекка қисмидаги бу оролга
эсон-омон етиб келишгач, уларни бу ерга олиб келган
кема ортига, бундан бир неча юз мил наридаги оролга
қайтиб келганди.
Орол унчалик катта эмасди. Унинг ҳамма ёғи паст
бўйли буталар билан қопланган, ёзнинг жазирама ой-
лари бўлгани боис, буталар қовжираб кетганди.
– Ҳавоси яхши экан, – деди экспедиция раҳбари
Шарқ тарафдан эсаётган енгил шамолга кўксини очиб. –
Бу ерларга анча салқин тушиб қолибди. Лекин жазира-
ма аллақачон бутун оролни ўз забтига олган кўринади.
Буталарнинг қуриб-қақшаганини қаранглар.
– Ҳа, анчадан бери ёмғир ёғмаган кўринади, – деди
тадқиқотчилардан яна бири.
Шу тариқа тадқиқотчилар оролни қадам-бақадам ўр-
ганишга киришишди. Улар оролнинг бутун манзарасини
суратга олишди. Орол Шарқдан Ғарбга томон кўтари-
либ борарди. Унинг уч тарафи баланд қоялардан ибо-
рат, кема фақат нишабликдан иборат Шарқий соҳилда-
гина тўхтай оларди.
Айнақса, баланд қоялар этагидан туриб пастга қараш
ҳам завқли, ҳам қўрқинчли эди. Бу ердан қирмизи уфққа
туташиб кетган уммон айрича кўриниш касб этар, аммо
бу баландликдан пастга сакрашни тасаввур қилишнинг
ўзиёқ даҳшатли эди.
– Бу орол баҳорда нақадар чиройли бўлса керак-а? –
деди ҳамроҳлардан яна бири орзумандлик билан.
Экспедициянинг бир неча кунга етарли озиқ-овқати
бор эди. Шу боис бу ерда чодир тикиб бир муддат қола-
диган бўлишди.
Кунлар ўтиб борар, экспедиция ҳам чамаси ўз зим-
масидаги ишни бажариб бўлганди. Фақат архипелагнинг
Рустам Жабборов
88
марказидан келиши керак бўлган кемани кутиш қолган-
ди, холос.
– Бу ерда уяли алоқа ҳам ишламайди, – деди экспе-
диция раҳбари қўл телефонига умидсиз термилиб, кейин
эса ёрдамчисига буюрди. – Келишувимиз бўйича кема
бугун келиши керак. Сен шарқий соҳилдан хабар олиб
кел. Узоқдан кема кўриниши билан менга хабар қиласан.
Ёрдамчи ёлғиз ўзи пастга, шарқий қирғоқ томонга
кетди. Ёрдамчи жуда ёш, тажрибасиз эди. Бир муддат
соҳилни кезиб юрди, олисдан ҳеч қандай кеманинг қо-
раси кўринмасди. Беихтиёр чўнтагидан сигарет чиқа-
риб, лабига қистирди. Гугурт чақиб сигаретасини ёндир-
гач, ҳали ўчиб улгурмаган чўпни хаёлчанлик билан ерга
улоқтирди.
Қуруқшаб ётган буталар бирданига гуриллаб кетди.
Ёрдамчи аввалига ҳеч нарсани тушунмади. Олов шид-
дат билан ёйилиб борарди. Ёрдамчи жонҳолатда тепа-
ликка, қоялар лабида турган шериклари тарафга югур-
ди. Шарқдан эсаётган шамол ёнғинни янада кучайтириб
юборди. Бир зумда олов оролнинг шарқий қисмини
эгаллаб олди. Қолган уч томондан денгизга тушишнинг
иложи йўқ эди.
– Олов, олов... – деди ёрдамчи шериклари олдига
аранг етиб келаркан. Чиндан ҳам пастдан ёнғин қуруқ
буталарни ямлаб келарди. Экспедиция аъзолари танг
аҳволда қолди.
– Ёнғин узоғи билан бир соатда биз турган жойга
етиб келади, – деди экспедиция раҳбари. – Тезроқ бир
йўлини топмасак ҳалок бўламиз.
Вазият ўта қалтис эди. Тезда бирор қарорга келиш
керак. Қоялардан пастга сакраш ўлим билан баравар.
Мўр-малахдай бостириб келаётган оловнинг ҳам усти-
дан ҳатлаб бўлмайди. Шарқдан эсаётган шамол ёнғин-
нинг ғарбга томон ҳаракатини янада тезлатмоқда.
Худди шу аснода экспедиция аъзоларидан бири ан-
тиқа таклиф берди. Бу таклиф аввалига бироз эриш
89
«
100 жумбоқли ҳикоя
»
ту йилса-да, бошқа чора қолмаганди. Шу усулни қўл-
лашганди, экспедициянинг ҳамма аъзолари омон қол-
ди. Кўп ўтмай кема келиб, уларни архипелаг марказига
олиб кетди.
Айтинг-чи, улар ёнғин балосидан қай усулда омон
қолишди экан?
Қирқ саккизинчи ҳикоя
Do'stlaringiz bilan baham: |