АЖОЙИБ ТАМАДДИ
Оила аъзолари ҳамиша дастурхон бошида жамул-
жам бўлиб, тамадди қилишарди. Бу гал ҳам шундай
бўлди. Жамила опа дастурхонга қандай емак ҳозирлаш
кераклиги ҳақида унча бош қотириб ўтирмади. Хаёлига
биринчи бўлиб урилган таомни ҳозирлашга киришди.
Газнинг қулоғини бураб, масаллиқни қозонга солди.
Жамила опанинг бир-биридан шўх уч фарзанди она-
сининг ҳар бири ҳаракатини кузатиб турарди. Жамила
опа дўкондан ул-бул харид қилиш учун кўчага чиқиб
кетган пайтда катта ўғил, етти ёшли Фарҳод секин қо-
зонга қаради. Стол устида турган туздонни қўлида олиб,
қозонга бир ҳовуч тузни ташлади. Бу ҳолатни кўриб тур-
ган унинг укаси олти ёшли Дилшод ҳам акасининг изи-
дан келди. Оёғининг тагида кичикроқ стулча қўйиб стол
устида турган туздонни олди ва у ҳам акасининг ишини
такрорлади.
– Энди овқатимиз роса шўр бўлиб кетса керак, – айё-
рона кулимсиради Фарҳод.
– Мен туздондаги қолган тузни қозонга бўшатдим, –
мақтанди Дилшод.
– Мен ҳам, мен ҳам қозонга туз ташлайман, – хархаша
қилишга тушди кичкинтой Озод. – Агар менгаям туз то-
пиб бермасаларинг ҳаммасини ойимга айтиб бераман.
Дилшод ва Фарҳод бир-бирига қараб қолди. Бир-
оздан сўнг Фарҳод токчада турган бир қути тузни олиб,
Рустам Жабборов
90
кичкина укасига тутқазди. Хуллас, кенжатой ҳам акала-
ридан орқада қолишни истамади. Акаларининг ёрдами-
да икки ҳовучини тўлғазиб, қозонга туз солди.
Кўп ўтмай ойиси дўкондан қайтиб келди.
– Ойи, нега овқатга туз солмадингиз? – дея Жамила-
нинг оёғига эркалаб суркалди ўртанча ўғил Дилшод.
– Вой шумтака-ей. Агар сен шуни хоҳласанг, ҳозир туз
соламиз-да! – у шундай дея кафтини тўлдириб, туз олди
ва қозонга ташлади.
– Мен учун ҳам, мен учун ҳам туз соласиз, – ер тепин-
ди кичкинтой Озод.
Жамила кулимсираб, яна бир чимдим туз олиб қо-
зонга ташлади ва катта ўғлига ўгирилди:
– Балки сен учун ҳам туз солишим керакдир? – бола-
ларидан осонликча қутулолмаслигини билган Жамила
шундай дея қозонга яна бироз туз ташлади. – Бўлдими,
энди учовингизнинг ҳам кўнглингиз жойига тушдими?
Болалар мамнун ирғишлашарди.
Тамадди пайтида оила бошлиғи Бекзод кириб кели-
ши билан болалар жимиб қолишди. Жамила эрининг
олдига дастурхон ёзди. Бу пайтда қозондаги овқат ҳам
тайёр бўлиб қолганди.
– Хўш, бизни нима билан хурсанд қиласизлар? – сўра-
ди Бекзод дастурхон бошига келиб ўтираркан.
Шумтакалар негадир бир-бирига қўрқибгина тики-
либ туришарди. Ниҳоят, овқат дастурхонга келтирилди.
Одатга кўра, таомга биринчи бўлиб, оила бошлиғи қўл
узатди. Таомдан татиб кўриб, хотинига юзланди:
– Ҳаммаси жойида, лекин туз эсдан чиқибди-ку?
Жамила узр дегандек бош ирғаб, шартта бўшаб қол-
ган туздонга туз солиб эрининг олдига келтириб қўйди.
Бекзод қорнини тўйғазиб мамнун жилмайди. Чамаси
тамадди унга ёққан эди.
Ўйлаб кўринг-чи, бу қандай овқат бўлиши мумкин?
91
«
100 жумбоқли ҳикоя
»
Қирқ тўққизинчи ҳикоя
Do'stlaringiz bilan baham: |