СУВ ОСТИДАГИ ОЛМОС
Воқеа қадим замонларда бўлиб ўтган эди. Бир мам-
лакатнинг ҳукмдори ўз мулкининг турли сарҳадлари
бўйлаб саёҳатни ёқтирарди. Кунларнинг бирида у энг
сара йигитлари ва содиқ мулозимлари билан саёҳатга
отланди. Ўз мулки ҳудудидаги жуда кўп шаҳар ва қиш-
лоқларни, ўрмон ва саҳроларни кезиб чиқди.
Ҳукмдор ўз йигитлари билан юра-юра бир тоғ этаги-
даги кўл бўйига етиб келди. Шу ерда чодир тикиб, тунаб
қолмоқчи бўлишди. Атроф бениҳоя гўзал, жозибали эди.
Шоҳ кўл бўйини айланиб юраркан, бир дарахт панасига
келиб тўхтади. Беихтиёр сув остидан ярақлаб кўриниб
турган, каптар тухумидек катталикдаги олмосни кўриб
қолди. Олмос шу қадар ёрқин нур сочардики, уни бема-
лол сувга қўл тиқиб олиш мумкиндек эди.
Шоҳ сувга қўл солиб кўрди. Аммо олмос сув тубида
бўлгани боис, унга қўли етмади. Шунда у дарҳол йигит-
ларини ёнига чорлади.
65
«
100 жумбоқли ҳикоя
»
– Менга ана шу олмосни олиб чиқинглар, уни мен ўз
тожимга ўрнатмоқчиман.
– Бу муаммо эмас, – деди баҳодир йигитлардан бири.
– Олмосни ҳозироқ олиб чиқиб берганим бўлсин.
Шундай дея у ўзини сувга ташлади. Анча пайт сув
остида тимирскиланиб қайтиб чиқди.
– Ҳукмдорим, сув остидан ҳеч қандай олмосни топа
олмадим.
Шунда бошқа бир навкар шартта ўзини сувга ташла-
ди. У ҳам аввалги шериги сингари анча пайт сув тубини
пайпаслаб, бўш қўл билан қайтиб чиқди. Шу тариқа бир
қанча мулозимлар сувга тушиб, ундан қуруқ чиқишди.
Ҳукмдорнинг эса қовоғи солиниб, кайфияти бузилиб
борарди.
Мулозимлар орасида ёш, аммо ақллилиги билан
бош қалардан ажралиб турадиган бир йигит бор эди.
– Ҳукмдорим, – деди у ўз валинеъматига таъзим бажо
қиларкан. – Агар изн берсалар мен ҳам ўз омадимни си-
наб кўрсам.
Бошқа йигитлар унинг жасоратига ҳайрат, ҳатто мас-
хара билан қараб туришарди. Ахир манаман деган баҳо-
дирларнинг қўлидан ҳеч иш келмагач, у нима ҳам қила
оларди. Ҳукмдор маъқул, дегандек бош ирғади.
– Фақат, мен чуқурроқ шўнғий олишим учун мана шу
дарахтнинг тепасидан чиқиб, сувга калла ташлайман, –
деди ёш мулозим.
– Менга фарқи йўқ, – деди ҳукмдор кибр билан. –
Менга олмос керак. Агар топиб чиқа олмасанг, сени са-
ройдан қувиб юбораман.
Йигит шартта ўрнидан туриб, устки кийимларини
ечди-да, чаққонлик билан дарахтга тирмашди. Дарахт-
ни энг тепа шохига чиқиб олгач, ўша ердан сувга кал-
ла ташлади. Кўп ўтмасдан, сувдан йигитчанинг боши
кўринди. Кейин эса сувдан чиқиб, қўлида ял-ял ёниб
турган олмосни ҳукмдорга тутқазди.
Рустам Жабборов
66
Ҳамма ҳайратдан лол бўлиб қолганди. Ҳукмдор ҳам
олмосни қўлига олиб кўраркан, севинчини ичига чиқ-
масди.
– Сенга қойил қолдим, – деди ҳукмдор. – Бугундан
бошлаб, сени энг яқин мулозимим этиб тайинлайман.
Фақат айт-чи, бунга қандай эришдинг?
– Бир қошиқ қонимдан кечинг, ҳукмдорим, – деди
йигит ва бу олмосни қандай қўлга киритганини айтиб
берди.
Айтинг-чи, ҳеч ким қилолмаган ишни бу ёш йигитча
қандай уддалаган бўлиши мумкин?
Ўттиз олтинчи ҳикоя
Do'stlaringiz bilan baham: |