Жабборов, Рустам 100 жумбоқли ҳикоя / Рустам Жабборов. Тошкент: Янги



Download 1,09 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/102
Sana24.02.2022
Hajmi1,09 Mb.
#217404
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   102
Bog'liq
Yuz-jumboq -new

САККИЗ КУЛЧА ВА САККИЗ ТИЛЛА
Икки отлиқ олис йўлдан келишарди. Қош қорайиб 
қолганди. Бийдек дала. Яқин атрофда на бирор қишлоқ, 
на бирор қалъа кўринмайди. 
– Бу ёғига оз қолди, – деди қотмадан келган, новча 
суворий худди ўзига таскин бераётгандек. – Агар тўхта-
масдан йўл боссак, ярим тунда шаҳарга кириб борамиз. 
– Қорин ҳам роса очди, – деди унинг миқти, пакана 
ҳамроҳи. – Балки бироз тўхтаб тамадди қилиб олармиз?
Бу таклиф шеригига маъқул тушди шекилли, йўл че-
тидаги қуриб қолган дарахт олдида отини тўхтатди. Ик-
ковлашиб, хуржунларни туширишди, отларни боғлаб, 
катта харсанг устига белбоғ ёзишди. 
– Менда бешта кулча қолган, – деди новча белбоғ 
устига нонларни териб чиқаркан.
– Менда эса уч дона, – илжайди пакана ҳам борини 
дастурхонга тўкиб.
– Ҳа, бемалол қорнимиз тўяди, ҳатто ортиб ҳам қо-
лади, – новча шундай деб мешда қолган сувдан ютоқиб 
ича бошлади. 
Шу пайт узоқдан чанг кўтарилди. 
– Оббо, ошга пашша тушаркан-да, – семизнинг афти 
буришди. Новча индамади. 


63
«
100 жумбоқли ҳикоя
»
Кўп ўтмай, улар сафига учинчи отлиқ келиб қўшил-
ди. У ҳам отини дарахтга боғларкан, дастурхон устидаги 
кулчаларга суқ билан тикилди. 
– Биродарлар, – деди у аранг ютиниб. – Шаҳаргача оз 
қолди, аммо икки кун саҳрода оч-наҳор қолиб кетдим. 
Оёғимда зўрға турибман, мени ҳам дастурхонингиздан 
баҳраманд қилсангиз, Худо хайрингизни берсин.
– Майли, биродар, дастурхонимизда сенинг ҳам на-
сибанг бор экан.
Шундай дея у саккизта нонни бурдалаб чиқди. Нон 
ва сувдан иборат тамадди узоққа чўзилмади. Бир зумда 
дастурхон устида ҳатто увоқ ҳам қолмади. Бироқ, ҳар 
қалай учала йўловчининг нафси сал бўлса-да, ором
олганди.
– Биродарлар, – учинчи йўловчи икки ҳамроҳга узр-
ли жилмайди. – Сизлар ҳаётимни сақлаб қолдинглар, 
десам хато бўлмайди. Ахир бу аҳволда шаҳарга етиб 
олишим қийин эди. Агар хафа бўлмасанглар... – у шун-
дай дея белбоғига қистирилган ҳамёнини суғуриб олди 
ва саккизта тилла тангани дастурхон устига ташлади. – 
Мана шу арзимас ҳадямни ўзларинг тақсимлаб олсан-
гизлар. Энди менга рухсат, шошиляпман...
Учинчи йўловчи шундай дедию, отига сакраб минди. 
Шу заҳоти қоронғилик ичига сингиб кетди. 
– Бир нечта кулча нон учун саккиз танга, – семизнинг 
кўзлари чақнаб кетди. – Худо бераман деса, ҳеч нарса 
эмас экан. Тўрт тангадан бўлиб оламиз-да, энди.
– Йўқ, ўртоқ, менимча ҳар кимнинг дастурхондаги 
улушига қараб, – томоқ қирди новча. – Менда бешта 
нон бор эди, сенда эса учта. Демак, беш тангаси меники, 
қолгани сеники!
– Бекор айтибсан, кемага тушганнинг жони бир. Му-
софирни иккимиз ҳам тенг меҳмон қилдик. 
Кутилмаганда орада низо чиқди. Ҳар иккиси ўз фик-
рини маъқулларди. Охири икковлашиб, шаҳарга етгач 
можарони қозининг қабулида ҳал қиладиган бўлишди. 


Рустам Жабборов
64
Эртаси куни қози уларни қабул қиларкан, ҳар иккиси-
нинг даъвосини диққат билан эшитди.
– Демак, сиз йўловчининг ҳадясини фақат адолат 
нуқтаи назаридан тақсимлашимни сўрайсиз, шунда ҳар 
иккингиз менинг тақсимотимга кўнасиз, тўғрими?
– Албатта, – дея бош ирғади ҳар икки ҳамроҳ. 
– Унақада, манави етти тилла сеники, деди қози ол-
дида турган тангаларнинг еттитасини новчага тутқазиб. 
– Сенга эса бир тилла тегади.
Қози шундай сўнг, бу тақсимотни ўта оқилона тарзда 
исботлаб берди. Ҳар икки тараф бу тақсимот қаршисида 
лол қолишганди. 
Айтинг-чи, қози нимага асосланиб, тиллаларни бун-
дай тақсимлади экан? 
Ўттиз бешинчи ҳикоя

Download 1,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish