Жабборов, Рустам 100 жумбоқли ҳикоя / Рустам Жабборов. Тошкент: Янги



Download 1,09 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/102
Sana24.02.2022
Hajmi1,09 Mb.
#217404
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   102
Bog'liq
Yuz-jumboq -new

АВТОБУСДА ЙЎҚОЛГАН ПУЛ
Бир гуруҳ юқори синф ўқувчиларини ўз бағрига олган 
автобус сўлим қир-адирлар оралаб, ёзги оромгоҳ сари 
илгарилаб борарди. Автобусда кетаётган йигит-қизлар, 
ҳатто икки нафар тарбиячию ҳайдовчининг ҳам кайфия-
ти чоғ. Ёшлар қарсак чалиб қўшиқ айтиб боришарди. 
Кутилмаганда ўқувчилардан бири – Аброр нимадир 
қидириб чўнтагини кавлаштирдию, пули йўқолганини 
пайқаб қолди. Ранги қув ўчган ўқувчи беҳол тарбиячи 
ўтирган ўриндиқ тарафга судралиб борди ва унинг қу-
лоғига энгашиб, юз берган нохушликдан огоҳ этди. 
Тарбиячининг қувноқ юзи бирдан тундлашди. Шарт-
та болаларнинг диққатини жалб қилиш учун қўлини 
кўтарди. Ҳамма жимиб қолгач, тарбиячи Аброрга юз-
ланди.
– Аввал ўзинг ҳамма ёғингни текшириб кўрдингми? 
Балки сумкангга қўйгандирсан? Балки ҳали автобусга 
чиқмасингдан аввал тушириб қолдиргандирсан?
– Йўқ, – йиғлагудек жавоб берди Аброр. – Автобус 
қўзғалганда пулимни санаб кейин ён чўнтагимга солиб 
қўйганди. Ҳамма ёқни қарадим. Пул йўқ. 
Бир зумда ҳамма бир-бирига шубҳали қарай бошла-
ди. Аммо ҳеч кимдан сас-садо чиқмасди. Шунда иккин-
чи тарбиячи гапга қўшилди. 
– Агар Аброрнинг гапига ишонадиган бўлсак, автобус 
ҳаракатланаётганда пул унинг чўнтагида бўлган. Автобус 
шу пайтгача тўхтамасдан келяпти. Ҳеч ким тушиб қол-
гани ҳам йўқ. Демак, пул ҳам, ўғри ҳам шу ерда – авто-
бусда.


Рустам Жабборов
58
– Афсуски шунақа, – деди биринчи тарбия бош чай-
қаб. – Дам олишнинг бунақа кўнгилсиз бошланишини 
ҳеч ким кутмаганди. Бу ишни ким қилган бўлса ҳам тўғри 
қилмапти. Яхшиси Аброрнинг пулини қайтариб берсин. 
Ҳамма жим, ҳеч ким миқ этмасди. 
– Қайтариб бериш ниятида бўлса, ҳеч қачон пул-
ни олмаган бўларди, – деди биринчи тарбиячи. – Мен 
ажойиб бир усулни биламан. Бу усул жуда кўп синовдан 
ўтган, бирор марта панд бермаган.
– Қанақа усул? – сўради кўпчилик қизиқиб. 
Тарбиячи ўз сафархалтасидан битта бутун нон чи-
қарди. 
– Мен бир қизиқ дуони биламан. Ўша дуони ўқиб 
мана бу нонга дам соламан. Кейин уни ҳаммага бир 
тиш ламдан тарқатиб чиқаман. Айбсиз одам нонни қий-
налмасдан ютиб юборади. Ўғрининг эса томоғига тиқи-
либ қолади. Шу тахлит айбдор маълум бўлади. Хўш, шу 
усулни қўллаб кўрамизми?
Бу таклиф ҳаммага маъқул тушди. Тарбиячи нималар-
нидир пичирлаб нонга дам солди. Кейин нонни бурда-
лаб, ҳаммага тарқатди. Автобусдагиларнинг бари нон 
бурдаларини чайнашга тушишди. Бирдан орқа қатор-
да ўтирган қорамағиз бола бўғзини ушлаб типирчилаб 
қолди. Ҳамма унинг бошида тўпланди. Сув ичиришди. 
Бир тишлам нон аранг унинг томоғидан ўтиб кетгач, 
зўрға хириллади:
– Мени кечиринглар, пулни мен олгандим. Бошқа 
қилмайман. 
...Манзилга етиб боргач иккинчи тарбиячи шериги-
дан сўради:
– Шунақа зўр кароматинг бор экан-у, билмас экан-
ман.
– Бу ерда ҳеч қандай сир йўқ, – деди биринчи тарбия-
чи. – Ҳаммаси жуда оддий. 
Айтинг-чи, тарбиячи айбдорни қандай аниқлаган?


59
«
100 жумбоқли ҳикоя
»
Ўттиз иккинчи ҳикоя

Download 1,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish