Жабборов, Рустам 100 жумбоқли ҳикоя / Рустам Жабборов. Тошкент: Янги



Download 1,09 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/102
Sana24.02.2022
Hajmi1,09 Mb.
#217404
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   102
Bog'liq
Yuz-jumboq -new

ҚАЛЪАНИ ҚАНДАЙ ЭГАЛЛАШДИ?
Илк ўрта асрлар. Европа. Франклар навбатда юриш-
га отланишган. Қиролнинг буйруғига биноан, саркарда 
қисқа фурсат ичида чегарадан анча олисдаги қалъалар-
дан бирини забт этиб келиши керак.
Қалъа душман келаётгани ҳақида аввалдан хабар 
топган, шу боис, етарлича ҳозирлик кўриб қўйган эди. 
Юз йиллар аввал римликлар томонидан бунёд этил-
ган бу қалъа деворлари ҳар қандай душман ҳужумига 
дош бера оларди. Квадрат шаклидаги қалъа девори-
нинг атрофи эни ўн метр келадиган сув тўла хандақ би-
лан ўраб чиқилган. Хандақ устидаги кўтарма кўприклар 
олиб қўйилган, хуллас, қалъага киришнинг ҳам, чиқиш-
нинг ҳам имкони йўқ. Қалъа аҳолиси эса озиқ-овқат ва 
сув захираларини ғамлаб қўйишганди. 
Саркарда қалъага етиб келганда, хандақ сув билан 
лиммо-лим эди. Оғир совутлар ва қурол-аслаҳалар би-
лан бунчалик кенг ва жуда чуқур хандақдан сузиб ўтиш-
нинг иложи йўқ. Саркарда дарҳол қўшиндаги зобитлар-
га юзланди.


Рустам Жабборов
54
– Қирол бизга жуда кам муддат берган. Лекин бу кенг 
хандақдан қандай ўтамиз? 
– Биз ўзимиз билан тўрт-бешта нарвон олиб келган-
миз, – деди бир зобит. 
Шу заҳоти нарвонларни ўлчаб кўришди. Нарвонлар-
нинг барчаси бир хил узунликда бўлиб, уларнинг иккин-
чи учи нариги қирғоққа бир-икки қарич етмасди, холос. 
– Нарвонларни бир-бирига михлаб ё боғлаб чиқ-
сак-чи? – деди яна бир зобит. 
Аммо аксига олиб, қўшинда арқон ҳам, мих ҳам йўқ 
эди. Яқин атрофда эса бундай нарсаларни топиб келиш 
учун на бирор қалъа, на бирор қишлоқ кўзга ташланар-
ди. Вақт эса жуда кам қолган. Агар қўшин қуруқ қайтса, 
қаттиққўл қирол саркардани шафқатсиз жазолайди.
– Эҳ, агар шу хандақни кесиб ўтсак етарди, дарвозани 
бузиб бўлса ҳам қалъага кирардик, бир неча соат ичида 
қалъага қирол байроғи тикиб ортга қайтардик, – деди 
саркарда маъюслик билан. 
Шундан сўнг саркарда бутун қўшинга юзланиб, хан-
дақдан ўтиш йўлларини излашни буюрди. Оддий аскар-
лар ҳам бу ҳақда бош қотира бошлашди. Квадрат шакли-
даги хандақ соҳили бўйлаб айланиб юрган аскарлардан 
бирининг миясига кутилмаганда жўяли фикр келди. 
– О, буюк саркарда, мен хандақдан қандай ўтиш йў-
лини биламан! 
Саркарда унинг фикрини диққат билан эшитди ва у 
айт ган усулни қўллаб кўришни буюрди. Мавжуд имко-
ниятлардан келиб чиқиш, ҳалиги аскар айтган чорани 
қўллашган эди, кутилган натижа қўлга киритилди. Қисқа 
фурсатда аскарлар хандақда ўтиб, қалъа дарвозасини 
очишга муваффақ бўлишди. Шу тариқа саркарда айтил-
ган муддатда зафар билан ортга қайтди. 
Айтинг-чи, қўшин хандақдан қандай қилиб ўтиб ол-
ган?


55
«
100 жумбоқли ҳикоя
»
Ўттизинчи ҳикоя

Download 1,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish