Жабборов, Рустам 100 жумбоқли ҳикоя / Рустам Жабборов. Тошкент: Янги



Download 1,09 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/102
Sana24.02.2022
Hajmi1,09 Mb.
#217404
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   102
Bog'liq
Yuz-jumboq -new

ДЕВОНАНИНГ ТАНЛОВИ
Миср, «Водий ал-мулук» – Шоҳлар водийси яқинида-
ги Дакрур қишлоғи. 
Бу ердаги минг йилларнинг тилсиз гувоҳига айлан-
ган кўҳна обидалар ҳамиша сайёҳлар билан гавжум. 
Қишлоқ аҳлининг катта қисми дунёнинг турли ҳудуд-
ларидан келадиган сайёҳлар ҳисобидан кун кечиради. 
Кимдир сайёҳларни суратга тушириб пул ишлайди, ким-
дир таржимонлик қилади. Кўпчиликнинг ҳунармандчи-
лик устахоналари бор. Турли хил сувенирлар, папирусга 


Рустам Жабборов
52
кўчирилган суратлар, тасбеҳлар ва шунга ўхшаш буюм-
лар тайёрланади.
Гидлар ҳам асосан шу қишлоқ одамлари. Чунки 
Шоҳлар водийсининг тарихи, диққатга сазовор жойла-
рини улар ҳаммадан кўра кўпроқ билишади. 
Сайёҳлар нафақат Фиръавнлар замонидан ёдгор бў-
либ қолган кўҳна обидалар ва маҳобатли ҳайкаллар, 
балки оддий одамларнинг ҳаёти, турмуш тарзи билан 
ҳам қизиқишади. Баъзи қишлоқ хонадонларига кириб, 
уларнинг кундалик машғулотларини томоша қилишади. 
Маҳаллий гидлар сайёҳларни қишлоқ одамлари би-
лан учраштиришаркан, албатта, шу қишлоқда ўзининг 
ғайриоддий қилиқлари билан ном чиқарган девонаси-
фат қария – Нажибни ҳам таништириб ўтишарди. Энг 
қизиғи, Нажиб кўринишидан ақли ноқисга ўхшамасди. У 
сайёҳларнинг ҳар бир саволига ўйлаб, мушоҳада билан 
жавоб берарди. Аммо унга чойчақа сифатида эзғилан-
ган ўн фунтлик қоғоз пул билан баравар 50 пиастрлик 
танга таклиф этишса, у ўйлаб ўтирмасдан тангани тан-
ларди. (Ҳолбуки, бир фунт 100 пиастрдан иборат.) 
Бу ҳол сайёҳларнинг эътиборини тортар, улар чиндан 
ҳам қарияни синаб кўриш учун унга қоғоз пул ва танга 
таклиф этишар, Нажиб тангани мамнуният билан олиб, 
саховатпешаларга миннатдорлик билан кўз қисарди. 
Айнан шу феъли сабабли Нажибнинг номи бутун 
мамлакатга таралганди. Шоҳлар водийсига келган ҳар 
бир меҳмон албатта, қария ҳақида эшитиб қолар, бу 
машҳур девонани ўз кўзи билан кўришга ва билан кўн-
гилхушлик қилишга уринарди. Яқинлари бир неча бор 
девонага пулларнинг фарқини тушунтиришди. Қоғоз 
пул тангага нисбатан бир неча баравар юқори қийматга 
эга эканини уқтиришди. Аммо чол барибир ўз фикрида 
қолди. Таклиф қилинган чойчақалар орасидан арзимас 
чақаларни танлашда давом этди. 
Орадан йиллар ўтиб, Нажиб кексайди, ўлим тўшагига 
михланиб қолди. Сайёҳларни ҳам қабул қилмай қўйди. 


53
«
100 жумбоқли ҳикоя
»
Шунда уни анчадан бери биладиган танишлари шу са-
волни беришди:
– Нажиб ота, ақл-ҳушингиз жойида бўла туриб, нега 
шу пайтга қадар одамларга кулги бўлиб келдингиз? Ахир 
хат-саводли, ҳисоб-китобни яхши биладиган киши-
сиз-ку! Нима учун ҳар доим сайёҳлардан фақат майда 
чақаларнигина олардингиз?
Қария Нажиб кулиб бунинг сабабини айтганида, бар-
ча таниш-билишлари чиндан ҳам унинг ҳеч қандай де-
вона эмас, балки ақли расо одам эканига ишонч ҳосил 
қилишди.
Айтинг-чи, Нажиб нима сабабдан танга пулларни 
қоғоз пуллардан афзал кўриб келган? 
Йигирма тўққизинчи ҳикоя

Download 1,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish