Жабборов, Рустам 100 жумбоқли ҳикоя / Рустам Жабборов. Тошкент: Янги



Download 1,09 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/102
Sana24.02.2022
Hajmi1,09 Mb.
#217404
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   102
Bog'liq
Yuz-jumboq -new

КУЁВИНИ ЗАҲАРЛАГАН ҚАЙНОНА
Фожиа ҳамманинг кўз ўнгида юз берганди: Жек туш-
лик пайтида меҳмонлар даврасида бир бўлак гўштни еб 
бўлгач, чорак соат ўтмасдан жон таслим қилган.
Тез ёрдам етиб келганида, йигитнинг жони узилиб 
бўлганди. Зум ўтмай полиция ҳам етиб келади. Марҳум-
нинг жасадини экспертизага олиб кетишади. Хулосалар 


Рустам Жабборов
46
ҳам кўп ўтмай ойдинлашади: марҳум кучли заҳар таъси-
рида жон берган.
Округ прокуратураси шу куниёқ қотиллик бўйича 
жиноий қўзғатади. Барча гувоҳлар сўроқ қилинади, да-
лиллар тўпланади. Дастлабки тафсилотлар қуйидагича 
эди:
Марҳум Жек Хопкинс қайнонаси билан икки хонали 
квартирада яшаб келган. Жекнинг хотини бир неча йил 
аввал оғир хасталикдан вафот этган. Аммо қайнонаси 
сўнгги дақиқагача қизининг ўлимида Жекни айблаб 
келган. Уй қизининг номида бўлгани учун, қайнона 
унинг ўлимидан кейин ҳам куёви билан бир уйда яшаб 
келган. Жек ҳам бошқа турадиган жойи бўлмагач, шу 
уйда қайнона билан яшашга мажбур бўлган.
Гувоҳларнинг айтишича, Жек ҳар доим қайнонаси-
дан хавфсираб келган. Ҳар куни ухлагани ётишдан ав-
вал ўз хонасига қамалиб, эшикни ичкаридан тамбалаб 
олган. Агар қайнонаси билан бир дастурхондан овқат 
ейиш га тўғри келса, фақат аввал қайнонаси татиб кўрган 
овқатни тановул қилган, холос. 
Ўша куни ҳам қайнонанинг ҳаракатларида ҳеч ким 
бирор нохуш асар аломати сезмаган. Ҳатто одамлар би-
лан ҳазиллашган. Ҳаммага қарата:
– Куёвим мени жуда яхши кўради-да! Менам уни 
жонимдан ортиқ кўраман. Шу боис ҳамиша биз битта 
идишдан овқатланамиз. Мен ўз овқатимнинг тенг ярми-
ни куёвимга бераман, – деган.
Кейин идишидаги гўштни пичоқ билан қоқ иккига 
бўлиб, бир бўлагини куёвининг товоғига солиб берган. 
Куёв гўштни иштаҳа билан паққос туширган. Одамлар 
овқатланиб бўлиб, ўрнидан қўзғалган чоғда, Жек гуп 
этиб қулаган.
Прокурор эксперт хулосаси билан танишиб чиқар-
кан, терговчига юзланди:
– Кампирни қаттиқ сиқувга олиш керак. У куёви-
ни қизининг қотили деб билган. Жек ҳам ундан қаттиқ 


47
«
100 жумбоқли ҳикоя
»
қўрққан. Ва у қўрққан иш содир бўлган. Жекни ундан 
бошқа ҳеч ким заҳарламаган.
– Лекин ҳамма далиллар кампирнинг айбсизлиги-
ни кўрсатади, – деди терговчи. – Кампир ўз идишидаги 
гўштдан куёвига берган, ўзи ҳам еган. Фақат у гўштнинг 
ҳаммаси емаган экан. Биз уни текшириб кўрдик. Унда 
заҳарли модда топилмади.
Прокурорнинг боши қотди: жиноят юз берган. Қур-
бон бор. Унинг қандай ўлгани маълум. Ҳатто гумондор 
ҳам бор. Лекин далил йўқ. Жекни қайнонаси заҳарлаган. 
Бироқ, қандай қилиб? Қай усулда?
Балки, сиз ҳам ўйлаб кўриб жиноятнинг очилишига 
ёрдам берарсиз?
Йигирма олтинчи ҳикоя

Download 1,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish