Жабборов, Рустам 100 жумбоқли ҳикоя / Рустам Жабборов. Тошкент: Янги



Download 1,09 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/102
Sana24.02.2022
Hajmi1,09 Mb.
#217404
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   102
Bog'liq
Yuz-jumboq -new

ҚАЛПОҚНИНГ РАНГИ ҚАНАҚА?
Самолёт Бразилия чангалзорлари устида учиб бо-
рарди. Шу чоқ қўққисдан ҳавода чайқала бошлади. Бир 
зумда салонда тўс-тўполон бошланди. Ҳамма жони-
ни асраш илинжида парашютга ёпишди. Бирин-кетин 
йўловчилар пастга сакрашди. Ўн минг метр баландлик-
дан сакраган йўловчиларни шамол турли тарафларга 
учириб кета бошлади. 
Самолётда Рио-де-Жанейро университети мантиқ 
факультетининг уч талабаси ҳам бор эди. Тасодифан 
улар ўрмон ўртасидаги бир ялангликка тушиб қолишди. 
Бу ҳудудда тараққиётдан анча орқада қолиб кетган ҳин-
дулар қабиласи яшарди.
Шу пайт ўрмон ичида антиқа кийинган қабила соқ-
чилари чиқиб келишди. Улар номаълум тилда аллани-
маларни гапиришиб, уч талабанинг қўлларини орқасига 
қайириб боғлашди. Шу заҳоти судраб, чангалзор ичи-
га, қабила бошлиғи қароргоҳига олиб кетишди. Қабила 
бошлиғи, ўрта ёшли, баҳайбат қизил танли эди. У учала 
талабани бирма-бир кўздан кечириб чиқди. Кейин эса 
соф португал тилида гапира бошлади.
– Биз келгиндиларни ёқтирмаймиз. Қўлимизга туш-
ган ҳар қандай оқ танли борки, барчасини қатл этамиз. 
Аммо сизлар жуда ёш экансизлар. Сизларни битта шарт 
эвазига озод этамиз. Агар зукко бўлсангиз, жонингизни 
асраб қолган бўласиз. Бордию, аҳмоқлик қилсангиз, бо-
шингиздан айриласиз.
Талабаларнинг рози бўлишдан бошқа чораси қол-
маганди. Сардор ўз тилида мулозимларига ниманидир 


43
«
100 жумбоқли ҳикоя
»
буюрди. Зум ўтмай, мулозимлардан бири қўлида бир 
нечта қалпоқча кўтариб пайдо бўлди. 
– Қўлимда бешта қалпоқча бор, – деди сардор уларни 
бирма-бир асирларга кўрсатиб. – Иккитаси қизил, учта-
си оқ. Сизларни олдинма-кетин ўтқизиб қўйиб, орқа 
томондан ҳар бирингизга шу бешта қалпоқнинг учтаси 
кийдирилади. Ортиб қолган иккита қалпоқни ҳеч би-
рингизга кўрсатмаймиз. Орангиздан лоақал биттангиз, 
бошингиздаги қалпоқнинг рангини тўғри топсангиз, 
сизлар озод қилинасиз. Фақат биттагина жавоб айти-
шингиз керак. Бордию, шу биргина жавоб нотўғри бўл-
са, ҳар учовингиз қатл этиласиз.
Ўша заҳоти уч талабани олдинма-кетин ўтқазиб қў-
йишди. Бешта қалпоқчадан учтаси талабаларнинг бо-
шига кийдирилди. Энг орқада ўтирган талаба олдиндаги 
иккита ҳамроҳининг бошидаги қалпоқчани кўра олар, 
ўртадаги фақат ўзидан олдингисини, олдинда турган та-
лаба эса ҳеч кимнинг қалпоғини кўролмасди. 
Талабаларнинг ҳар учови мантиқ илмини чуқур би-
ларди. Лекин негадир учови ҳам жим турарди. Сардор 
энг орқада турган талабадан сўради:
– Бошингдаги қалпоқнинг рангини аниқ биласанми? 
– талаба умидсиз бош чайқади. Ўртадаги талаба ҳам 
билмаслигини айтди. 
– Сен-чи? – сўради у энг олдинда турган талабадан. 
– Биламан, – деди талаба дадил. – Бошимдаги қал-
поқнинг ранги – оқ.
Ёввойилар унинг топағонлигига қойил қолиб, қарсак 
чалиб юборишди. У тўғри топганди. Сардор асирларни 
озод қилди. Уларни яхшилаб меҳмон қилиб, совғалар 
бериб, кузатиб қўйишни буюрди. 
Айтинг-чи, олдиндаги талаба қандай қилиб, боши-
даги қалпоқнинг рангини аниқ билди? 


Рустам Жабборов
44
Йигирма тўртинчи ҳикоя

Download 1,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish