Жабборов, Рустам 100 жумбоқли ҳикоя / Рустам Жабборов. Тошкент: Янги



Download 1,09 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/102
Sana24.02.2022
Hajmi1,09 Mb.
#217404
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   102
Bog'liq
Yuz-jumboq -new

СЕРГАП ЙЎЛОВЧИНИНГ ТАНБЕҲИ
...Ҳайдовчининг негадир кайфияти йўқ эди. Баъзан 
ҳар бир йўловчи билан ҳазиллашиб, ҳатто латифалар 
айтишадиган ҳайдовчининг бугун ҳеч ким билан гап-
лашгиси йўқ...
Ҳозиргина таксига чиққан аёл билан ҳам пешойна 
орқали бош ирғаб саломлашган бўлди. Аёл кўриниши-
дан кўҳликкина бўлса-да, у билан гаплашишга ич-ичи-
дан рағбати йўқлигини сезди. Ўзи шунақа бўлади. Эрта-
лаб арзимас нарса туфайли асабийлашади-да, кечгача 
тунд кайфиятда юради. 
– Амаки, ўзингиз тузукмисиз? Негадир кайфиятингиз 
йўқ? – деди аёл уни гапга солиш мақсадида. 
Ҳайдовчи худди уни эшитмагандек, йўлида давом 
этарди. У қарийб қирқ йилдирки, киракашлик қилади. 
Ёшлик пайтида машинага қиз-жувонлар ўтириб қолгудек 
бўлса, роса яйраб кетар, боргунча уларни ҳар хил гаплар 
билан кулдириб, хурсанд қилиб борарди. Энди эса... ёши 
олтмишдан ошиб қолди. Иложи борича ўзини бунақа 
хандон-хушон суҳбатлардан четга оладиган бўп қолган. 
Қолаверса, машинасида ўтирган бу жувон кичкина қизи 
тенги бўлса керак. У билан нимани ҳам гаплашарди?
Атай қилгандек, аёл анчагина гапга чечан чиқиб қолди.
– Ҳа, хафа бўлманг, ҳаммаси изига тушиб кетади. 
Ҳайдовчи яна бир қараб олди-да, йўлдан кўзини уз-
мади.
– Дугонамнинг туғилган куни эди. Эримдан-ку, амал-
лаб жавоб олдим. Қайнонам бўлса, нақ сувимни сиқиб 
олди-да. Яхшиям қайнотам жонимга ора кирди. Бўлма-
са, уйдан чиқмай ўтирардим. 
«Ўзи қайси келин қайнонасидан рози бўлиб гапириб-
дики, сен гапирсанг...» ўйлади ҳайдовчи. Йўловчи аёл-
нинг эса гапи тугамасди. У гапиргани сари ҳайдовчининг 
мия си ғувиллар, жеркиб беришдан ўзини аранг тутиб 


37
«
100 жумбоқли ҳикоя
»
турарди. Қолаверса, машинасига чиққан ҳар бир одам-
нинг эркалигу инжиқлигини кўтариши керак. «Камроқ 
гапиринг» деса, кўнглига оғир ботади. 
Бирдан миясига ажойиб фикр урилди. Аёл машинага 
чиққанидан бери унинг ўзи бир оғиз ҳам гапирмагани-
ни аниқ билади. Демак, бемалол ўзини кар-соқов кўр-
сатса бўлади. 
– Кеча овсиним билан бозорга тушгандик. Роса 
нархлар осмонга чиқиб кетибди...
Ҳайдовчи пешойна орқали аёлга имо-ишора қилиб, 
қулоғи эшитмаслиги, ўзи ҳам гапиролмаслиги, шу боис 
унга гапириш бефойда эканини тушунтирган бўлди. Шу 
билан аёл ҳам бозордаги саргузаштларини тўхтатишга 
мажбур бўлди. 
«Хайрият-ей, эртароқ каллам ишламабди-да, – ўйлан-
ди ҳайдовчи. – Бундан кейин шунақа сергапроқ йўловчи 
чиқиб қолса, айнан ҳозиргидек йўл тутаман». 
...Манзилга етиб келга, ҳайдовчи ҳисоблагичда кўри-
ниб турган нархни кўрсатди. Аёл сумкасидан пул олиб 
узатди. Кейин эса эшикни ёпаркан, ойнага эгилиб, ҳай-
довчига танбеҳ берган бўлди:
– Амаки, гапимни эшитишни истамас экансиз, очиқ 
айтсангизам бўларди. Устимдан кулдингиз-да? Билиб ту-
рибман, сиз кар ҳам, соқов ҳам эмассиз.
Ҳайдовчининг устидан бир челак сув қуйилгандек 
бўлди. Қаерда қовун туширди экан? Барибир аёл ҳам-
масини тушунибди-ку? Лоақал қаерда хато қилганини 
англаши керак-ку?
– Қизим, – ойнадан бошини чиқарди ҳайдовчи. – 
Мени кечиринг, фақат, илтимос, сизни алдаганимни қа-
ердан билганингизни айтиб кетинг...
Аёл ортига қайрилди. 
– Биринчидан, кар-соқовларга йўловчи ташишга рух-
сат берилмайди. Иккинчидан...
Аёлга ҳайдовчининг кар-соқов эмаслигини англат-
ган иккинчи сабаб ҳақда сиз ҳам ўйлаб кўринг-чи?


Рустам Жабборов
38
Йигирма биринчи ҳикоя

Download 1,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish