Жабборов, Рустам 100 жумбоқли ҳикоя / Рустам Жабборов. Тошкент: Янги



Download 1,09 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/102
Sana24.02.2022
Hajmi1,09 Mb.
#217404
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   102
Bog'liq
Yuz-jumboq -new

ИЛОН ЧАҚҚАН САЙЁҲ
Европалик сайёҳлар Африканинг олис саванналари 
бўйлаб сайрга чиқишганди. Йўл турли хавф-хатарларга 
тўла эди. Шу боис турли вазиятларда сайёҳларга ёрдам 
бериш мақсадида улар билан бирга бир шифокор ҳам 
йўлга чиққанди.
Кутилмаганда сайёҳлардан бири қичқириб юборди. 
Шериклари дарҳол у томонга ёрдамга шошишди. Боя-
ги қичқирган сайёҳ сонини ушлаганча чирқирарди. Шу 
пайт шерикларидан бири буталар орасига ўрмалаб ки-
риб кетаётган илонни пайқаб қолди. 
Шифокор ярадор сайёҳнинг оёғини текшириб хуло-
сасини айтди.
– Бу Ғарбий Африка ўрмонларида камдан-кам уч-
райдиган заҳарли илон. Унга қарши дарҳол чора кўрма-
сак, аҳвол чатоқ. Яхшиямки, менда бу заҳарнинг олдини 
оладиган зиддизаҳар тарёк бор. – У шундай дея ёнидаги 
дорилар қутичасини титкилашга тушди. Бироздан сўнг у 
иккита халтачадан икки донадан хапдорини чиқарди. – 
Манави хапдорилар зиддизаҳар. Булар эса зиддизаҳар 
билан бирга ичиш керак бўлган катализатор, яъни ре-
акция таъсирини тезлаштирувчи восита. Бир дона тарёк 
ва биттадан катализатор таблеткага қўшиб икки соат 
фарқи билан ичилади. Шунда заҳар ўз таъсирини тамо-
ман йўқотади. 
Илон чаққан бемор дарҳол дориларни кафтига олди. 
У шошганидан кафтидаги дориларни адаштириб юбор-
ганди. 
– Илтимос, буларни қай бири катализатор, қай бири 
зидди заҳар эканини аниқлаб беринг, – деди у тит раб-
қақшаганча шифокорга юзланиб.
Шифокор дориларга қараб донг тотди. Ҳар тўрта-
ла хабдори ҳам бир-биридан заррача фарқ қилмас-
ди. Уларни на ранги, на ҳиди, на ташқи кўринишидан 


Рустам Жабборов
34
фарқлаш мумкин. Лаборатория текширувининг уму-
ман иложи йўқ. Аксига олиб, ҳар икки хил доридан ҳам 
фақат икки донадан қолганди. Илон чаққан беморга эса 
тез фурсатда ёрдам бериш керак. 
Шифокор бир хавфли маълумотни айтиб қолди:
Агар бемор адашиб, иккита зиддизаҳар таблетка-
сини бирдан ичиб қўйса, дозанинг ортиши натижаси-
да шу заҳоти ўлади. Иккита катализаторни ичса, ҳеч 
қандай наф бермайди. Дориларни биттадан ичиб ҳам 
бўлмайди. Заҳар тамоман ўз таъсирини йўқотиш учун 
биттадан зиддизаҳар ва биттадан катализаторни қўшиб, 
икки маҳал ичиши шарт. Дорилар ичилмаса ҳам, бемор 
нобуд бўлади. Лекин ҳозирги аҳволда битта зиддизаҳар 
ва битта катализаторни қандай ажратиб оламиз?
Шунда сайёҳларнинг бири бу масалага оддий ечим 
топиб берди. Худди шу усул билан илон чаққан сайёҳ 
қисқа фурсатда оёққа туриб кетди.
Ўйлаб кўринг-чи, қандай қилиб, дориларни юқори 
аниқликда тўғри ажратган бўлиши мумкин?
Ўн тўққизинчи ҳикоя

Download 1,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish