Жабборов, Рустам 100 жумбоқли ҳикоя / Рустам Жабборов. Тошкент: Янги



Download 1,09 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/102
Sana24.02.2022
Hajmi1,09 Mb.
#217404
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   102
Bog'liq
Yuz-jumboq -new

БАҲОНАНИНГ МИСИ ЧИҚДИ
Акбар, Анвар, Асқар ва Адҳам университетда битта 
факультетда, бир гуруҳда ўқишар, битта уйда ижарада 
туришарди. Дарсга ҳам бир пайтда бориб, бир пайтда 
қайтишарди. Курсдошлари уларнинг ҳар доим дарсга 
бир пайтда келиб, бир пайтда кетишларига ўрганиб ҳам 
қолишганди. 
Кунларнинг бирида тўртовлон қайсидир домланинг 
дарсига кеч қолишди. Сабаб жуда оддий эди: худди дарс 
бошланадиган пайтда телевизорда йигитлар мухлислик 
қиладиган футбол жамоасининг ўйини намойиш этилиши 
керак. Бу ўйин йигитлар учун домланинг маърузасидан 
кўра қизиқроқ эди. Домла эса тишлаган ерини узадиган-
лардан. Асоссиз дарс қолдирганларни умуман кечирмай-
ди. Узрли сабаб топилса-ку, хўп-хўп, акс ҳолда семестрнинг 
охирига бориб, бундай талабаларни тавбасига таянтиради. 
Ўйин айнан ўша домланинг дарси бошланадиган 
пайтда тугади. Таксида дарсга етиб боргунча, камида 
қирқ беш дақиқа вақт ўтади. Демак, дарсни ярмига кир-
са бўлади. (Агар умуман боришмаса, гуноҳлари янада 
оғирлашиши мумкин.) Аммо кечикиш сабабини нима 
деб изоҳлаш мумкин? 
– Биз вақтли йўлга чиққандик, аммо йўлда машина 
бузилиб қолди, деб жавоб берамиз, – дея шартта баҳо-
на тўқиб ташлади Акбар. 
– Битта машина бузилиб қолган бўлса, шартта тушиб 
бошқаси билан келсанглар бўларди-ку, деса-чи? – сўра-
ди Адҳам. 
– Шуям муаммоми? – бунинг ҳам йўлини топди Асқар. 
– Пулини аввалдан тўлаб қўйгандик. Ҳайдовчи пулимиз-
ни қайтариб бермади. Бизнинг бошқа пулимиз йўқлиги 
учун машинанинг тузалишини кутдик, деймиз. 
– Домлани биласан, жуда эзма ва синчков, – дея 
унинг гапини илиб кетди Анвар. – Эринмасдан «қани, 


39
«
100 жумбоқли ҳикоя
»
қаери бузилибди, нима бўпти», деб эзмаланиб ўтира-
ди, шунинг учун тўртовимизнинг гапимиз бир жойдан 
чиқиши керак. Гапимиз бир-бирига тўғри келмай қол-
са, шарманда бўламиз. Хўш, машина қандай қилиб бу-
зилсин?
– Унда бир овоздан, «машинанинг балони ёрилиб 
кетди» деймиз, – илиб кетди Асқар.
– Шунинг учун соат неччида, қайси бекатдан қанақа 
русумдаги машинага ўтирдингиз, деб сўраб қолса-чи?
Ҳамхоналар бир овоздан бу саволларга ҳам жавоб 
топишди. 
Чиндан ҳам дарс ярмидан ўтганда улар дарсга кириб 
келишди. Домла кўзойнаги ортидан йигитларга қараб, 
кинояли илжайди:
– Дарсни сизлар келишингиздан олдинроқ бошлаб 
юборибмиз, узр...
– Гап шундаки... биз вақтли йўлга чиққандик, аммо биз 
ўтирган машинанинг ярим йўлда балони тешилиб қолди. 
То уни тузатгунча кутиб ўтиришимизга тўғри келди. 
Домла қандай савол бермасин, талабалар аввал роса 
пухта тайёрланишган эмасми, ҳар бир саволга бур-
ро-бурро жавоб қайтаришди. 
– Майли, ҳозирча ўтиринглар, сизлар билан дарсдан 
сўнг битта-битта гаплашаман...
Домлани тутган еридан кесмай қўймасди. Тўртовлон-
нинг ҳар бирини биттадан олдига чақирди. Улар кели-
шилгандек машинанинг кўриниши, русуми, ҳайдовчиси, 
машина бузилган вақт ва ҳоказолар ҳақидаги савол-
ларга айнан бир хил жавоб қайтаришди. Аммо, домла 
шундай бир савол бердики, бунинг ёрдамида талаба-
ларнинг машина ҳақидаги гаплари ёлғон экани равшан 
бўлди-қолди. 
Ўйлаб кўринг-чи, домла йигитларга қанақа савол 
берган бўлиши мумкин?


Рустам Жабборов
40
Йигирма иккинчи ҳикоя

Download 1,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish