ВАЛИАҲД ТАНЛОВИ
Ривоят қиладиларки, Шарқ мамлакатларидан бирида
адолат ва юртпарварликда тенги йўқ бир подшоҳ ҳукм-
дорлик қилганди. У ўз ҳукмдорлиги даврида мамлакат
гуллаб-яшнади, тинчлик қарор топди. Халқ ҳам ундан
бениҳоя мамнун эди.
Фақат подшоҳнинг дилини битта армон кемирарди.
Шу пайтга қадар у шўрликнинг фарзанди, ундан сўнг
мамлакатни идора этадиган валиаҳди йўқ эди. Сарой
табибларининг узоқ йиллик муолажалари ҳам бесамар
кетди. Қарилик остонасида турган подшоҳ охир-оқибат
фарзанд кўришдан умидини узди. Начора, Яратган унга
бу бахтни раво кўрмаган экан, бандасининг қўлидан
нима ҳам келарди.
Фарзандсизлик қисматига-ку кўнди, аммо у энди
мамлакати ва халқининг келажагини ўйлаб, қайғура
бошлади. Ахир у ёруғ оламни тарк этгач, бу салтанатни
ким бошқаради? Тахтни, раиятни кимга ишониб топ-
ширади? Ҳали танда қуввати, дилда шижоати бор экан,
энг аввало валиаҳд ташвишидан фориғ бўлиши лозим.
Албатта, ундан кейин мамлакатни бошқаришни ким
ҳам истамайди, дейсиз? Бироқ, подшоҳ ҳозирданоқ
бирор болани тарбиясига олиб, у камолотга етгунча
салтанат ва бошқарув сирларини унга ўргатиб бориши
зарур.
Рустам Жабборов
32
У ўйлай-ўйлай, бир қаторга келди. Албатта, бундай
болани у мамлакат ташқарисидан олиб келмайди. Ўз
фуқаролари орасидан танлаб олади. Бу юртдаги ҳар
қандай оила, ҳар бир ота-она ўз фарзандини валиаҳд
бўлишини истайди. Бинобарин, ҳамма ўз ўғлини под-
шоҳга фарзанд ликка бериш тайёр. Фақат улар орасидан
биттасини, муносибини танлаши лозим.
Эртасига жарчилар бутун мамлакат бўйлаб антиқа
фармонни эълон қила бошлади: «Мамлакатдаги қайси
бир бола подшоҳимизга фарзанд бўлишни ва келгусида
салтанатни бошқаришни истаса, эртагаёқ сарой майдо-
ни олдида жамулжам бўлсин».
Айтилган пайтда сарой майдони болалар ва уларнинг
ота-оналари билан тўлиб тошди. Шунда валиаҳдлик
танловининг шартларини эълон қилишди. Унга кўра, ҳар
бир талабгор болага уч донадан гул уруғлари тарқати-
лади. Болалар бу уруғларни уйга олиб бориб экишлари,
парвариш қилишлари лозим. Гуллар уч ой деганда ўсиб,
гуллайди. Уч ойдан сўнг ҳар бир бола ўзи ўстирган гул-
ни туваги билан шу ерга олиб чиқиши лозим. Подшоҳ
гуллар орасидан ўзига ёққанини танлайди. Энг чиройли
гулларнинг эгаси валиаҳд бўлади.
Шу куниёқ ҳамма болаларга гул уруғлари тарқатил-
ди. Болалар хурсандчилик билан уй-уйларига тарқалди.
Айтилган кун ҳам етиб келди. Майдон гул кўтарган бо-
лаларга тўлиб кетганди. Ҳар бир бола меҳр билан пар-
вариш қилинган, бир-биридан чиройли гулларни қўли-
да тутиб турарди. Подшоҳ гулларни томоша қиларкан,
юзида майин табассум ёйилди. Чамаси, у бу гуллар ора-
сидан энг яхшисини танлай олмай ҳайратда эди.
Беихтиёр улар орасида бўш гултувакни тутганча, кўз-
лари жавдираб турган болага яқинлашди. Унинг боши-
ни силаб, халойиққа юзланди. «Мана шу болани бугун-
дан бошлаб, валиаҳд дея эълон қиламан».
Подшоҳ нега айнан гул етиштирмаган болани тан-
лаб олди?
33
«
100 жумбоқли ҳикоя
»
Ўн саккизинчи ҳикоя
Do'stlaringiz bilan baham: |