СОТҚИН КИМ?
Ўтган асрнинг 50-йиллари. Бугунги кунда парчаланиб
кетган йирик империянинг овлоқ бир ҳудудидаги қа-
моқхона. Халқ душмани тамғаси билан қамоққа олин-
ган юзлаб маҳбуслар бу овлоқ жазо масканида не-не
машаққатлар юки остида жон сақлашади.
Қамоқхона камераларидан бирида беш киши жой-
лаштирилган. Уларнинг ҳар бири зиёли экани сезила-
ди. Улар мамлакат мафкурасига қарши ташвиқот олиб
25
«
100 жумбоқли ҳикоя
»
борганликда айбланиб, узоқ муддатларга озодликдан
маҳкум этилган...
Беш маҳбуснинг ҳар бири бир пайтлар йирик
илм-маърифат даргоҳларида ишлаган. Шу боис улар-
нинг суҳбати ҳам кўпинча илмий-маърифий мавзуларда
бўлади. Халқнинг ўтмиши, бой маданий мероси, буюк
алломалари ҳақида суҳбат қуришади. Гоҳида гап айла-
ниб, сиёсий масалаларга тақалади. Шунда ҳамхоналар
қаерда эканликларини ҳам унутган ҳолда, дилларидаги
фикрларини тўкиб солади.
Кунлар шу тахлит ўтади. Хонадошлар кўп жиҳатдан
ҳамфикр эканликларини тушуниб етишади. Бир-бирла-
ридан хавфсирамай қоладилар. Энди улар назоратчи-
ларнинг қадами узоқлашган пайтда исталган мавзуда,
ҳатто гапириш мутлақо мумкин бўлмаган масалаларда
ҳам суҳбат юрита бошлашади.
Шундай кунларнинг бирида маҳбуслардан ҳар бири
биттама-битта сўроққа чақирилади. Тақиқланган мав-
зулардаги суҳбатлари учун қўшимча жазоларга торти-
ладилар. Бунақа мавзуларда оғиз очмаслик учун қаттиқ
огоҳлантириш оладилар.
Бу ҳолат жуда афсусланарди ва айни пайтда... жуда
сирли эди. Ташқаридан уларнинг гапини кимдир эшити-
ши мумкин эмас. Хонада яширин эшитиш воситалари ўр-
натишнинг иложи йўқ. Хонанинг ҳамма ёғи қалин бетон
билан қопланган. Улар махфий мавзуларда фақат ярим
тунда назоратчилар донг қотган пайтда гаплашишарди.
Бироқ, ўша пайтлар «халқ душмани» сифатида қа-
моққа олинган маҳбуслар орасига тегишли идоралар-
нинг махфий аъзолари ҳам маҳбус либосида бошқа-
ларга қўшиб қўйилар, у бошқаларнинг юриш-туриши,
нималар ҳақида суҳбатлашиши тўғрисида раҳбариятга
оқизмай-томизмай маълумот етказиб турарди.
Бу камерада ҳам беш нафар маҳбуснинг бири мах-
фий ходим эканига ҳеч кимнинг гумони қолмаганди. Ле-
Рустам Жабборов
26
кин уларнинг бирортасида шубҳали ҳаракат сезилмас,
барчаси бир хилда фикрларди.
– Орамизда сотқин борлиги аниқ, – деди маҳбуслар-
нинг энг ёши улуғи. – Мен ўзимнинг сотқин эмаслигимга
юз фоиз ишонаман. Бошқалар ҳам ўзи ҳақида ҳақиқат-
ни фақат ўзи билади. Агар ҳозироқ унинг кимлигини
билмасак, ҳаммамиз бир-биримизга душман кўзи би-
лан қарайдиган бўлиб қоламиз.
– Ахир бешовимизни ҳам сўроққа чақиришди. Бешови-
мизга ҳам бир хил дашном беришди. Қай биримиз сотқин
бўлишимиз мумкин, – дейишди унинг ҳамхоналари.
– Буни беш дақиқада аниқлаб олиш мумкин, – деди
ҳалиги маҳбус.
– Қанақасига? – тўртала маҳбус бараварига унга қа-
раб қолишди.
– Менга бир варақ қоғоз ва қалам беринглар.
Унинг айтганини бажо келтиришди. Кекса маҳбус
қоғоз бетига бир нечта сўз ёзиб, қоғозни буклади-да,
эшик тирқишидан ташқарига чиқариб юборди. Орадан
бир неча дақиқа ўтиб, эшик очилди ва соқчининг боши
кўринди:
– Маҳбус фалончи, сени зудлик билан сўроққа чақи-
ришяпти.
Шу онда беш нафар маҳбуснинг бири ўрнидан тур-
ди-да, камерани тарк этди.
– Тамом, – деди кекса маҳбус. – Сотқин ҳозир давра-
миздан чиқиб кетди. Энди уни қайтиб бизнинг ёнимизга
йўлатишмайди.
Қолган уч нафар маҳбус ҳангу манг бўлиб қолганди.
– Жуда қизиқ бўлди-ку, сиз унинг орамиздаги жосус
эканини қаердан билдингиз? Нега уни бизга йўлатиш-
майди? Сиз қоғозга нима деб ёзгандингиз?
Кекса маҳбус сирли кулимсираб қўйди...
Сиз ҳам бош қотириб кўринг-чи, кекса маҳбус бир
варақ қоғозга нима деб ёзган бўлиши мумкин?
27
«
100 жумбоқли ҳикоя
»
Ўн тўртинчи ҳикоя
Do'stlaringiz bilan baham: |