ҚАЛТИС ХИТОБ
Ушбу воқеа бундан бир неча аср муқаддам Аббо-
сийлар сулоласининг машҳур вакили Хорун ар-Рашид
ҳукмронлиги даврида содир бўлганди.
Хорун ар-Рашид (766 – 809) ўзининг ўта адолатпеша-
лиги, қатъиятлилиги билан ном қозонганди. У жуда кўп
масалаларда вазири Жаъфар билан маслаҳатлашар, у
билан кўп ҳолларда ҳазиллашиб ҳам турарди...
Кунларнинг бирида Жаъфар халифани ўзининг янги
барпо этилган боғига, меҳмондорчиликка таклиф қил-
ди. Боғ ҳар жиҳатдан таърифу тавсифга лойиқ эди. Унда
дунёнинг турли бурчакларидан келтирилган дарахтлар
ўсар, анвойи гуллар қулф уриб очилган, товуслар хиром
этиб, булбуллар хониш қилар, ариқларда зилол сувлар
оқиб турарди. Боғда эсаётган майин шабада димоққа
гулларнинг муаттар ҳидини олиб кирарди.
Зиёфатга ҳар жиҳатдан пухта ҳозирлик кўрилганди.
Бу ўтириш халифага бениҳоя мамнун бўлди. Айниқса, у
боғнинг таровати олдида лол қолганди. Суҳбат асноси-
да халифа ўз вазирига ушбу боғ унга жуда маъқул бўл-
ганини айтди.
– Вазири аъзам, бу боғни менга сот, айтган нархинг-
ни ҳозироқ беришга тайёрман, – деди халифа.
– Олампаноҳ, бу таклифингиздан бошим кўкка етди,
– деди Жаъфар таъзим билан. – Аммо бу боғни сиз-
га сота олмайман. Чунки унга ўзимнинг ҳам меҳрим
тушган.
– Менинг амримни шу пайтга қадар ҳеч ким икки
қилмаган. Бу боғни сотишга кўнглинг бўлмаса, унда
менга ҳадя қил.
– Бир қошиқ қонимдан кечинг, олампаноҳ, уни сизга
ҳадя этишнинг ҳам иложи йўқ.
Халифа вазирнинг бу қайсарлигидан жаҳли чиқди.
21
«
100 жумбоқли ҳикоя
»
– Бу нима деганинг? Агар бу боғни менга ё таг-туги
билан сотмасанг, ё совға қилмасанг, севимли хотиним
Зубайда талоқ бўлсин!
Вазир ҳам бу вазиятда бўш келмади:
– Олампаноҳ, агар бу боғни сизга ё бутунлай сотсам,
ё ҳадя қилсам, менинг хотиним ҳам талоқ бўлсин.
Бу можарога гувоҳ бўлиб турганлар ҳангу манг эди-
лар. Халифа ва вазирнинг ўзлари ҳам бу қалтис баҳс-
нинг моҳиятини ўйлаб даҳшатга тушди. Ахир мантиқан
ўйлаб қаралса, ҳар икки вазиятда ҳам икковидан би-
рининг хотини талоқ бўлиб қолиши мумкин эди. На
боғнинг савдосини амалга ошириш, на ундан воз ке-
чишнинг имкони бор эди. Энди боғ даъвоси ҳам эсдан
чиқди. Қандай бўлмасин, бу мудҳиш аҳднинг олдини
олиш, ҳар икки аёлнинг никоҳи бузилмаслиги учун
чора излаш зарур эди.
Вазир боғни сотиб юбормагани ё ҳадя қилмагани-
дан, халифа эса бу боғга харидор бўлганидан афсусда
эди. Шу заҳоти ўша пайтдаги Бағдоднинг энг машҳур
уламоларидан бири Абу Юсуфни чақиришди.
Абу Юсуф Яъқуб ибн Иброҳим
1
ҳар қандай мураккаб
масалаларга ҳам оқилона ечим топадиган мутафаккир
эди. У халифа ва вазир ўртасидаги мунозарани ипидан
игнасигача айтиб беришни сўради. Кейин бошини қуйи
эгиб бироз жим қолди.
– Олампаноҳ, – деди ниҳоят у халифага юзланиб. –
Мен бир йўл топдим. Агар шу тахлит иш тутилса, на сиз-
нинг, на вазири аъзамнинг завжалари талоқ бўлади.
– Айт, биз ҳар қандай шартга тайёрмиз, – дейишди
халифа ва вазир.
Абу Юсуфнинг тадбири бутун давра аҳлини қойил
қолдирди.
Ўйлаб кўринг-чи, Абу Юсуф қандай йўл тутишни
маслаҳат берган бўлиши мумкин?
1
Абу Юсуф Яъқуб ибн Иброҳим (731 – 798).
Рустам Жабборов
22
Ўн иккинчи ҳикоя
Do'stlaringiz bilan baham: |