Жабборов, Рустам 100 жумбоқли ҳикоя / Рустам Жабборов. Тошкент: Янги



Download 1,09 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/102
Sana24.02.2022
Hajmi1,09 Mb.
#217404
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   102
Bog'liq
Yuz-jumboq -new

МАЛИКАНИНГ АНТИҚА ШАРТИ
Ривоятларга кўра, қадим замонларда бир султон 
яшаган эди. Султоннинг гўзалликда тенги йўқ бир қизи 
бор эди. Малика вояга етиши билан унга етти иқлимдан 
совчилар кела бошлади. Шоҳ ҳам, малика ҳам талабгор-
лар орасидан энг муносибини топа олмай хуноб эдилар.
Кунларнинг бирида бирданига икки мамлакат шаҳ-
зодаси маликага харидор бўлиб келишди. Ҳар икки 
мамлакат подшоси султон билан яхши муносабат ўр-
натганди. Ҳар икки шаҳзоданинг мамлакати бойлик ва 
куч-қудратда бир-биридан қолишмасди. 
Шаҳзодаларнинг ўзи ҳам бир-биридан хушсурат, 
соғлом ва бақувват эдилар. Уларнинг бирини иккин-
чисидан устун кўришнинг иложи йўқ эди. Шу пайтгача 
маликанинг қўлини сўраб келганлардан ҳеч бири уларга 
тенг келолмасди. Бинобарин, фақат улардан бири ма-
ликани ўзи билан олиб кетиши мумкин. Лекин қайси 
бири?


Рустам Жабборов
16
Ахийри шаҳзодалардан биттасини танлаш учун муай-
ян шарт қўйишга тўғри келарди. Шартни маликанинг ўзи 
қўядиган бўлди. 
– Сизларга шундай шарт қўяман, – деди малика шаҳ-
зодаларга қарата. – Иккингиз отингиз билан шаҳар 
ташқарисидаги майдонда пойга ўйнайсиз. Мен сизлар-
ни маррада кутиб тураман. Фақат маррага кимнинг оти 
энг охирида етиб келса, ўшанга тегаман. 
Шаҳзодалар бу ғалати шартни эшитиб, ҳайрон қо-
лишди. Аммо, барибир маликанинг шартини бажариш-
лари лозим эди. Белгиланган ялангликка чиқишди. Ма-
лика уларни маррада кутиб турарди. Шаҳзодалар эса 
гарчи мусобақа вақти бошланган бўлса-да, отларини 
чоптиришни хаёлига ҳам келтирмасди. Чунки уларнинг 
иккови ҳам маррага ўз рақибидан кейин етиб боришни 
истарди-да!
Шу тариқа вақт ўтиб борар, малика уларни марра-
да интизорлик билан кутарди. Шаҳзодалар ҳам ҳамон 
бир-бирининг отига қамчи босишига кўз тикарди. Шу 
пайт уларнинг олдига бир мўйсафид келиб қолди:
– Хўш, ўғилларим, бу ерда нимани кутиб турибсизлар?
Шаҳзодалар ҳаммасини айтиб беришди.
– Отахон, малика бизнинг устимиздан кулмоқчими? 
Ахир иккимиз ҳам унга уйланишни хоҳлаймиз, шундай 
экан, биз бу ерда отимизнинг жиловини тортиб тураве-
рамиз. Очиғи, биз бу вазиятда нима қилишни билмай 
турибмиз.
Қария уларнинг жавобини эшитгач, кулимсираб улар-
га бу вазиятдан чиқишнинг энг қулай йўлини кўрсатди. 
Шаҳзодалар чол айтгандек йўл тутдилар ва марра томон 
шиддат билан от чоптириб кетишди. 
Айтинг-чи, чол уларга қандай маслаҳат берган бў-
лиши мумкин?


17
«
100 жумбоқли ҳикоя
»
Тўққизинчи ҳикоя

Download 1,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish