Жабборов, Рустам 100 жумбоқли ҳикоя / Рустам Жабборов. Тошкент: Янги



Download 1,09 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/102
Sana24.02.2022
Hajmi1,09 Mb.
#217404
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   102
Bog'liq
Yuz-jumboq -new

КАМПИР БАЛОГА ҚОЛДИ
Хуросонлик уч оғайни Ҳамид, Аҳмад ва Маҳмуд иш 
қидириб Бағдодга келишди. Бир неча ой мобайнида 
ишлаб ўн динорга яқин пул жамғаришди. 
– Оиламизни ташлаб келганимизга ҳам анча бўлди, 
– деди кунлардан бирида Ҳамид шерикларига. – Энди 
Хуросонга қайтиб, оиламиздан хабар олиб келсак яхши 
бўларди. 
– Унда ишлаб топган пулимизни тақсимлаб олайлик, 
– деди Аҳмад. 
– Лекин ўн динорни тенг учга тақсимлаб бўлмай-
ди-ку? – луқма ташлади Маҳмуд.
Улар ўйлай-ўйлай, яна икки динор ишлаб топишга
кейин 12 динорни тенг бўлиб олишга келишишди.
– Лекин унгача бу ўн динорни қаерда сақлаймиз, 
ёнимизда олиб юролмаймиз-ку? – сўради Ҳамид. – Би-
рорта ишончли одамга топширишимиз керак. 
Улар сўраб-суриштириб, шаҳардаги энг ҳалол ва 
ишончли одамни излашга тушишди. Кўпчилик уларга 
чекка маҳаллардан бирида ёлғиз ўзи яшайдиган тақво-
дор кампирга учрашни маслаҳат беришди. Уч оғайни 
ўша кампирнинг уйини қидириб топишди.
– Хуш келибсизлар, болаларим, – деди кампир улар-
ни очиқ чеҳра билан қарши оларкан. – Нима хизмат?
– Сизни ўта эътиқодли ва ҳалол аёл деб эшитганимиз 
учун ёнингизга келдик, – дейишди шериклар. – Биз бу 
ерда мусофирмиз. Уч ой ишлаб ўн динор пул йиққан-
дик. Яна озроқ ишламоқчимиз. Унгача шу пул сизда ту-
риб турса, қайтиб келиб олардик. Пулни фақат учови-
миз бирга келсаккина қайтарасиз. 
Кампир бироз ўйлаб рози бўлди ва пулни олиб қол-
ди. Уч оғайни яна тирикчилик учун ишга тушишди. Ора-
дан бир-икки кун ўтгач Ҳамиднинг фикри бузилди. У 
шерикларидан яширинча кампирнинг уйига келди.


Рустам Жабборов
18
– Онажон, биз зудлик билан уйимизга қайтадиган бў-
либ қолдик, – деди у кампир билан салом-алик қилгач. 
– шерикларим мени шаҳар давровозаси олдида кутиб 
туришибди. Илтимос, пулимизни қайтариб берсангиз. 
Кампир унинг сўзларига ишонди ва пулни опчиқиб 
Ҳамидга тутқазди. Шерикларининг йўқолиб қолганидан 
шубҳага тушган Аҳмад ва Маҳмуд ишни чала ташлаб тўғри 
кампирнинг уйига келишди ва пулни талаб қилишди. Кам-
пир бўлган ҳодисани уларга айтиб берди. Аҳмад ва Маҳ-
муд эса дарровнинг кампирнинг ёқасидан олишди. 
– Сиз омонатга хиёнат қилдингиз, пулни фақат учови-
миз келганда беринг, демаганмидик? Энди бу пулни ўз 
ёнингиздан тўлайсиз. Бўлмаса сизни қозига олиб борамиз.
Кампирнинг ўтирган кулбасидан бўлак ҳеч вақоси 
йўқ эди. Уни икки оғайни қозихонага судрашди. Қози 
жуда инсофли ва адолатли эди. У даъвогарларни ҳам, 
кампирни ҳам диққат билан тинглади. Қози кампирнинг 
қанчалик ҳалол ва тақводор эканини биларди. Айни 
пайтда кампирнинг ҳақ экани, мусофирларнинг пулини 
емаганига ҳам иймони комил эди. Аммо у нима бўлган-
да ҳам адолат нуқтаи назаридан ҳукм чиқармоғи лозим. 
Шундай қилсинки, кампир ҳам жабр кўрмасин, мусо-
фирлар ҳам норизо бўлишмасин.
Ниҳоят, қози ўз ҳукмини эълон қилди. Мусофир-
лар қозининг ҳукмига ҳеч қандай эътироз билдира ол-
масдан ортга қайтишди. Кампир ҳам уларнинг даъвоси-
дан қутулиб қолди. 
Сизнингча, қози қандай ҳукм чиқарган?
Ўнинчи ҳикоя

Download 1,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish